Қўшма Штатлар Қатардан Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасидаги зиддиятни ҳал қилишда ёрдам сўради. Бу ҳақда Тҳе Washington Post манбаларига таяниб хабар берди.
Маълум бўлишича, Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги сулҳ бўйича музокараларда воситачилик қилган Қатар Байден маъмуриятидан Исроил-Ливан чегарасида “Ҳизбуллоҳ” ва Исроил ўртасидаги тарангликни камайтиришга ёрдам бериш сўровини олган.
“Ҳизбуллоҳ” вакилига кўра, Ғазода вақтинчалик ўт очиш тўхтатилса, ноябрь ойида Ғазода бир ҳафталик танаффус пайтида бўлгани каби гуруҳ Ливанда муносиб жавоб қайтаради. Шу билан бирга, у Ғазодаги уруш бутунлай тугамагунча “Ҳизбуллоҳ” кенгроқ келишувга рози бўлмаслигини таъкидлаган.
Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва Америка расмийлари ўртасидаги шахсий учрашувлардан бирида иштирок этган мулозимнинг айтишича, Мудофаа вазирлиги раҳбари Эрон ва “Ҳизбуллоҳ” Исроилга таҳдид солаётганини айтган.
Галант Эрон “тўсатдан Исроилни йўқ қилиш учун кенг кўламли уруш бошлаши мумкин” деган фикрни билдирган. Нашрга кўра, бу муболаға ва Америка разведка маълумотларига тўғри келмайди.
Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Байден маъмурияти расмийларидан бирига таяниб, “Ҳизбуллоҳ” жангарилари Исроил кучлари Ғазода ўт очишни тўхтатмагунча, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берган эди.
Изоҳ (0)