• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Рўзғорбоп гўшт 90–95 минг сўм — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон гўшт арзон давлатлардан бирилигини эслатди

    Мамлакат бозорларининг арзонлаштирилган расталарида 1 кг мол ва қўй гўшти ўртача 65–75 минг, савдо расталарида 90–95 минг сўмдан сотилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида маълум қилинган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархи қимматлашиши юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Қайд этилишича, гўшт нархи ошиши глобал миқёсда кузатилмоқда. Бу дунёда гўшт ишлаб чиқариш ҳажми секинлашаётгани, йирик импортчи давлатларда талаб юқорилиги ва озуқа хом ашёси ва транспорт харажатлари ортиши билан боғлиқ.

    “Масалан, Россияда товуқ гўшти нархи йил бошидан буён 9,7 фоизга, Қозоғистонда эса 4,7 фоизга ошган. Умуман олганда, Ўзбекистонда гўшт нархи минтақавий тенденциялар доирасида сақланмоқда ва глобал бозор тебранишларига нисбатан барқарорликни намоён қилмоқда”, деб ёзган вазирлик.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Баёнотда Ўзбекистон бозорларининг арзонлаштирилган расталарида 1 кг мол ва қўй гўшти ўртача 65–75 минг сўмдан, савдо расталарида 90–95 минг сўмдан, савдо марказларида 95–100 минг сўмдан сотилаётгани маълум қилинган.

    “Тошкент шаҳридаги арзонлаштирилган расталарда 65–75 минг сўмлик гўштни харидорларнинг 15–18 фоизини, 90–95 минг сўмлик рўзғорбоп гўшт эса 82–85 фоизини, 110–130 минг сўмлик суйакциз (лаҳм) гўшт атиги 1–2 фоизини ташкил этади”, дея таҳлил қилган вазирлик.

    Баёнот давомида Ўзбекистондаги нархлар айрим давлатлардаги рақамлар билан таққосланган.

    “Россияда 1 кг мол гўшти 10–12, Беларусда 6–8, Қозоғистонда 7–11, Тожикистонда 8–10, Грузияда 9,5–12, Озарбайжонда 9,5–12,5, Туркияда 12–14 доллар, шунингдек, иқтисодиёти ривожланган давлатлар Швецияда 46,2, Исландияда 38,86, Жанубий Кореяда эса 28 доллар атрофида сотилмоқда”, қайд этилган таҳлилда.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Вазирликка кўра, Ўзбекистон дунёнинг гўшт энг арзон сотиладиган давлатлари қаторида бўлиб, Марказий Осиё мамлакатлари ичида Қирғизистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди.

    Баёнотда 2025 йил I чорагида гўшт нархига таъсир қилувчи ем—озуқа, электр энергияси ва ёқилғи–мойлаш материаллари қимматлашгани келтирилган.

    “Чорвачиликда гўшт етиштириш учун кучли озуқага бўлган талаб юқорилиги, озуқа етиштириш учун ер майдонларининг етишмаслиги туфайли чорва молларини озуқа билан таъминланиш даражасининг 35-40 фоизини ташкил этмоқда. 2024 йил октябрь ойидаги нархлар билан солиштирилганда, бугунги кунда шрот нархи 3 минг сўмдан 7 минг сўмга, шелуха 2 800 сўмдан 4 минг сўмга, омухта ем 2 900 сўмдан 3 700 сўмга, буғдой 2 200 минг сўмдан 3 500 минг сўмга, маккажўхори силоси 500 сўмдан 900-1 000 сўмга, сомон 15 минг сўмдан 25 минг сўмга, беда эса 25 минг сўмдан 45 минг сўмга ошган. Озуқа харажатлари, меҳнатга ҳақ тўлаш ва электр энергияси харажатларининг ошиши ҳам гўшт таннархига бевосита таъсир кўрсатаётганини алоҳида таъкидлаш зарур”, дея баён этган вазирлик.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Вазирликнинг маълум қилишича, 2024 йилда Ўзбекистонда умумий 2,9 млн тонна тирик вазнда (1,7 млн тонна сўйилган вазнда) гўшт ишлаб чиқарилган. Жами 93 минг тонна гўшт импорт қилинган. Ишлаб чиқарилган гўштга нисбатан импорт салмоғи 5,4 фоизни ташкил этган.

    Импорт қилинган гўштнинг 70 фоизи қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган бўлса, қолган қисми Тошкент шаҳри деҳқон бозорларидаги арзонлаштирилган расталарда сотилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Маълумот учун, Ўзбекистон ўртача 4 доллардан гўшт импорт қилмоқда. Импортнинг жуда катта қисми Беларусь ва Қозоғистон ҳисобига тўғри келади. Уч ойдан буён сўровларда гўшт энг кўп қимматлаган маҳсулот ўлароқ саналмоқда.

    Март ойида Ўзбекистондаги гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қимматлиги маълум қилинган эди.

    Статистика агентлиги таҳлилига қараганда, гўшт нархлари январдан бери ҳар ой ошиб бормоқда. Марказий банк сўровларида ҳам аҳоли томонидан гўшт қимматлашгани билдирган.

    Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўрганишларига кўра, Тошкент шаҳридаги бозорларда мол гўштининг улгуржи нархи 73 минг сўмдан 95 минг сўмгача, қўй гўшти эса 83 минг сўмдан 95 минг сўмгача ташкил этмоқда.

    10 май, 09:57   Изоҳ (2)   4038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #гўшт

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. dilshodxudayberdiyevich@gmail.com / 10 май, 20:42

      Бекорларди бештасини ебди бу харомхўрлар қўй гўшти 110 000 1200000 сўмдан сотилябди сурхондарёга

      Жавоб бериш
    2. farhod.abdusamatov95@gmail.com / 10 май, 11:23

      Zo`r. Barakalla. Uylaringda o`tirib olib shunaqa statistikalarni yozaverlaring. Boshqa davlatalar bilan solishtirganda ulardagi oylik ish haqlarini ham aytib o`tgani duxlaring yetmadimi. O`sha arzon go`shtlardan farzandlaringga yedirishasanmi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда гўшт нархи МДҲ давлатларига нисбатан қимматлиги маълум бўлди

    14 март, 13:39

    Ўзбекистонда 86 турдаги товарга экспорт божхона божлари жорий қилинди 

    17 март, 19:55

    Ўзбекистонда гўшт нархлари МДҲ давлатлари билан солиштирганда қандай ҳолатда?

    18 март, 19:28

    Аҳоли ва бизнесда коммунал тўловлар қимматлашишидан хавотир кучайган — Марказий банк

    20 март, 13:13

    Қозоғистонда гўшт нархи ошиб кетди

    10 апрел, 14:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 12 май, 19:30

    Ўзбекистонда камбағал оилалар тоифаларга қандай ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:16

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00

    Меган Марклнинг рецептидан жабрланган аёл ундан 10 млн доллар товон пули талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 12 май, 18:45

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.