Ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги маҳаллаларнинг бирида котлован қазиш жараёнида қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур объект вилоятнинг Паст Дарғом тумани, “Самарқанд” МФЙ, Самарқанд кўчасида жойлашган нотурар жой ҳисобланади.
“Ҳақиқатан ҳам хандақ қазиш жараёнида нотўғри йўл тутилгани боис қўшни уйга зарар етган. Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)