• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12915.9
    • RUB162.44
    • EUR14658.25
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда нафақа турлари: кимларга, қанчадан моддий ёрдам берилиши мумкин?

    Ўзбекистонда фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида давлат бюджетидан ўндан ортиқ турдаги нафақа ва моддий ёрдам пуллари тўлаб келинади. Айни пайтда молиявий ёрдам тайинлаш ва тўлаш вазифасини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бажармоқда.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

    Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси юридик шахсларда меҳнат шартномасига асосан охирги олти ой давомида узлуксиз иш стажига эга бўлган аёлларга тайинланади. Нафақа фуқароларнинг мурожаатларисиз “проактив шакл”да тайинланади ва тўланади.

    2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ҳудудий амбулатор–поликлиникаларда (тиббиёт муассасаларида) электрон расмийлаштирилади ва автоматик равишда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига юборилади. Рейестр томонидан нафақа олувчининг охирги олти ой давомидаги узлуксиз иш стажи, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари ва унинг юридик шахсларда ишлаши тасдиқланганда, нафақани тайинлаш тўғрисидаги қарор автоматик қабул қилинади. 

    Ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси миқдори 2 миллион 484 минг сўм бўлиб, бир марта тўланади.
    Фото: migracia.org

    Дафн этиш учун нафақа

    Бу турдаги нафақа вафот этган шахснинг эри (хотини), ота-онаси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига ёки қонуний вакилига, улар бўлмаганда эса дафн этишни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олган бошқа шахсга тайинланади. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, ўлим ҳақидаги далолатнома ФҲДЁ органининг электрон архив тизимида қайд этилади ва нафақа автоматик тайинланади. Ўлим қайд этилганидан сўнг, нафақа пули “Халқ банки” бўлими (филиали) томонидан тўланади.

    Дафн этиш учун нафақа миқдори 1 миллион 388 минг сўм бўлиб, бир марта тўланади.

    Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (“Суюнчи пули”)

    2024 йил 1 апрелдан бошлаб фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули биринчи фарзанди учун барча аёлларга тўланади. Иккинчи фарзанди учун эса фарзанд туғилган пайтда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган оиланинг аъзоси бўлган аёлларга расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолатларда фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштириш рад этилади.

    Янги тартибга кўра, “суюнчи пули” олиш учун фуқаро Давлат хизматлари марказига (ДХМ) бориб, ариза ёзади. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДXП) рўйхатдан ўтиб, сўровномани тўлдиради ва уни электрон шаклда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига юборади. Кейин агентлик нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. 

    Ҳозирда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа миқдори – 738 150 сўм.
    Фото: google.com

    Ўзгалар парваришига муҳтож ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларнинг парвариши билан банд қонуний вакилга нафақа

    Бу турдаги нафақа фуқаролар мурожаатисиз “проактив шакл”да тайинланади ва тўланади. Бунда 18 ёшгача бўлган болага ногиронлик белгиланганда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги унинг қонуний вакилига нафақа тайинлаш учун электрон маълумотларни сўровнома шаклида “Пенсия” ахборот тизимига юборади. Сўровнома рақамлашган тарзда Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади. Ўрганиш ўтказилганидан сўнг нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва бу ҳақдаги маълумот шахснинг мобил телефон рақамига SMS шаклида юборилади.

    Мазкур турдаги нафақа ногиронлиги бўлган бола 18 ёшга киргунига қадар берилади. Ҳозирда нафақа миқдори ойига 621 минг сўмдан тўғри келади.

    Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси

    Бу турдаги нафақа ногиронлиги бўлган (шу жумладан, орфан касаллиги бўлган) ёки ОИВга чалинган 18 ёшгача болалар ёки уларнинг қонуний вакилларига берилади. Мазкур нафақа ҳам фуқароларнинг мурожаатларисиз “проактив шакл”да тайинланади ва тўланади. Бунда 18 ёшгача бўлган болага ногиронлик белгиланса, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, агар ОИВ ташхиси қўйилса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги нафақаларни тайинлаш учун маълумотларни “Пенсия” тизимига юборади. Ўрганиш натижаларига қараб нафақа тайинланади ёки тайинлаш рад этилади.

    Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақаси миқдори – 747 000 сўм.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа 

    Бу турдаги нафақа болаликдан ногиронлиги бўлган (I ёки II гуруҳ, 18 ёшдан катта) шахсларга тайинланади. Бунда нафақа олиш ҳуқуқи пайдо бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили ДХМга ўзи келиб ёки ЯИДXПда онлайн рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади. Мурожаатлар рақамлашган тарзда “Пенсия” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади ва нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

    Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги веб–сайтида болаликдан ногиронлиги бўлган I гуруҳ учун нафақа миқдори – 833 750 сўм, II гуруҳ учун  – 747 000 сўм экани кўрсатилган.

