• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилоятида салкам 100 гектар яйлов ер майдонини 70 минг долларга сотмоқчи бўлган маклерлар ушланди

    Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Тошкент ва Бухоро вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

    Кадр: Telegram

    Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда, маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи икки нафар шахс Оҳангарон туманидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган МЧЖга 30 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 96,6 гектар яйлов ер майдонини мансабдор танишлари орқали чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 70 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Терговга қадар текширув давомида маклерлар ушбу ноқонуний ишни Тошкент вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармасида бўлим бошлиғи ўринбосари, шўба бошлиғи ҳамда бош мутахассис лавозимларида ишловчи 3 нафар шахс орқали ҳал қилмоқчи бўлгани аниқланиб, улар ҳам қўлга олинган.

    Тошкент туманидаги МЧЖ раҳбари ҳамда ишчиси ўзаро тил бириктириб, муқаддам автотураргоҳ ва интенсив ёнғоқзор ташкил этиш учун, ушбу МЧЖга 9 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 50 сотих ер майдонининг 25 сотихини харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Оҳангарон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахс ўз онасига тегишли чорвачилик фермасига муқаддам 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида берилган 20 гектар ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро номига расмийлаштириб бериш ва унинг 40 сотих қисмида қурилиш ишлари олиб бориш учун мансабдор танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 100 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланган.

    Бу йўналишда Бухоро вилоятида ҳам қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Хусусан, Бухоро туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари муқаддам туман ҳокимининг тегишли қарори билан ушбу хўжаликка 49 йил муддатга ижара ҳуқуқи асосида ажратиб берилган 5,3 гектар ер майдонини харидорга 95 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 30 минг доллар олган вақтида ушланди.

    Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    • Аввалроқ Сирдарёда беш гектар ер майдонини 40 минг АҚШ долларига сотишга уринган опа-ука қўлга олинган эди.
    • Апрель бошларида эса Навоийда 80 гектар ерни 1 миллиард сўмга сотишга уринган шахслар ушлангани,
    • Самарқанд ва Фарғонада ноқонуний ер сотиш ҳолатларига чек қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

    16.04.2024, 11:00   Изоҳ (0)   3236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ўзини кадастр ходими сифатида таништириб, ер ажратиб бериш эвазига 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

    27.03.2024, 11:17

    Жиззахда 64 гектар ерни сотишга уринган “Ҳудудгаз” бўлим бошлиғи ва МЧЖ раҳбари ушланди

    28.03.2024, 11:22

    Жиззахда ҳокимлик захирасидаги 20 сотих ерни сотишга уринган шахслар ушланди

    11.04.2024, 11:05

    Тошкентда ноқонуний қурилмаларни бузиш ишлари олиб борилди (фото)

    16.04.2024, 10:29

    “Ўзгидромет” 17 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    16.04.2024, 10:02

    Жиззахда йўловчи автобуси ариққа тушиб кетди (видео)

    16.04.2024, 09:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг инфляция даражаси энг юқори ҳудудлари маълум қилинди

    Ўзбекистон | 12 май, 21:10

    Винисиус ва Васкес номаълум муддатга сафдан чиқди

    Спорт | 12 май, 21:06

    АҚШ Украинага “қабристон”дан олинган F-16 самолётларини юбормоқда

    Дунё | 12 май, 20:55

    “Зулейҳа” сериали юлдузи Ҳилал Алтинбилек ҳозир қаерда ва нималар билан банд?

    Лайфстайл | 12 май, 20:45

    Урганчга Хитойдан 30 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 12 май, 20:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.