• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилишида иштирок этди

    Анқара шаҳрида 6 июнь куни Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлар кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон томонидан тадбирда Global Textile, ProCab, Agromir Group, ERIELL Group, Akfa Holding, Murad Buildings, SAG, BMB Holding, Uzbekistan Hydrogen компаниялари иштирок этди.

    Туркия томонидан Çalık, Cengiz, Acibadem, Eczacıbaşı, Anadolu Group, Aksa Energy, Zorlu, Kalyon, Onur Group каби холдинг компаниялари қатнашди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тадбиркорлар билан бундай форматдаги мулоқот илк бор ўтказилмоқда. Ўзбекистон ва Туркия президентлари Ишбилармонлар кенгашининг тузилиши икки томонлама муносабатлар ривожи янги босқичга кўтарилганининг рамзи эканини таъкидлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Юзага келадиган барча масалаларни тезкор ҳал этиш ва келгусидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини илгари суриш мақсадида кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиб туриш зарурлиги қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон раҳбари икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий шериклик изчил суръатда ривожланиб бораётганидан мамнунлигини билдирди. Сўнгги беш йилда турк сармояси иштирокидаги корхоналар сони уч баробарга ошди ва 2 мингтага етди, инвестициялар ҳажми икки баробарга ортди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Куни кеча ўтган бизнес форуми ва ишбилармонлик тадбирлари натижасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, энергетика, соғлиқни сақлаш, геология, электротехника, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, заргарлик, тўқимачилик ва чарм саноати соҳаларида кўплаб икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

    Президент энергетика, қурилиш, кончилик ва озиқ-овқат саноати соҳаларида Cengiz Energy, Aksa Energy, Çalık Holding, Eczacıbaşı va Anadolu каби турк компанияларининг муваффақиятли фаолиятини кўрсатиб ўтди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб, энг аввало, инвестициявий шериклик ва саноат кооперациясини кенгайтиришни таклиф этди.

    Ўзбекистон-Туркия саноат кластерини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди. Ушбу саноат зонаси икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликнинг локомотивига айланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти давлат-хусусий шериклик механизмларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди. Шу асосда 3 миллиард долларлик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган.

    Кенгаш учрашувида кончилик саноатида ҳамкорлик қилиш устувор йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. Туркиянинг йирик кон-геология компаниялари билан фойдали қазилмаларни ўрганиш ва қазиб олиш бўйича амалий ишлар бошланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон, ўз навбатида, Туркия Ўзбекистон билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни янада мустаҳкамлашга интилишини билдирди.

    У икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида тўғридан тўғри ҳамкорликни ривожлантириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Туркия етакчиси кенгаш иштирокчиларини савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида конструктив мулоқотга чақирди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фикр алмашиш давомида турк ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистонда олиб борилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар натижасида пайдо бўлган имкониятларни юқори баҳоладилар, бу ислоҳотлар Туркия бизнесининг узоқ муддатли режаларини амалга ошириш учун мустаҳкам пойдевор яратаётганини таъкидлади.

    Учрашувда Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари томонидан устувор соҳаларда ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган аниқ таклифлар билдирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбарлари тадбиркорларни биргаликда ишлашга тайёрлиги учун самимий миннатдорлик билдириб, масъул раҳбарларга ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кўрсатмалар бердилар.

    06.06.2024, 21:20   Изоҳ (0)   2978
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев дунёдаги энг йирик 100 та мудофаа компанияси рўйхатига кирган Туркиядаги компания фаолияти билан танишди 

    06.06.2024, 16:07

    Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари олдига ўзаро товар айирбошлашни 5 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди 

    06.06.2024, 19:00

    Шавкат Мирзиёев Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Ўзбекистонга таклиф қилди

    06.06.2024, 20:02

    Ўзбекистонда “яшил” иқтисодиётга ўтишда миллий шаффофлик тизими жорий этилади

    06.06.2024, 21:08

    Шавкат Мирзиёев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига табрик...

    06.06.2024, 19:54

    “Мазкур темирйўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади” — Шавкат Мирзиёев

    06.06.2024, 19:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:46

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.