Бразилия жанубидаги Риу-Гранди-ду-Сул штатида кузатилган сув тошқинлари оқибатида 29 киши ҳалок бўлди, 60 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда CNN Brasil хабар берди.
Маълум қилинишича, штатдаги 150 дан ортиқ шаҳар табиий офатдан зарар кўрган. 213 та муниципалитет сув тошқинлари, тўғонларнинг бузилиши ва кўчкилар ҳақида хабар берган, 10 минг киши уй-жойсиз қолган. 500 мингдан ортиқ уй сув таъминотидан, 300 мингдан ортиқ уй эса электр таъминотидан узилган.
Бразилия жанубида ёмғир 29 апрель куни бошланди. Бразилия қуролли кучлари Рио-Гранде-ду-Сулда жабрланганларга ёрдам бериш учун 8 та самолёт ва 600 га яқин аскар юборди. Штат губернатори Эдуардо Лейте 1 май куни сув тошқини келтирган зарар туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Изоҳ (0)