1 май — Фавворалар куни. “Дарё” ушбу яқинлашиб келаётган кун муносабати билан Тошкентдаги машҳур фавворалар, уларнинг тарихий, йиллар давомидаги суратларини бўлишади. Хадра майдонидаги (эски “Комсомол”) фаввора — Тошкент шаҳрининг марказий қисмида, Шайхонтоҳур туманида жойлашган тарихий ва маданий аҳамиятга эга обидалардан биридир. Фаввора Шайх Зайниддин бобо мақбарасига яқин, Хадра майдонининг ўртасида жойлашган. Фаввора машҳур муҳандислар Митхат Булатов ва Леонид Гоэргевич Караш бошчилигидаги гуруҳ томонидан 1953 йилда қуриб битказилган.
Совет даврида бу ҳудудда кўплаб реконструкция ишлари олиб борилган, жумладан, фаввора ҳам шаҳар ободонлаштириш лойиҳаси доирасида қурилган. Фаввора думалоқ шаклда, симметрик ҳолда қурилган. Марказида сув пуркагичлар жойлашган, атрофи эса тош ёки мармардан ясалган сувоқ билан безатилган. Ёзги мавсумда, айниқса, кечки пайтларда, у ўзининг ёруғлик эффектлари билан маҳаллий аҳолининг эътиборини тортади.
Ушбу фаввора ҳақида Александр Тюриков ўзининг “Тошкент ҳақида ҳикоялар” китобида шундай ёзган:
У гўё майдоннинг меъморий маркази, унинг тожига айланди. Бу фаввора, айниқса, цирк биноси фонида гўзал бўлиб, унинг ўзи кумуш томчилардан тўқилганга ўхшайди.













Изоҳ (0)