Ижтимоий тармоқларда “Қибрай тумани ъБотаникаъ маҳалласи ҳудудида дарахтларни кесилмоқда” мазмунида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолатга Тошкент вилояти Экология бошқармаси ва Қибрай туман ҳокимлиги икки хил муносабат билдирди.
Ҳокимлик берган маълумотларда “Ботаника” маҳалласи “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғалаба қозонгани ва қаровсиз бўлган жами майдони 34 сотих ер майдонини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳамда маҳалла ёшлари учун умумий майдони 800 квадрат метрни ташкил этадиган сунъий қопламали ёпиқ футбол майдонини қуриш учун 7 дона дарахт Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бўлими масъуллари иштирокида кесилгани айтилган.

Расмий муносабатда асоссиз ва ёлғон маълумот тарқатиш учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтилган.
Худди шу “Ботаника” маҳалласида дарахтларни кесилаётгани тўғрисидаги хабарларга Тошкент вилояти экология бошқармаси ҳам муносабат билдирган.
Унда 10 туп дарахтлар номаълум шахслар томонидан таг қисмидан кесиб ташлангани, бу билан “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига 39 758 минг сўм миқдорида зарар етказилгани таъкидланган.
“Дарахт кесган номаълум фуқароларни шахсига ойдинлик киритиш мақсадида Қибрай тумани Ички Ишлар бўлимига хат билан мурожаат қилинди”, дейилади Экология бошқармаси муносабатида.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида Йўллардан фойдаланиш корхонасига тегишли бўлган ҳудудда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган 2 000 та терак корхона масъулларнинг эътиборсизлиги натижасида қуриб қолгани ҳақида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)