Тез суръатда ўзгараётган иқтисодий шароитда бизнесга оддий банк хизматидан кўра, мослашувчан ва самарали ечимларни таклиф эта оладиган ишончли молиявий ҳамкор зарур. APEX BANK айнан шундай ҳамкор бўлиб, кичик стартаплардан тортиб йирик корпорацияларгача бўлган компанияларга индивидуал ёндашув билан хизмат кўрсатади.
APEX BANK қуйидаги юридик шахслар учун мўлжалланган молиявий воситаларни таклиф этади:
- Ҳисоб‑китоб ва касса хизмати – тезкор ва хавфсиз операциялар, қулай ҳисобварақларни бошқариш ва инкассация.
- Масофавий банк хизматлари – замонавий рақамли платформалар орқали ҳисобларни кеча‑юи кундуз бошқариш.
- Валюта операциялари – фойдали курслар, халқаро тўлов мониторинги ва тез конвертация имконияти
- Депозитлар – вақтинчалик маблағларни самарали жойлаштириш учун қулай фоиз ставкалари
- Кредитлар — бизнесни ривожлантириш ва бошқа исталган мақсадлар учун;
- Иш ҳақи лойиҳаси – ходимларга энг кам вақт сарфлаб маош ҳисоблаш тизими
- Савдо эквайринги – замонавий POS‑терминаллар ёрдамида нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш
- Корпоратив карталар – хизмат сафарлари ва бошқа бизнес харажатлари учун қулай восита.
Ҳар бир ечим бизнеснинг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олади. Биз жараёнларни самарадорлаштириш ва харажатларни камайтириш мақсадида шахсийлаштирилган маҳсулотлар таклиф қиламиз.
Ҳар бир мижозга шахсий менежер ажратилади. У компаниянинг соҳа, айланма маблағлар ва стратегик мақсадларини ўрганиб, энг мақбул молиявий ечимларни тавсия этади.
Бизнесда вақт энг муҳим ресурс ҳисобланади ва банкимизнинг асосий афзалликларидан бири қарорларни тез қабул қилишдир. Бизнинг мақсадимиз тадбиркорлар учун ишончли ҳамкорга айланишдир. Ҳар бир мижоз ўз бизнеси биз учун муҳимлигини ҳис қилишини ва биз унинг ўсиши ҳамда ривожланишига ёрдам берадиган ечимларни таклиф этишга тайёрмиз,— дея таъкидлайди Дилором Хўжамова, APEX БАНК корпоратив бизнес департаменти директори.
APEX БАНКнинг Тошкентдаги бешта савдо офиси шаҳарнинг марказий нуқталарида жойлашган. Мижозлар қулайлигига алоҳида эътибор қаратилган: Мисол учун, Мега Планет ва Tashkent City Mallдаги офислари дам олиш кунларисиз соат:00 дан 22:00 гача ишлайди ва тўлиқ хизматлар, жумладан инкассация хизматларини тақдим этади. Бу тадбиркорларга молиявий вазифаларни ўзларига қулай вақтида ҳал қилиш имконини беради.
APEX БАНК– бу сизнинг бизнес мақсадларингизни тушунадиган ва барқарор ўсиш учун индивидуал молиявий ечимлар таклиф этишга тайёр жамоадир.
Шуҳрат Аманов, APEX BANK корпоратив кредитлаш департаменти директори:
“Биз бизнесни барча босқичларда — стартаплардан тортиб йирик лойиҳали компанияларгача қўллаб‑қувватлаймиз. APEX БАНКда ҳар бир молиялаштириш тадбиркор билан ҳамкорлик асосида амалга ошади; қолиплашган андозалар йўқ. Ҳар бир кредит бизнеснинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган эгилувчан ечимдир”.
Энг яқин офисимизга ташриф буюринг ёки веб‑сайтимизда ариза қолдиринг – шахсий менежерингиз қисқа муддат ичида сиз билан боғланади.
Телефон: 1881
Сайт: apexbank.uz
Instagram: @apexbank.uz
Линкедин: APEX BANK
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)