• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Гарвард университети чет эллик талабаларни ўқитиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Гарвард университетини хорижлик талабаларга таълим бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Кристи Ноэмга таяниб BBC хабар берди.

    Foto: Avance
    Фото: Avance

    Вазир Гарвард университетининг талабалар алмашинуви дастурини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи сертификатини бекор қилишни буюрди. АҚШда ўқишни режалаштираётган чет элликлар F ёки М тоифасидаги визани олиши керак. Бундай визани олиш учун эса, фақат талабаларни ва алмашинув дастури иштирокчиларини қабул қилиш учун сертификатланган (SEVP) таълим муассасалари зарур ҳужжатларни тақдим эта олади.

    Бу Гарварднинг бундан буён чет эллик талабаларни ўқишга қабул қила олмаслигини англатади. Ҳозирда Гарвардда ўқиётган хорижликлар бошқа университетга ўтишга мажбур бўлади, акс ҳолда улар мамлакатда қолиш ҳуқуқини йўқотади.

    Университет маълумотларига кўра, 2024-ўқув йилида Гарвардда 7000 га яқин хорижлик талаба таҳсил олган. Бу умумий талабалар сонининг 27,2 фоизини ташкил этади.

    Маъмурият Гарвардни зўравонликни ва антисемитизмни қўзғатиш ҳамда Хитой Коммунистик партияси билан алоқалар ўрнатишда айбдор деб ҳисоблайди, деди Кристи Ноэм.

    У университетларга чет эллик талабаларни қабул қилиш ва юқорироқ контракт тўловларидан фойда олиш “ҳуқуқ эмас, балки имтиёз” эканини таъкидлади.

    Гарвард университети муносабати

    Университет ўз баёнотида Трамп маъмуриятининг бу қадамини ноқонуний деб атади.

    Биз Гарварднинг 140 дан ортиқ мамлакатдан келган, университетни ва ушбу мамлакатни беқиёс бойитадиган халқаро талабалар ва олимларни қабул қилиш қобилиятини сақлаб қолишга тўлиқ содиқмиз. Ушбу қасос ҳаракати Гарвард ҳамжамияти ва мамлакатимизга жиддий зарар етказиш билан таҳдид қилади ҳамда Гарварднинг академик ва тадқиқот миссиясига путур етказади, дейилади баёнотида.

    Апрель ойининг ўрталарида АҚШ Таълим вазирлиги Гарвард учун федерал грантларни музлатиб қўйишини эълон қилди. Бунга сабаб сифатида университетнинг вазирлик талаблари — хусусан, “талабалар ва ходимларнинг қарашларини аудитдан ўтказиш” бўйича топшириқни бажармагани кўрсатилди.

    Хусусан, университетдан шундай тизим ишлаб чиқилиши талаб қилинди, у орқали “Америка қадриятлари ва институтларига душманона муносабатда бўлган чет эллик талабаларни” қабул қилишнинг олди олинади. Шунингдек, антисемитизм ва нафратнинг бошқа шаклларида гумон қилинган дастурларни (ёрдамчи мустақил экспертлар иштирокида) аудитдан ўтказиш ҳам талаб қилинган.

    Университет бу талабларни бажаришдан бош тортган, шундан сўнг Трамп Гарвардни махсус солиқ мақомидан ва чет эллик талабаларни қабул қилиш имкониятидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган.

    Университет президент маъмурият устидан судга мурожаат қилган ва молиялаштиришни тиклашни талаб қилган. Апрель ойининг охирида Гарвард университети икки ҳисоботни эълон қилди — бири университет муҳитида антисемитизм ва Исроилга қарши кайфиятлар ҳақида, иккинчиси эса антиисломизм ҳақида эди. Ҳар иккала ҳисобот ҳам кампусдаги маданият ва университетнинг вазиятга берган муносабатини танқидий баҳолаган. Ҳисоботлар эълон қилингач, Гарвард президенти Алан Гарбер университет талаба ва профессор-ўқитувчиларнинг ишончини оқлай олмаганидан афсусдалигини билдириб, узр сўради.

    23 май, 08:38   Изоҳ (0)   3167
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Гарвард

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    MrBeast YouTube туфайли энг ёш миллиардерга айланди

    Лайфстайл | 24 май, 13:40

    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС

    Реклама | 24 май, 13:30

    Ўзбекистондан Москавага учадиган бир қанча рейслар жадвали ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 24 май, 13:15

    Сурхондарёда ЙПХ ходими қочишга уринган ҳайдовчига электрошокер қўллади (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 12:50

    2025 йилда премьераси бўлган ва энг кўп даромад келтирган 7 та фильм

    Кино | 24 май, 12:35

    Ўзбекистонда 1990 йилдан бери мактаблар сони қанчага ошгани очиқланди

    Ўзбекистон | 24 май, 12:00

    Пул ва руҳият: молиявий аҳвол инсон психикасига қандай таъсир кўрсатади?

    Лайфстайл | 24 май, 11:30

    Трамп 2030 йилгача 10 та янги ядровий реактор қуришни буюрди

    Дунё | 24 май, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.