Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Қайд этилишича, бугун, 29 апрель куни давлат раҳбари президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Шунингдек, жорий ҳафтада президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўзбекистон президенти 2023 йил 4 декабрда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққани тўғрисида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 2021 йили январь ойида қисқа муддатли таътилда бўлган эди. Шунингдек, давлат раҳбари 2019 йил августда ҳам қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққанди. Ўшанда бу Шавкат Мирзиёевнинг сўнгги 17 йиллик фаолиятидаги биринчи меҳнат таътили экани таъкидланган эди.
Изоҳ (0)