    Ногиронлик нафақаси (I ёки II гуруҳ)

    Бу турдаги нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бор шахс деб топилган фуқароларга тайинланади. Нафақа тайинланиши учун фуқаро ДХМга борган ҳолда ёки ЯИDХ порталида рўйхатдан ўтиб ариза ёзади. Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади. Мурожаат “Пенсия” ахборот тизими орқали кўриб чиқилади ва нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

    Ногиронлик нафақаси I гуруҳ учун – 833 750 сўм, II гуруҳ учун – 747 000 сўмни ташкил этади.

    Етарли иш стажи бўлмаган кексаларга ёшга доир нафақа

    Бундай нафақа давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга қуйидагича тайинланади:

    • болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор (бўлган) оналарга — 55 ёш;
    • аёлларга — 60 ёш;
    • эркакларга — 65 ёшга етганда.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Нафақа тайинланиши учун фуқаро Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши кера бўлади. Жараёндан алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади.

    Ҳозирда пенсия тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги шахсларга ёшга доир нафақаси миқдори ойига 621 минг сўм. Бу нафақа тури умрбод муддатга, ҳар ой берилади. 

    Боқувчисини йўқотганлик нафақаси

    Бу турдаги нафақа давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, вафот этган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатсиз аъзоларига берилади. Жумладан, нафақа болалар, ака–укалар, опа–сингиллар ва набираларга меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмагани учун тайинланади. Шу билан бирга, ушбу нафақани тайинлашда бошқа қатор тартиблар мавжуд.

    Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқиш даври давомида (23 ёшга тўлгунча) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга. Боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланиши учун ҳам фуқаро ДХМга бориб ёки ЯИДXПда рўйхатдан ўтган ҳолда ариза ёзади. Мурожаат қилиш жараёнида алоҳида ҳужжатлар талабисиз электрон сўровнома тўлдирилади.

    Боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун – 621 минг сўмни ташкил этади. Ҳар бир кейинги оила аъзоси учун 212 000 сўмдан берилади.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали кам таъминланган оилаларга тайинланади. Мазкур маблағларни олиш учун мурожаатчининг ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган даромад минимал истеъмол харажатлари миқдоридан — 648 минг сўмдан кам бўлиши лозим.

    Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашда аризачининг меҳнатга лаёқатли оила аъзолари иш билан банд ёки меҳнат органларига мурожаат қилган бўлишлари керак.

    Шу билан бирга, талабгордан биттадан кўп кўчмас мулки, нотурар кўчмас мулки, янги автомашинаси, банкда катта миқдордаги депозитлари ва қимматли қоғозлари бўлмаслиги инобатга олинади.

    Ҳозирда болалар нафақаси миқдори оилада уч ёшгача бўлган бир бола учун 325 000 сўм. Энг биринчи фарзанд уч ёшдан катта бўлса, унга 250 000 сўм тўланади. Иккинчи фарзандга икки ҳолатда ҳам 150 000 сўмдан берилади. Кейинги фарзандларнинг ҳар бири учун 100 000 сўмдан қўшилади. Моддий ёрдам миқдори эса ойига 380 000 сўм бўлиб, 6 ой давомида тўланади.

    28.05.2024, 12:15   Изоҳ (0)   83488
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам: кимларга, қанча тўланади?

    17.05.2024, 11:45

    Ўзбекистонда “суюнчи пули” тайинлаш тизими ўзгарди: янги тартиб қандай ишлайди?

    22.05.2024, 12:48

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчилар сони кескин камайди

    23.05.2024, 15:21

    Ўзбекистонда тадбиркорлар учун 2024 йилда қанча компенсация ва кафиллик ёрдамлари берилади?

    27.05.2024, 12:10

    Ўзбекистонда мева ва сабзавотларнинг ўртача экспорт нархлари маълум қилинди

    26.05.2024, 10:05

    UzAutoMotors Lacetti ишлаб чиқараётгани маълум бўлди. Яна шартнома бериладими?

    23.05.2024, 23:52
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши баҳс учун қайдномасини маълум қилди (фото)

    Спорт | 26 май, 09:39

    Тошкентда Хитой компаниялари билан ҳамкорлик бўйича 20 дан ортиқ келишувлар имзоланди

    Ўзбекистон | 26 май, 09:27

    Килиан Мбаппе “Олтин бутса” совринига эга чиқди

    Спорт | 26 май, 09:22

    Талабаларни бирлаштирган мега-лойиҳа

    Ўзбекистон | 26 май, 09:21

    Путиндан интервью олган, Нью Йорк канализациясини тозалаган: супермодел Наоми Кемпбелл ҳақида кутилмаган маълумотлар

    Шоу-бизнес | 26 май, 09:20

    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар

    Реклама | 26 май, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.