• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида гапирди

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё—Германия иккинчи саммитида иштирок этиб, нутқ сўзлади. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг сўзлаган нутқини эълон қилди. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ўз нутқида Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича қарашларини баён қилган. Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси билан Германия кўп қиррали ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдор эканини қайд этган. 

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Сизларни қутлашдан чин дилдан мамнунман.

    Самимий қабул ва учрашувимизни юксак даражада ташкил этгани учун Қозоғистон Республикаси Президенти ҳурматли Қасим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга билдирилган миннатдорлик сўзларига қўшиламан.

    Германия Федерал канцлери ҳурматли Олаф Шольц Жаноби Олийларига минтақамиз мамлакатлари билан кўп қиррали шерикликни кенгайтириш тарафдори эканлиги учун ташаккур изҳор қиламан.

    Бизнинг Берлиндаги илк учрашувимиз ва бугунги саммит аниқ, амалий натижаларга эришишга қаратилган очиқ ва конструктив мулоқотимизни давом эттиришга бўлган умумий интилишимизни яна бир бор тасдиқламоқда.

    Биз илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқиладиган бундай форматдаги учрашувларни мунтазам ўтказиб боришдан манфаатдормиз.

    Ҳурматли Федерал канцлер Жаноби Олийлари!

    Биз Германиянинг мамлакатларимизда олиб борилаётган демократик ўзгаришлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, Марказий Осиёдаги ҳамкорлик ва интеграцияни қатъий ҳамда ўзгармас қўллаб-қувватлашини юксак қадрлаймиз.

    Шуни алоҳида таъкидлайманки, бизнинг муносабатларимиз чуқур тарихий илдизларга эга. XVIII асрдаёқ Европадаги Маърифатпарварлик даврининг буюк бастакори Гендел ўз ижодининг шоҳ асарларидан бири бўлган “Амир Темур” операсини яратган. Буюк шоир ва файласуф Гёте ўзининг бир қатор машҳур асарларини цивилизация марказлари бўлган қадимий шаҳарларимизга бағишлаган.

    Яна бир тарихий мисолни келтираман. ХХ аср бошида Марказий Осиёнинг бир гуруҳ истеъдодли, тараққийпарвар ёшлари Германиянинг етакчи университетларида таҳсил олишган ва кейинчалик маърифатпарварлик ғояларини илгари суриш, минтақамиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига катта ҳисса қўшганлар.

    Таъкидламоқчиманки, биз бугун Германияни барқарор ривожланиш бўйича миллий мақсадларга эришишда муҳим ҳамкорларимиздан бири сифатида кўрамиз.

    Сўнгги йилларда Марказий Осиёда рўй бераётган чуқур, фундаментал ўзгаришлар ҳақида қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

    Биз очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйдик, чегара, сув, энергетика, савдо, транзит билан боғлиқ кўплаб муаммоларни мустақил ҳал қилаяпмиз.

    Яқинда бу ерда, Остона шаҳрида минтақа давлатлари раҳбарларининг олтинчи учрашувини ўтказдик.

    Минтақанинг халқаро субъект сифатидаги ўрни мустаҳкамланмоқда, жаҳоннинг етакчи мамлакатлари билан “Марказий Осиё плюс” форматидаги ҳамкорлиги кенгаймоқда.

    Минтақа ичидаги савдо айланмаси, инвестициялар, юк ташувлари, фуқароларимизнинг сайёҳлик ташрифлари кўрсаткичлари бир неча баробар ўсди.

    Биз “яшил” энергетика ва транспорт коммуникацияларини ривожлантириш соҳаларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилаяпмиз.

    Тажриба ва технологияларни алмашяпмиз, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида замонавий корхоналар ташкил этаяпмиз, кооперация лойиҳаларини рағбатлантириш бўйича молиявий воситаларни жорий қилаяпмиз.

