• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун жамоатчилик муҳокамасига қўйилади 

    Ўзбекистонда давлат хизматчилари даромадини декларациялашга оид қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Бу ҳақда 5 март куни ўтказилган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, қонунни қабул қилишда жамоатчилик фикри муҳим. Мутасаддиларга тез фурсатда ушбу қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйиб, 1 апрелгача киритиш топширилди.

    “Ноқонуний бойлик орттириш учун жавобгарлик масаласини ҳам ўйлаб кўриш зарурлиги таъкидланди. Қонунчиликка ноқонуний бойлик орттириш ҳақида модда киритиш таклиф қилинди. Яъни, давлат хизматчиси декларация қилган даромадига мос келмайдиган мол-мулкни қаердан олганини исботлаши керак бўлади. Президент Миллий кенгашни, парламентнинг коррупцияга қарши курашиш қўмиталарини бу борада халқаро андозаларга мос таклифларни ишлаб чиқишга чақирди”, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кечикаётган қонун

    “Давлат хизматчиларининг даромадлари, мол-мулки ва манфаатлар тўқнашувини декларация қилиш тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш камида тўрт йилдан бери пайсалга солиб келинади. Аввал хабар қилинганидек, 2021 йил март ойида ушбу қонун лойиҳаси Президент Администрациясига киритилган.

    2019 йилнинг октябрь ойида 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистонда давлат хизматчилари айрим тоифаларининг мол-мулкини, даромадлари ва харажатларини декларациялаш тизимини босқичма-босқич жорий этишга қаратилган президент қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди.

    Қарорга кўра, давлат хизматчиларининг мол-мулкини, даромадларини ва харажатларини декларациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш режалаштирилган эди. У 2020—2022 йиллар давомида босқичма-босқич, яъни 2020 йилдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ва Сенати раиси ҳамда уларнинг ўринбосарлари, бош вазир ўринбосарлари, бош вазир ўринбосарлари маслаҳатчилари, 2021 йилдан эса вазирлик ва идораларнинг таркибий бўлинмалари бошлиқлари, шунингдек, уларнинг ўринбосарлари даромад ва мол-мулкини декларациялаш баён этилган. Лекин ушбу қарор лойиҳасида президент ва бош вазирнинг даромадлар декларациясини тўлдириши назарда тутилмаганди. Мазкур қарор лойиҳасининг кейинги тақдири ҳақида маълумот тақдим этилмаган.

    Орадан роппа-роса бир йил ўтгандан сўнг, яъни 2020 йилнинг октябрь ойида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими 2021 йил январдан бошланишини эълон қилган эди. Ўшанда Акмал Бурҳонов ушбу амалиёт 5 йил ичида татбиқ этилиши, бу бўйича қонун лойиҳаси тез орада жамоатчилик муҳокамасига қўйилишини айтганди.

    Қонунда кимлар декларацияланиши керак, қайси мансабдорлар, уларнинг нималарини декларация қилиш керак, қандай назорат қилинади, декларация нотўғри тўлдирилса, қандай жавобгарлик чоралари белгилаш керак, қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши ва ҳоказоларнинг барчаси акс эттирилиши таъкидланганди. Нафақат қонун лойиҳаси, балки тизим, мониторинг тизими, декларацияларни тўлдириш тизимининг онлайн платформаси устида иш олиб борилаётгани зикр этилганди. Аммо айтилга сана келса-да, қонун лойиҳаси ҳам, декларацияларни тўлдириш тизими ҳам ишга тушмади.

    Белгиланган санадан 7 кун ўтиб Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева даромадлар декларацияси тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганини маълум қилди. Лекин Тўхташева агентлик томонилан аввал берилган ваъдалар нима учун ўз вақтида бажарилмай қолганига ойдинлик киритиб ўтмаган.

    Ўшанда мазкур қонун лойиҳаси тегишли органларга келишиш учун киритилгани, келишиш жараёнида тегишли хулосалар кутилаётгани айтилган.

    Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур қонун лойиҳасида аввалгиларидан фарқли равишда Ўзбекистонда президент ҳам, бош вазир ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкинлиги баён этилган. Шунингдек, мансаб ваколатига тегишли бўлган, ҳужжат қабул қилиш ваколати бўлган барча мансабдор шахслар — қуйидан тортиб, юқоригача бўлган мансабдор шахслар доираси қамраб олинган. Булар:

    • Президент Админстрацияси;
    • Вазирлар Маҳкамаси;
    • республика ташкилотлари;
    • ҳокимликлар;
    • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар;
    • суд идоралари ходимлари даромадлар декларациясини тўлдириши таклиф этилган.

    5 март, 13:12   Изоҳ (0)   2627
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент сув, газ, электрга уланиш, субсидия, пенсия каби масалаларда онлайн жавоб оладиган тизим бўлиши кераклигини айтди

    5 март, 12:13

    “Бош прокуратура ҳам, ИИВ ҳам уйғониши, янгича ишлаб, бир-бирини тийиб туриши керак” — президент

    5 март, 12:48

    “Бундан буён секторлар фаолияти билан прокурор, ички ишлар ва солиқ шуғулланмайди” — Шавкат Мирзиёев

    5 март, 12:42

    “Қўзғатилган жиноят ишларини санайдиган қуруқ статист бўлиб қолган” — президент Антикоррупция агентлиги фаолиятини танқид қилди

    5 март, 12:03

    Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди 

    5 март, 11:59

    Ўзбекистондаги 117 та вазирлик ва идорадаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари ишдан олинади

    5 март, 11:49
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Goal. “Олтин тўп” учун даъвогарлар рўйхати маълум бўлди (топ-20)

    Спорт | 16 май, 15:39

    Туркия янги сув ости дронини синовдан ўтказди

    Дунё | 16 май, 15:35

    Тошкентда ёшлар учун “Халқаро бизнес марафон” бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 16 май, 15:20

    Рафинья “Барселона” раҳбариятига шарт қўйди

    Спорт | 16 май, 15:11

    Буюк Британияда семиз болаларга вазнни кўрсатмайдиган тарози берилади

    Дунё | 16 май, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.