Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги рус тилини яхши биладиган ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Словакияда иш борлигини маълум қилди.
Иш Словакия корхонаси томонидан, омборхонада ҳайдовчи (вилочний погрузчик) йўналишида таклиф этилмоқда.
Номзодлар 20-45 ёш атрофида бўлиши, “Б” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга бўлиши лозим. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.
Ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади. Ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена). Ходим тиббий суғурта қилинади.
Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.
Юқоридаги талаблар мос келган ва хорижда ишлаш истагида бўлганлар қуйидаги ҳавола орқали 6 июнь соат 18:00 га қадар рўйхатдан ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)