    Энг муҳими, минтақамизнинг эртанги куни, унинг хавфсизлиги ва барқарор тараққиёти фақат бизнинг сиёсий иродамиз ва саъй-ҳаракатларимизга боғлиқ эканини аниқ тасаввур қилмоқдамиз.

    Биз европалик шерикларимиз, энг аввало, Европа Иттифоқининг мамлакатларимиз билан ҳамкорлик бўйича стратегия ва кўп томонлама дастурларининг асосий ташаббускори бўлган Германиянинг қизиқишларини самимий олқишлаймиз.

    Келгуси йили “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги саммитни Ўзбекистонда, учрашувимиз кун тартибидаги асосий мавзуни минтақа келажагига инвестициялар деб белгилаган ҳолда, ўтказишга тайёргарлик кўраяпмиз.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Можаролар ва урушлар, умуман, глобал миқёсдаги беқарорлик ва вазият қайси томонга ўзгариши ноаниқ бўлиб қолаётгани, санкциялар сиёсати, протексионизмнинг кучайиши ва бошқа кўплаб омиллар мамлакатларимизга ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатмоқда, миллий ислоҳотларимизни амалга оширишда жиддий синовга айланмоқда.

    Кечагина ҳурматли Олаф Шольц Жаноби Олийлари билан Самарқанддаги музокараларимиз чоғида мен бугунги учрашувимиздан кутаётган юксак натижалар ҳақида фикр алмашдим.

    Шу муносабат билан Марказий Осиёда Германия билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича қарашларимизни баён этишни истар эдим.

    Биринчи. Марказий Осиё ва Германия ўртасида ўрнатилган минтақа барқарорлиги, барқарор ривожланиши ва фаровонлигини таъминлаш бўйича умумий манфаатларимизга жавоб берадиган стратегик минтақавий ҳамкорликни юксак қадрлаймиз.

    Устувор соҳаларда дастурий тадбирларни қамраб олган узоқ муддатли Ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини қабул қилишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

    Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш учун “Марказий Осиё – Германия” таҳлилий марказлари Форумини таъсис этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

    Унинг биринчи йиғилишини келгуси йили минтақадаги қадимий шаҳарлардан бири, немис-меннонитларининг катта жамоаси яшаган Хивада ўтказишга тайёрмиз.

    Саммитларимиз кун тартибларини тайёрлашда мамлакатларимиз ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг йиллик учрашувлари муҳим рол ўйнайди, деб ҳисоблаймиз.

    Иккинчи. Германиянинг етакчи компаниялари билан инвестицион ва технологик шериклик.

    Таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистонда немис компаниялари иштирокида амалга оширилган ва истиқболли лойиҳалар умумий портфели 20 миллиард евродан ошмоқда. Улар энергетика, кимё, тоғ-кон саноати, машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларини қамраб олади.

    Шерикларимиз орасида – Германиянинг етакчи, жумладан, “Сименс”, “Линде”, “BASF”, “MAN”, “Клаас”, “Хенкел”, “Knauf” ва бошқа кўплаб компаниялари сўнгги бир неча йилда Ўзбекистон иқтисодиётига 6 миллиард евро сармоя киритди.

    Бугун бизда немис бизнеси вакиллари билан истиқболли режаларни муҳокама қилиш имконияти бор.

    Ишбилармонлар ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни таклиф этаман: Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия сармоявий ва технологик ҳамкорлигини кенгайтиришнинг йўл харитасини ишлаб чиқиш; чегара ҳудудларида яратилаётган алоҳида иқтисодий ва саноат зоналаридаги ҳамда минтақавий аҳамиятга эга йирик инфратузилма лойиҳаларни амалга оширишга етакчи немис компаниялари ва банкларини жалб этиш; доимий бизнес-мулоқот майдончаси – “Марказий Осиё ва Германия” инвестор ва тадбиркорлари кенгашини ишга тушириш. Унинг биринчи учрашувини келгуси йили Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистонда ўтказишга тайёрмиз; инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги кўп томонлама ҳукуматлараро битимни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқиш.

