АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис демократларнинг Оқ уй президенти Жо Байденнинг сайловолди биринчи дебатида мағлубияти ҳақидаги хавотирларини бостиришга уринди. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Байденнинг мунозаралар чоғидаги суст ҳаракатлари ва тўхтаб-тўхтаб жавоб беришлари сайловчиларнинг унинг яна тўрт йиллик президентлик муддатини эгаллашга яроқсизлиги ҳақидаги хавотирларини кучайтирди ва демократларда 5 ноябрда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида бошқа номзодни илгари суриш фикрини туғдирди.
“Президентлик пойгаси натижалари июнь ойининг бир кечасида ҳал этилмайди. Уларни сиз, биз ҳал қиламиз. Кейинги йил Оқ уйни ким бошқаришини келгуси 130 кун ичида биргаликдаги ҳаракатларимиз белгилайди. Ва ниҳоят, бу сайлов олдидан ҳаммани бир савол қийнамоқда: биз қандай мамлакатда яшашни хоҳлаймиз — эркинлик, адолат ва қонун устувор мамлакатдами ёки тартибсизлик, қўрқув ва нафрат мамлакатида?” — деди Ҳаррис.
Аввалроқ Оқ уй Байденнинг дебатдаги мағлубияти сабаби ҳаддан ташқари тайёргарликда деб ҳисоблаши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)