• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Қирғизистон

    Шавкат Мирзиёев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига табрик йўллади

    Шавкат Мирзиёев Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросими иштирокчиларига табрик йўллади. 

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли қурилиши бўйича стратегик лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзолаш маросимининг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан мамнунман.

    Бу мамлакатларимиз ўртасида қарор топган анъанавий яқин ва кўп қиррали ҳамкорлик ривожидаги чинакам тарихий воқеадир. Бугун биз биргаликда кенг минтақамизда иқтисодий ва транспорт алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим амалий қадамларни қўймоқдамиз.

    Шу муносабат билан, биринчи навбатда, Хитой Халқ Республикаси раиси, ҳурматли Си Цзиньпин жанобларига “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида Трансконтинентал транспорт ва транзит коридорининг ажралмас қисми ҳисобланувчи ушбу муҳим инфратузилма лойиҳасини илгари суришда кўрсатган шахсий эътибори ва уни тўла қўллаб-қувватлагани учун чин дилдан миннатдорлик билдираман.

    Янги темирйўл Хитой билан иқтисодий ҳамкорлигимизни кенгайтириб, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонаман.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари!

    Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли тарихий Буюк ипак йўли бўйлаб ўтади. Дарҳақиқат, биз кўп асрлар давомида савдо алоқалари ва маданий алмашинув ривожига хизмат қилган ушбу қадимий йўлни замонавий шароитда қайта тиклаяпмиз.

    Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, мазкур темирйўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади.

    Таҳлиллар шуни кўрсатадики, унинг барпо этилиши ортиб бораётган юк ташиш ҳажмига самарали хизмат кўрсатиш, уларни ташиш вақти ва нархини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. 

    Мутахассисларнинг қайд этишича, юк ташиш йиллик ҳажми 15 миллион тоннагача етиши мумкин, товарларни якуний истеъмолчиларга етказиш муддати эса 7 кунга қисқаради. Бундан ташқари, замонавий транзит ва логистика инфратузилмаси, омборхоналар ва терминаллар яратилади.

    Лойиҳанинг амалга оширилиши оқибатида вужудга келадиган иқтисодий таъсирни барча мамлакатлар ҳис қилади. Аввало, янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади, ўзаро товар айрибошлаш ҳажми ва саноат кооперацияси кўлами, инвестисион жозибадорлик ўсади ва асосий натижа — фуқароларимизнинг турмуш даражаси ошади.

    Келгусида ушбу йўл бизнинг мамлакатларимизга истиқболли трансафғон йўлаги орқали Жанубий Осиё ва Яқин Шарқ давлатларининг кенг бозорларига чиқиш имконини беради, транзит салоҳияти ва минтақалараро ўзаро боғлиқликни сезиларли даражада оширади.

    Қадрли дўстлар!

    Шуни таъкидламоқчиманки, ушбу кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон ҳудудида барча зарур инфратузилма яратилган.

    Бундан ташқари, биз замонавий темир ва автомобиль йўллари миллий тармоғини кенгайтирмоқдамиз, юкларни қайта ишлаш ва ташиш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида рақамли технологияларни фаол жорий қилмоқдамиз.

    Ҳамкорларимизни яна бир бор ишонтириб айтмоқчиманки, Ўзбекистон темирйўл қурилиши, имзоланаётган битим ва қабул қилинган “йўл харитаси” бўйича изчил ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.

    Аминманки, узоқ муддатли умумий манфаатларимизга жавоб берадиган Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўли стратегик лойиҳаси дўстлик ва шериклик муносабатларимизни мустаҳкамлашга, мамлакатларимиз, халқларимиз фаровонлиги ва тараққиётига хизмат қилади.

    Ушбу кенг қамровли лойиҳанинг барча иштирокчиларига улкан зафарлар тилайман.

    Эътиборингиз учун раҳмат.

    06.06.2024, 19:54   Изоҳ (0)   4195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Мазкур темирйўл Хитойни минтақамиз билан боғловчи энг қисқа қуруқлик йўлига айланади” — Шавкат Мирзиёев

    06.06.2024, 19:39

    Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари олдига ўзаро товар айирбошлашни 5 млрд долларга етказиш вазифаси қўйилди 

    06.06.2024, 19:00

    Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар ортидан давлатга етказилган зарар миқдори очиқланди 

    06.06.2024, 18:45

    Анқарада Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    06.06.2024, 18:06

    Ўзбекистонда овқатдан заҳарланиш ҳолатларидан жабрланганлар сони очиқланди 

    06.06.2024, 17:47

    “Чилонзортумангаз” газ таъминоти бўлими маҳалла газчиси ва еткачи муҳандиси ушланди 

    06.06.2024, 17:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди

    Дунё | 3 июл, 23:51

    Болалар билан уруш ҳақида қандай суҳбатлашиш лозим?

    Дунё | 3 июл, 23:35

    Қорақалпоғистонда фуқаронинг ёнидан 250 граммдан ортиқ опий топилди

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:20

    “Дарё” дайжести: 3 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июл, 23:05

    Самарқанд нўхат шўраги патентланди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 22:50

    Дерматологдан огоҳлантириш: “Ушбу хато SPF кремнинг фойдасини йўққа чиқаради”

    Гўзаллик | 3 июл, 22:40

    АҚШда 6 млрд долларлик таълим дастурларини молиялаштириш тўхтатиб қўйилди 

    Дунё | 3 июл, 22:30

    Суперлига. “Шўртан” ўз майдонида “Қизилқум”га мағлуб бўлди

    Спорт | 3 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.