Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 июнда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 16 сўмга тушиб, 12 659,97 сўм бўлди. Евро ҳам 9,87 сўмга тушиб, 13 774,05 сўм бўлди. Рубль 0,57 сўмга тушиб, 142,35 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси етти кунлик пастлашдан сўнг кетма-кет уч кун кўтарилиб, 12 676,03 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)