Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 30,68 сўмга пастлаб, 12 878,96 сўм бўлди;
- евро 106,26 сўмга тушиб, 14 801,79 сўм бўлди;
- рубль 1,36 сўмга пастлаб, 158,39 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар 28,56 сўмга пастлаб, 12 909,64 сўм бўлганди. Ўзбекистонда доллар курси сўнгги марта 25 февралда 12 900 сўмдан тушганди.
Баъзи иқтисодчиларнинг фикрича, мамлакатда валюта курси сунъий ушлаб турибди, агар курс эркинлашса 1 доллар 20 минг сўмгача кўтарилади. Марказий банк эса бу қарашлар нотўғри эканлигини билдирганди. 2025 йил охиригача курс қанчага етади? Яқин келажакда қандай иқтисодий тебранишларга тайёр туриш керак? Қуйидаги ҳавола орқали алмашув курслари, уларга таъсир этувчи омиллар ва кутилмалар ҳақида ўқиш мумкин.
2025 йил апрелида АҚШ доллари индекси сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетди.
Изоҳ (0)