    Учинчи. Германиянинг илғор билим ва технологияларини жорий этиш асосида муҳим хом-ашё ресурслари соҳасида шериклик.

    Аввал ҳам қайд этганимиздек, минтақамиз фойдали қазилмаларга бой. Германия минерал ресурслар агентлиги ва немис компаниялари бу соҳада бизнинг муҳим шерикларимиз бўлиши мумкин.

    Бу ўринда гап геология разведкаси, жадал ўзлаштириш, қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, Германия ва Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига етказиб бериш лойиҳалари ҳақида бормоқда.

    Ўзбекистон қўшни мамлакатлардаги бундай лойиҳаларни биргаликда амалга оширишда иштирок этишга тайёр.

    Минтақамизда муҳим хом ашё ва нодир ер ости металлари аниқланган конларининг рақамли картасини яратиш бўйича дастурни ишлаб чиқишда Германия техник кўмагини жалб этиш истиқболлидир. Бундай ҳамкорликнинг ишончли ҳуқуқий базасини шакллантириш муҳим деб ҳисоблаймиз.

    Тўртинчи. “Яшил” энергетика.

    Сўнгги йилларда мамлакатларимизда қуёш, шамол, гидроэнергетика фаол ривожланмоқда, иссиқлик станциялари ва тармоқлари модернизация қилинмоқда, “яшил” водород лойиҳалари илгари сурилмоқда.

    Энергетика вазирликлари, корпорациялар, операторлар, илмий ташкилотлар, лойиҳа институтлари ва тармоқ экспертларини жалб этган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетик мулоқотини йўлга қўйиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этамиз.

    Биз Германия техник кўмагини жалб этган ҳолда кам углеродли иқтисодиёт соҳасида мутахассисларимиз салоҳиятини ошириш комплекс дастурини тайёрлашдан манфаатдормиз.

    Бешинчи. Иқлим ўзгаришларига биргаликда жавоб қайтариш.

    Экспертлар прогнозига кўра, Марказий Осиё минтақаси глобал исиш оқибатларига ниҳоятда боғлиқ бўлиб қолмоқда. Ўртача ҳароратнинг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўпроқ бўлмоқда.

    “Яшил Марказий Осиё” дастурлари иккинчи доираси ишга туширилгани ва иқлим ўзгаришларига минтақанинг мослашувига кўмак учун немис томонига миннатдорлик билдираман.

    Биз Атроф муҳим ва иқлим ўзгаришларини ўрганиш бўйича Марказий Осиё университети базасида қўшма таълим дастурлари ва илмий алмашувларни амалга оширишдан, сувдан оқилона фойдаланишда немис технологияларини жорий этиш, ирригация тизимларини модернизация қилиш, биохилма-хилликни сақлаш, мутахассис-экологларни тайёрлашда ҳамкорлик дастурларини қабул қилишдан манфаатдормиз.

    Германия Канцлерининг Марказий Осиё табиат ҳамкорлигини яратиш бўйича ташаббусини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз ва қўллаб-қувватлаймиз.

    Олтинчи. Транспорт коммуникацияларининг, жумладан, ер усти ва ҳаво ташувларининг заиф ривожланганлиги шериклигимизни чуқурлаштиришда энг катта тўсиқ бўлмоқда.

    Марказий Осиёни Европа билан боғловчи муқобил транспорт йўлакларини ривожлантиришга Европа институтларини жалб этишда Германия кўмагига таянамиз.

    Келгуси йили ушбу йўналишлар транзит салоҳиятини ошириш йўлларини излаш бўйича вазирлар қўшма конференциясини ўтказишни таклиф этамиз.

    Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

    Ўтган йили Берлин янги музейида минтақамиз маданий-тарихий меросига бағишлаб ўтказилган кўргазма бундай тадбирларни доимий ташкил этиш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади.

    Кўргазмага бир неча ой давомида миллиондан ортиқ Германия пойтахти аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюрди.

