• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Мактаб таъмирининг ягона қурбони”. Қачон оқибатлар билан эмас, сабабларга қарши курашамиз?

    Андижондаги мактаб ўқитувчиларининг таътил пайтида ихтиёрий-мажбурий меҳнатга жалб қилиниши директорнинг ишдан бўшатилиши ва катта миқдорда жаримага тортилиши билан якунланди. Аммо бу муаммо шу билан барҳам топди, дегани эмас, албатта. Юз берган ҳодиса Ўзбекистондаги тизимли муаммолардан бирининг яна бир бор бўй кўрсатиши, холос.

    Фото: Видеодан кадр

    Барчага аёнки, ҳар йили Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари ўқув йили якунида мактабда таъмир учун пул йиғиш тақиқланишини, керакли маблағ маҳаллий бюджетдан ажратилишини эълон қилади. Аммо амалда барибир яна ўқувчилардан пул йиғилади, ўқитувчилар ихтиёрий-мажбурий меҳнатга жалб қилинади. Нега? Қуйида мана шу савол атрофида фикр юритамиз.

    “Ҳоким мактабга пул ажратиш тугул, бирон марта ташриф буюрмаган бўлса керак”

    Xushnudbek Xudoyberdiyev.
    Хушнудбек Худойбердиев.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Андижондаги ҳолат ҳақида фикр билдираркан, у вазият қурбони бўлганини таъкидлади.

    Агар ўқитувчилар билан “ихтиёрий-мажбурий ҳашар” қилмаганида ўша директор барибир ишдан бўшатиларди. Нима учун дейсизми? Мактаби янги ўқув йилига тайёрмаслиги, ремонт қилинмагани учун.

    Бу йўл фақат “ўлим” йўли, тирик қолиш омадга боғлиқ холос. Видео тарқалмаганда, тирик қоларди. Чунки видеоси тарқалмаган, лекин ҳоким пул ажратмагани учун ўқитувчиларнинг ўзи ишлаётган мактаблар жуда кўп…, дейди у.

    Блогернинг тахминича, Марҳамат тумани ҳокими “бу мактабга пул ажратиш тугул, эҳтимолки бирон марта ташриф буюрмаган бўлса ҳам керак”.

    Otabek Bakirov.
    Отабек Бакиров.
    Фото: Kun.uz

    Иқтисодчи блогер Отабек Бакировнинг фикрича, “Бу — ъанжанчаъ сигнал”: “Мактабларда ўқитувчиларни таъмирлашга, мажбурий обунага, йиғди-йиғдига жалб қилишда давом этаверинглар, бўйсунмаганларни дарс бермай жазола, лекин билдирма, интернетга чиқиб кетса, ўзинг жазоланасан, ҳақпарвар ўқитувчиларинг шикоят қилиб ўтирмасин, бефойда”.

    “Ҳар йили ваъда берилади, маблағ эмас”

    “Дарё” журналисти мақолани тайёрлаш давомида Ўзбекистоннинг бир нечта ҳудудидаги мактаб директорлари ва ўқитувчилар билан суҳбатлашди. Табиийки, улар шахси сир қолишини сўради. 

    Фақат ваъда берилади, пул эмас. Жамоатчилик олдида қоп-қоп ваъда берилса-да, кейин директорнинг ўзига юклаб қўйишади. Директор бечора нима қилсин? У кейин ўқитувчиларга айтади. Биз ўқитувчилар барибир ота-онадан ёрдам сўраймиз. Ҳомийлик қиладиганлар бор. Етмаса кейин ўқитувчилар ҳам пул йиғамиз. Шундай қилиб, ҳар йилги мактаб таъмирини барибир ўзимиз қиламиз. Ҳокимият ҳеч қачон ёрдам бермаган, дейди Сурхондарё вилоятидаги мактабларнинг бирида фаолият юритувчи ўқитувчи.

    Яна бир ўқитувчининг билдиришича, улар ҳар йили ойлик маошидан 350-400 минг сўмгача пул сарфлаб, мактабни ўзлари таъмирлайди.

    Ҳокимиятга, вазирликка ишонишнинг фойдаси йўқ. Барибир пул беришмайди. Ўзинг учун ўл етим деганларидек, синф раҳбарлар синфхонамиз учун 350-400 минг сўмдан пул йиғиб, ўзимиз таъмирлаймиз. Мактаб зали ва кириш қисмлари учун эса барча ўқитувчилар қўшимча пул йиғамиз. Таъмир учун пул берилади деган гаплар фақат жамоатчилик учун айтиладиган гаплар, дейди у.

    Бошқа бир суҳбатдош ўқитувчининг фикрича, мактаб таъмири билан боғлиқ муаммонинг илдизи жуда чуқур: “Ҳар сафар таъмир учун ўқувчилардан пул йиғиш мумкин эмас дейишади-ю, аммо қандай таъмирлаймиз деган муаммога ечим топишмайди. Муаммо барибир ўша мактаб директори ва ўқитувчилари зиммасида қолади. Ҳеч ким, ҳатто вазирлик ҳам буни билса-да, билмасликка, кўрмасликка олади”.

    “Сўрасангиз, қурилиш материали ва бўёқ беришади”

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган мактаб директори таъмир учун маблағ эмас, бўёқ ва шунга ўхшаш керакли қурилиш материаллари берилишини айтди.

    “Ўтган йили мактабимиз учун керакли бўёқ ва қурилиш материалларини олдим. Директор изланмаса, масъул ташкилотларга бориб сўрамаса унга биров мана бир қути бўёқ деб олдига олиб келиб бермайди. Ўзи ҳаракат қилиб, сўраб олиши керак. Ҳокимлик таъмирга умуман ёрдам бермайди деб бўлмайди. Улар ҳам имкониятидан келиб чиқиб, кўмаклашади”, дейди мактаб директори.

