• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойнинг ядро арсенали кенгаймоқда

    Хитой Халқ Республикаси ҳарбий қудратни кескин ошириш билан бир қаторда, ядро кучларининг ҳажми ва салоҳиятини ҳам изчил оширишга киришган, дейди АҚШ ҳарбийлари ва қурол назорати бўйича экспертлар. Бу ҳақда Reuters агентлиги ёзди.

    Манбага кўра, АҚШ Стратегик қўмондонлиги раҳбари генерал Энтони Котон 2025 йилнинг март ойида Конгрессда Хитой раҳбари Си Цзиньпин 2027 йилга қадар Тайванни эгаллашга тайёр бўлиши кераклиги ҳақидаги кўрсатма берганини билдирган. Шунингдек, у Хитойнинг қуруқликдан, ҳаводан ва денгиздан учирилиши мумкин бўлган ядро қуролларини йиғишни тезлаштираётганини айтган.

    Қайд этилишича, Хитой 2023 йилда миллий мудофаа сиёсатидаги “ҳар қандай шароитда ҳам биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланмаслик” ҳақидаги узоқ йиллик ваъдасини янгилаган. Яъни эндиликда Хитой ядро қуролига эга бўлмаган давлатларга қарши ядро қуролидан фойдаланмаслик ёки таҳдид қилмаслик мажбуриятини олган.

    Хитой Мудофаа вазирлиги хавотирларга жавобан: “Ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди ва у ҳеч қачон бошланмаслиги керак. Хитой ўзини мудофаа қилиш ядро стратегиясига амал қилади ва биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланмаслик сиёсатини юритади”, деган.

    Foto: Reuters
    Фото: Reuters

    Пентагоннинг Хитой ҳарбий қудрати ҳақидаги йиллик ҳисоботида айтилишича, Хитой ядро қуролидан биринчи бўлиб фойдаланишни рад этса-да, унинг стратегияси ядро кучлари, бошқарув ва қўмондонликка таҳдид соладиган ёки ядро зарбаси таъсирига тенглашадиган оддий ҳужумларга жавобан биринчи бўлиб ядро қуролидан фойдаланишни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

    Пентагон 2024 йил охирида эълон қилинган ҳисоботида ёзилишича, Тайвандаги ҳарбий мағлубият коммунистик режимнинг омон қолишига жиддий таҳдид туғдирса, Пекин ядро қуролидан биринчи бўлиб фойдаланишни ҳам кўриб чиқиши эҳтимолдан холи эмас.

    Хитой Мудофаа вазирлиги эса табиийки бундай ҳисоботларга кескин эътироз билдиради. Улар бундай маълумотларни Хитойни обрўсизлантириш ва халқаро ҳамжамиятни чалғитиш учун тўқиб чиқарилган уйдирма деб ҳисоблайди.

    Bulletin of the Atomic Scientists маълумотларига кўра, Хитой бошқа барча ядро қуролига эга давлатларга қараганда тезроқ суръатда ўз захирасини кенгайтирмоқда ва тахминан 600 та каллакка эга.

    Ташкилот баёнотида айтилишича, Хитой тахминан 350 та янги ракета шахтасини ва бир нечта янги мобил учириш қурилмалари базаларини қурмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, Хитой Халқ Озодлик Армияси қуруқликда тахминан 712 та ракета учиргичга эга, бироқ уларнинг барчаси ядро қуроллари учун мўлжалланмаган. Улардан 462 таси АҚШнинг континентал ҳудудига етиб бориши мумкин бўлган ракеталарни учира олади.

    Хитой армияси учиргичларининг кўпи қисқа масофали ракеталар учун мўлжалланган бўлиб, улар минтақавий нишонларга зарба бериш учун ишлатилади. Бироқ кўплаб учиргичлардан ядро ҳужуми учун фойдаланиб бўлмайди.

    Пентагоннинг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой армияси 2030 йилга келиб 1000 дан ортиқ оператив ядро каллакларига эга бўлади. Чунки улар кичик қувватли аниқ зарба берувчи ракеталардан тортиб, кўп мегатонли портлаш қувватига эга қитъалараро баллистик ракеталар қуришни жадаллик билан тезлаштирмоқда.

    20 август, 20:00   Изоҳ (0)   1303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш тизимида яшаш учун барча шароитларга эга сайёра аниқланди

    Дунё | 21 август, 22:40

    Самарқандда машҳур бўлиш учун машинада дрифт қилган фуқарога чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:30

    АҚШ суди Трампнинг фирибгарлик иши бўйича 515 млн долларлик жаримасини бекор қилди — AP 

    Дунё | 21 август, 22:20

    Жиззахда фуқаронинг олиб қўйилган ерлари учун компенсация ҳокимликдан суд орқали ундирилди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:10

    Тошкентда шифохоналарга имтиёзли йўлланмани сотиш билан шуғулланганлар ушланди

    Ўзбекистон | 21 август, 22:00

    Андижонда кортеж бўлиб ҳаракатланган машина ҳайдовчиларига чора кўрилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:50

    Пора билан қўлга тушган коррупцияга қарши курашишга масъул ходимга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 21 август, 21:35

    Бу йил Вақф фонди томонидан муҳтож оилаларга 43 та уй қуриб берилди — Мусулмонлар идораси

    Ўзбекистон | 21 август, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.