Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “Янги Ўзбекистон” боғига олиб борувчи йўллар қурилиш сабаб ёпилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аммо бизнинг ўрганишларимиз шуни кўрсатдики, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳозирги кунда боғга олиб борувчи барча йўлларда ҳаракат одатдагидек давом этмоқда. Автобуслар, шахсий автомобиллар ҳамда такси хизматлари орқали “Янги Ўзбекистон” боғига бемалол бориш мумкин.
Google харитада кўрсатилган “ҳаракат тақиқловчи” белгилар амалда мавжуд эмас. Улар фақат йўлнинг чекка қисмларига тегишли бўлиб, асосий кириш йўлларида ҳеч қандай тўсиқ йўқ.
“Янги Ўзбекистон” боғининг 5 та асосий кириш қисми мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири орқали жамоат транспорти ва шахсий воситаларда кириш имконияти яратилган.
Шундай экан, ёзнинг илиқ кунларида яқинларингиз билан “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриш имконини бой берманг. Бу ерда сизни қулай шароитлар, чиройли манзаралар ва кўтаринки кайфият кутмоқда.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)