• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин

    Ўзбекистонда солиқ органларига 2024 йил 1 июлдан солиқ тўловчи ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Бу ҳақда “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида кўзда тутилган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, қуйидаги ҳолатлар аниқланган тақдирда тадбиркорлик субъектларини хабардор қилмасдан ҳамда бизнес омбудсманни текшириш кунида хабардор қилган ҳолда белгиланган тартибда сайёр текширувларини ўтказиш ваколати берилади:

    • тўлов интизомига риоя қилмаслик, шу жумладан назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши тартибини бузиш, харидорга фискал чек бермаслик;
    • ишчи ходимлар сонини яшириш;
    • ер қаъридан фойдаланишда солиқ қонунчилигини бузиш.

    Йирик солиқ тўловчилар сонини оптималлаштириш ва ҳудудий солиқ инспекцияларининг фаолиятини кучайтириш мақсадида йирик солиқ тўловчи тоифасига ўтиш учун йиллик товар айланмасининг амалдаги чегараси 170 миллиард сўм этиб белгиланади ҳамда пахта-тўқимачилик кластерлари, тўқимачилик соҳасидаги тўловчилар ва “шароб савдо” корхоналари маъмурчилиги ҳудудий солиқ бошқармаларига ўтказилади.

    Амалдаги солиқ қонунчилигида солиқ базасини яширганлик ва тўловлардан қочиш ёки тўлиқ тўламаслик учун белгиланган жавобгарлик асослари божхона қонунчилигида ҳам қўлланилади.

    Бунда:

    • товарларни декларацияламаслик ёки нотўғри декларациялаш натижасида божхона тўловлари тўлиқ тўланмаганда ёки унинг миқдори камайтирилганда;
    • божхона тўловлари бўйича имтиёзли товарлардан бошқа мақсадларда ёки мақсадсиз фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш тартиби бузилганда;
    • товарлар шартли чиқариб юборилган пайтдан эътиборан уч йил ичида бошқа мақсадларда фойдаланилганда божхона органлари томонидан божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келган суммасининг 20 фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

    Мазкур банддаги ҳолатлар юз берганда божхона имтиёзлари бекор қилинади ва божхона тўловларини тўлаш мажбурияти тикланади.

    Эслатиб ўтамиз, камерал солиқ текширувини ўтказишда солиқ органларининг қуйидаги ҳуқуқлари бекор қилинганди:

    • солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
    • солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
    • солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
    • солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.

    Аввалроқ ушбу қарор лойиҳаси билан уй-жой ва автомобиллар олди-сотдисини нақд пулсиз шаклга ўтказилиш таклиф этилаётгани, нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтарилиши бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. 

    01.05.2024, 10:02   Изоҳ (0)   4764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин

    30.04.2024, 12:23

    Ўзбекистонда нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

    30.04.2024, 13:29

    Ўзбекистонда камбағаллик чегараси 648 минг сўм этиб белгиланди

    30.04.2024, 13:01

    Ўзбекистонда 2 май куни 32 даражагача иссиқ бўлади

    01.05.2024, 09:42

    Сардоба тумани ҳокими Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

    01.05.2024, 09:18

    Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди

    01.05.2024, 09:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.