• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида янги корхона ишга туширилди (фото)

    Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи арафасида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонасида “Энпипе” корхонаси ишга туширилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Умумий қиймати 58 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан амалга оширилди. Хитой, Туркия, Нидерландия ва Испаниядан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилиб, йилига 300 минг тонна металл қувурлар ишлаб чиқариш ташкил этилди. Тўғри чокли услубда тайёрланувчи бу қувурлар юқори босимга ва ташқи таъсирларга чидамлилиги билан ажралиб туради. Илгари бундай маҳсулотлар, асосан, хориждан олиб келинар эди. Ташишда қувурлар ҳажми кўп жой эгаллагани учун нархи ҳам қимматга айланарди. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Энди турли қалинликдаги металлар лист шаклида олиб келиниб, шу ерда тайёрланмоқда. Бунинг самарасида таннарх 25 фоиз арзонлашди. Газ-кимё ва тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларда бундай чидамли қувурларга талаб юқори. Хусусан, шу ерда қурилаётган MTO газ-кимё мажмуасида ҳам шундан фойдаланилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Корхонада 400 дан ортиқ киши доимий иш билан таъминланди. Давлат раҳбарига корхонанинг режалари, навбатдаги босқичлар ҳақида маълумот берилди. Ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичини амалга ошириш учун ишлар бошлаб юборилган. Унда босимга бардошли турли ҳажмдаги резервуарлар ишлаб чиқарилади. Яна 500 та янги иш ўрни яратилади. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Лойиҳа тўлиқ қувват билан ишласа, 121 миллион долларлик маҳсулотлар тайёрлаш имкони туғилади. Корхонанинг экспорт салоҳияти янада ортади. Давлат раҳбари шу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан суҳбатлашди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Бугун Бухорога келишимиздан мақсад 2 миллиондан зиёд аҳолининг турмушини яхшилаш, даромад манбаи яратиш, камбағалликни қисқартириш. Вилоятнинг кўп жойида экин экиш учун ернинг шўрини ювиш керак. Шунинг учун биз кўпроқ саноатга эътибор беряпмиз. Мана шу заводни ҳам нима учун қурдик? Бундай қувурларни олиб келиш учун кўп пулимиз йўлга кетарди. Бугун яна янги иншоотлар қурилишини бошлаймиз. Уларнинг атрофида бир нечта корхоналар, иш ўринлари пайдо бўлади. Пировард натижада одамларнинг уйига ёруғлик, ишонч ва умид киради. Ана шу умид бизларни бирлаштиради”, — деди Президент.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Вилоят саноатида “Қоракўл” эркин иқтисодий зонаси яна бир замин бўлади. Ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси президентининг 2021 йил 13 августдаги тегишли қарорига асосан ташкил этилган. Унинг умумий майдони 566 гектар бўлиб, 5 та йирик лойиҳа жойлаштирилган. Улар босқичма-босқич амалга оширилиб, якунда уч мингга яқин иш ўрни яратилиши мўлжалланган.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    31.05.2024, 16:26   Изоҳ (0)   13401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди (фото) 

    31.05.2024, 13:16

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кетма-кет еттинчи кун тушди

    31.05.2024, 16:15

    Самарқандда фуқарони 50 минг доллар эвазига АҚШга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

    31.05.2024, 15:30

    МИБнинг МИБдан қарзи бор. Бюро ҳолат юзасидан изоҳ берди

    31.05.2024, 14:32

    Қашқадарёда ўзганинг беҳаё суратларини Telegram’да тарқатиб юборган йигит ушланди

    31.05.2024, 14:15

    Хоразмда ҳеч қандай ҳужжатсиз кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган дорихона сотувчиси ушланди

    31.05.2024, 13:42
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё—Италия” саммитида иштирок этади

    Ўзбекистон | 30 май, 08:22

    Ўзбекистонда нечта олий таълим ташкилоти фаолият юритаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:50

    Саида Мирзиёева Россия ҳукумати раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:31

    “Дарё” дайжести: 29 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 29 май, 23:25

    Саида Мирзиёева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси билан учрашув ўтказди

    Ўзбекистон | 29 май, 23:10

    Конгрессмен Трампдан инвесторлар учун ташкил этилган кечки овқат тафсилотларини ошкор қилишни талаб қилди

    Дунё | 29 май, 22:53

    Массимилиано Аллегри “Милан” билан келишувга эришди

    Спорт | 29 май, 22:38

    Исроил Ғазодаги асирларни озод қилиш бўйича АҚШнинг янги таклифини қабул қилди. ҲАМАС эса жим

    Дунё | 29 май, 22:10

    Сирдарёда севган йигитини ўлдирмоқчи бўлган қиз 6 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 29 май, 21:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.