Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Украинага мамлакатдаги коррупцияга қарши курашиш талаблари акс этган меморандумни янгилади. Энди ХВЖ Украинадан Божхона кодексига тегишли тузатишлар киритишни талаб қилди.
Украина божхона операцияларини Европа Иттифоқи қонунчилигига мувофиқлаштириши ва раҳбарият ва ходимларни ёллашда шаффофликни таъминлаши шарт бўлади.
Украина, шунингдек, Коррупцияга қарши кураш миллий бюросининг (НАБУ) ташқи аудитини ўтказиши керак бўлади. У буни сентябрь ойининг охиригача қилиши керак. Audiторлар халқаро ҳамкорлар томонидан танланади. Audiт натижалари НАБУ масъулияти ва операцион самарадорлигини ошириш учун ишлатилади.
ХВЖ, шунингдек, Украинадан бюджет даромадларини ошириш учун солиқ имтиёзларини оптималлаштиришни, ички даромадларни сафарбар қилишни ва валюта назоратини эҳтиёткорлик билан либераллаштиришни талаб қилди.
Бир кун аввал, 28 июнь куни ХВФ Ижроия директорлари кенгаши мамлакатнинг тўртинчи иқтисодий таҳлили доирасида Украина билан келишувларни маъқуллади, унинг шартларига кўра, март ойида тасдиқланган кенгайтирилган кредитлаш механизми орқали 2,2 миллиард долларлик транш ажратилади.
ХВФ дастури доирасидаги тўловларнинг умумий ҳажми қарийб 7,6 миллиард долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)