    Яна бир мактаб директори мактаб таъмири ва маҳаллий ҳокимликнинг бунга маблағ ажратиши билан боғлиқ воқеани эслади.

    Бир йили Сурхондарёда зўр томоша бўлган. Вилоят раҳбари бошчилигида мактаб директорлари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқотда барча мактаблар учун йил якунидаги таъмирга барча қурилиш материаллари берилиши эълон қилиниб, зал тўрида териб қўйилган бўёқлар, гулқоғозларга ишора қилишди. Вилоят ҳокими масъулларга топшириқ бериб, мавжуд қурилиш материалларини адолатли тақсимлашни буюрди. Вилоят раҳбари зални тарк этгач, топшириқни олган масъуллар қурилиш материалларини адолатли тақсимлаш учун ҳисоб-китоб қилинишини баҳона қилиб, бу ишни бир кун кейинга қолдирди. Бир кундан сўнг келиб, ўзимизга керакли нарсаларни сўрасак, улар тадбиркорларга тегишли эканини, ўша кунги мулоқот учун вақтинча олиб турилганини айтишиб, “эгаларига қайтариб берилди, уни сизларга берсак, пулини ким тўлайди”, дейишди. Шундай қилиб, яхши томоша қўйишган, дейди собиқ мактаб директорларидан бири.

    “Дарё” журналисти билан суҳбатда бўлган Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаларидан бирининг бошлиғи мактаб таъмири учун директорларда қўшимча имконият ҳам борлигини билдирди.

    Тўғри, аслида мактабларнинг ўқув йили якунидаги таъмири ва янги ўқув йилига тайёргарлиги маҳаллий ҳокимликлар зиммасига юклатилган. Аммо директор ҳаракатчан бўлса фақат ҳокимлик қўлига қараб қолмасдан қонуний даромадларидан ҳам таъмирни амалга оширса бўлади. Бугунги кунда мактаб директорларида даромад қилиш имкони бор. Масалан мактаб ошхонасини аукцион савдога қўйиб, ундан фойдаланаётган тадбиркордан ҳар ой ижара сифатида олинаётган даромад. Шунингдек, мактабнинг замонавий спорт залларини дарсдан сўнг пул эвазига ижарага бериб топаётган даромади ва мактаб томорқасидан келаётган даромадлар эвазига ҳам буни амалга оширса бўлади, дейди бошқарма бошлиғи.

    “Пул бермаган ўқувчи ўқитувчига, ўқитувчи эса директорга ёмон кўринади”

    “Дарё” мухбири айрим ота-оналар билан ҳам суҳбатлашди. Улардан бирининг айтишича, мактаб таъмири учун пул йиғиш тақиқланганини билади, аммо фарзанди босим остида қолмаслиги учун пул беришга мажбур.

    Биламанки, бу иш мактаб директори ва ўқитувчилари зиммасидаги иш. Мактаб таъмири учун пул бермаган ўқувчи ўқитувчисига ёмон кўринади, ўқувчиларидан пул йиғолмаган ўқитувчи директорга. Директор эса маҳаллий ҳокимлик ва бўлим мудирига ёмон кўринади. Хуллас бу занжир. Токи муаммо ечилмагунга қадар занжир узилмайди. Буни яхши билганимиз учун ҳам тинчгина пул берамиз, дейди улардан бири.

    Нима қилмоқ керак?

    Қоидага кўра, мактабларни қуриш, таъмирлаш, жиҳозлаш — ҳокимликлар зиммасида. Лекин амалда бу қоида деярли ишламайди. Чунки назорат ва сўров йўқ.

    Блогер Хушнудбек Худойбердиев мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигига масъул ҳокимларга ҳудудидаги ҳар бир мактаб таъмири учун қанча маблағ ажратганини асословчи маълумотлар орқали ҳисобот бериш мажбуриятини қўйишни таклиф қилди.

    Ҳурматли депутатлар, ҳокимларга мактабларга ажратилган маблағлар бўйича Парламентга ва жамоатчиликка ҳисобот топширишни (ҳар бир мактаб кесимида) мажбурий қилиб қўядиган қонунни қабул қилайлик. Шунчаки биттагина жадвал бўлади: ҳудуддаги мактаблар номи ва унинг ёнида нимага қанча маблағ ажратилгани кўрсатилади. Йўқса, биз ҳар сафар мактаб директорларини жазолаб юраверамиз, дейди блогер.

    Яна ҳам осонроғи — бир-биримизни алдамайлик. Мактаб таъмири учун пул ажратилмаган бўлса, директор эмас, ҳокимлик жазолансин. Ёки ҳокимликка пул ажратмаган вазирликдаги масъулларга чора кўрилсин. Агар давлат мактаб таъмири учун бюджетдан маблағ ажрата олмаса, буни ҳам очиқ эълон қилиш керак. Ана шунда ягона айбдор мактаб директори бўлмайди.

    7 август, 11:05   Изоҳ (0)   4152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #мактаб#ремонт#Андижон#директор#жарима#вазирлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45

    Тошкентда ниқоб таққан шахслар банкоматни ўғирлаб кетмоқчи бўлди

    Ўзбекистон | 9 август, 14:30

    Зеленский “бирор нарсани имзолашга” тайёр туриши керак — Трамп

    Дунё | 9 август, 14:15

    Буюк Британияда инсультдан кейинги реабилитацияда видеоўйинлардан фойдаланилмоқда

    Илм-фан | 9 август, 13:55

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    Дунё | 9 август, 13:45

    “Челси” 6 нафар футболчисини сотишга ҳаракат қилади

    Спорт | 9 август, 13:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.