    Биз мамлакатларимизда Маданий тадбирлар қўшма режаси қабул қилиниши тарафдоримиз, Германиянинг йирик шаҳарларида санъат ва кино кунлари ўтказиш имкониятларини кўриб чиқишни ва музей фондлари ҳамкорлигини ўрнатишни таклиф этамиз.

    Илмий-маърифий алмашувлар соҳасида етакчи олийгоҳлар шериклиги учун платформани ишга тушириш, Гёте институти ва Германиянинг бошқа ташкилотлари немис тили ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича дастурлар ишлаб чиқиш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Шу ёзда Гёттинген шаҳрида ўтган Бутунжаҳон олимпиадасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг ғалаба қозонгани ҳам ёшларимизнинг немис тилини ўрганишга бўлган юксак қизиқишига ёрқин мисолдир.

    Сайёҳлик ва меҳнат миграцияси соҳасида кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш фуқароларимиз учун виза тартибларини енгиллаштиришга хизмат қилади.

    Ҳурматли ҳамкасблар!

    Терроризм ва экстремизм, кибержиноятчиликка қарши кураш, ёшларнинг радикаллашувининг олдини олиш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Марказий Осиёдаги хавфсизлик соҳасидаги вазият Афғонистонда рўй бераётган жараёнлар билан узвий боғлиқдир.

    Ўз муаммолари билан деярли якка ўзи қолган ушбу мамлакатда гуманитар инқирознинг чуқурлашиб кетишига йўл қўймаслик муҳим, деб ҳисоблаймиз.

    Шу муносабат билан Германия ва Европадаги бошқа шерикларимиз билан ушбу мамлакатни минтақавий иқтисодий ҳамкорликка жалб этиш, Термиздаги таълим марказида кадрлар, жумладан, хотин-қизларни, Афғонистон тинч ҳаёти учун зарур бўлган мутахассисларни тайёрлаш йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз.

    Сўзимнинг ниҳоясида шуни алоҳида таъкидламоқчиман, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақаси билан Германия кўп қиррали ҳамкорлик салоҳиятини янада тўлиқроқ рўёбга чиқаришдан манфаатдордир.

    Ишончим комил, бугунги учрашувимиз мамлакат ва халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилади, стратегик шериклигимизни аниқ лойиҳа ва дастурлар билан тўлдиришга имкон беради.

    17.09.2024, 13:25   Изоҳ (0)   4909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Марказий Осиё – Германия саммитида иштирок этади

    16.09.2024, 18:14

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди 

    17.09.2024, 08:32

    Шаҳрисабз ҳокимлиги тадбиркордан 701 млн сўм қарздор. Пулни МИБ ҳам ундириб бера олмаяпти

    17.09.2024, 13:09

    Тошкентда 32 ёшли эркак қизи сабаб ўзидан 16 ёш кичик болани калтаклади (видео)

    17.09.2024, 12:41

    Сирдарёда чиқинди ташиш хизмати аҳолидан 500 млн сўмдан ортиқ ортиқча тўлов олгани аниқланди

    17.09.2024, 12:25

    Россиядан келган фуқаро Ўзбекистонга ўқотар қуролни яширинча олиб кирмоқчи бўлди 

    17.09.2024, 12:24
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда дунёдаги биринчи сунъий интеллект шифохонаси очилади

    Дунё | 12 май, 15:50

    Болани осонгина ухлатишга ёрдам берадиган 6 та лайфҳак

    Аёллар саҳифаси | 12 май, 15:35

    Блогер Отабек Маҳкамов ИИВ академиясида дам олиш кунлари эркинликка чиқиш учун пора бериш каби иллатлар йўқолганини маълум қилди

    Ўзбекистон | 12 май, 15:20

    “Толибон” фуқароларнинг интернетдаги фаолиятини назорат қилади

    Афгонистон | 12 май, 15:15

    Роналду “Ан-Насср”дан кетиши мумкин 

    Спорт | 12 май, 15:15

    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида

    Реклама | 12 май, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.