“Ўзгидромет” Тошкент вилоятида 8 майгача қор кўчиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, 1—8 май кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.
Шу сабабли Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларининг (Чотқол тизмаси тоғлари) тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Прогнозларга кўра, ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб боради. Май ойи биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек, иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳаво ҳарорати 23-28 даражадан 30-35 даражагача, баъзи жойларда 38 даражагача ўзгариб туради.
Изоҳ (0)