• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Иқтисодиёт Марказий Осиё

    Ўзбекистондаги нархлар МДҲ мамлакатлари орасида энг тез ошмоқда — таҳлил

    Ўтган 2024 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида энг юқори инфляция Ўзбекистонда қайд этилди. Бу ҳақда Давлатлараро статистика қўмитаси ҳисоботида ёзилган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Қўмита минтақа давлатларининг қатор иқтисодий кўрсаткичларини таҳлил қилган. Инфляция, ялпи ички маҳсулот, меҳнат бозори, демографик таҳлиллар шулар жумласидан. 

    Инфляция

    Ўтган йил давомида ҳамдўстлик мамлакатларининг барчаси товарлар ва хизматлар нархларининг доимий ўсишини бошдан кечирган. Бироқ Ўзбекистонда минтақанинг бошқа давлатларига қараганда истеъмол нархлари ўсиши энг юқори суръатда бўлди. Яъни 2024 йилда республикада инфляция даражаси 9,8 фоизга етди. Кейинги ўринларни кичик фарқ билан Россия (9,5 фоиз) ва Қозоғистон (8,6 фоиз) эгаллади.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Йил мобайнида минтақанинг бошқа мамлакатларида истеъмол нархлари индекси пастроқ даражада ўсди. Масалан, Молдовада бу кўрсаткич 7 фоиз, Қирғизистонда 6,3 фоиз, Беларусда 5,2 фоиз, Озарбайжонда 4,9 фоиз ва Тожикистонда 3,6 фоизни ташкил этган.

    Иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари

    Қўмита таҳлилига кўра, 2024 йилда ҳамдўстлик давлатлари орасида Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти энг юқори даражада ўсди — 9 фоиз. Қолган давлатлар иқтисодий ўсиши қуйидагича:

    • Тожикистон — 8,4 фоиз;
    • Ўзбекистон — 6,5 фоиз;
    • Туркманистон — 6,3 фоиз;
    • Арманистон — 5,9 фоиз;
    • Қозоғистон — 4,8 фоиз;
    • Озарбайжон — 4,1 фоиз;
    • Россия — 4,1 фоиз;
    • Беларусь — 4 фоиз;
    • Молдова — 0,6 фоиз.

    Ўтган йилда минтақадаги умумий иқтисодий ўсиш 4,4 фоизни ташкил этган.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    2024 йили МДҲ мамлакатларининг ялпи ички маҳсулоти ҳажми умумий ҳисобда 2,86 трлн доллардан ошган. Шундан қарийб 2,1 трлн доллари Россияга тегишли. Кўринадики, федерация иқтисодий кўрсаткичи энг юқори бўлиш билан бирга, минтақадаги барча давлатларнинг бутун йиллик ялпи ички маҳсулотидан ҳам уч баравар баланд.

    Йил давомида ҳамдўстлик давлатлари орасида иккинчи йирик иқтисод ҳисобланган Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 288,1 млрд долларга етди. Ўзбекистонники 115 млрд долларни ташкил қилди. Қолган республикалардаги кўрсаткичлар қуйидагича:

    • Туркманистон — 83,9 млрд доллар;
    • Беларусь — 76 млрд доллар;
    • Озарбайжон — 74,3 млрд доллар;
    • Арманистон — 25,8 млрд доллар;
    • Қирғизистон —17,5 млрд доллар;
    • Тожикистон —14,2 млрд доллар;
    • Молдова — 13,2 млрд доллар.
    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Демографик кўрсаткичлар

    Қўмита ҳисоботида ёзилишича, 2024 йилда МДҲ аҳолиси 252 млн кишини (дунё аҳлининг 3 фоизи) ташкил этган. Шундан қарийб 146,2 млн нафари (58 фоиз) Россиянинг, қолган 106 млн нафарга яқини бошқа давлар аҳолисидир. Мазкур кўрсаткич бўйича ҳам федерация етакчиликни сақлаб турибди.

    Ўзбекистон минтақада аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи ўринда қайд этилган — 36,8 млн киши. Кейинги ўринни Қозоғистон банд этган — 20 млн киши. Ўтган йил аввалида минтақанинг бошқа давлатлари аҳолиси сони қуйидагича бўлган:

    • Тожикистон — 10,3 млн киши;
    • Озарбайжон — 10,2 млн киши;
    • Беларусь — 9,2 млн киши;
    • Қирғизистон — 7,2 млн киши;
    • Туркманистон — 7 млн киши;
    • Арманистон — 3 млн киши;
    • Молдова — 2,4 млн киши.

    Таҳлилда 2024 йилнинг 9 ойи давомида минтақа мамлакатлари аҳоли миграцияси бўйича ҳам маълумотлар келтирилган. Унга кўра, ўтган йили Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россияда ижобий миграция салдоси кузатилган. Бу давлатларда миграция ўсиши хорижий ва ҳамдўстлик мамлакатлари орасида муҳожирлар алмашинуви орқали таъминланди.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича чет элга миграция оқими икки бараварга камайди. Бунда мамлакатдан чиқиб кетаётганлар сони ҳам, келаётганлар ҳам қисқарган.

    Ҳисобот даврида Россияга бошқа мамлакатлардан 799,8 минг мигрант кўчиб келган. Федерациядан хорижга кетганлар сони 381,1 минг кишини ташкил этган.

    Қозоғистонга чет элдан 29,9 минг киши келган бўлса, республикадан 12,8 киши кўчиб кетган. Ўзбекистонга эса 1,7 минг киши кўчиб келган, 8,4 минг киши кўчиб кетган.

    Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш

    2024 йилда минтақада газ қазиб олиш ҳажми 839 млрд куб метрни ташкил этиб, 2023 йилдагидан 6 фоиз кўпроқ бўлган. Бу ўсиш асосан Россия кўрсаткичлари билан боғлиқ. Мамлакатда йил давомида 684,9 млрд куб метр газ қазилган бўлиб, бу бир йил аввалгидан 7 фоизга кўп.

    Ўтган йили Қозоғистонда 59,2 млрд кубометр (ўсиш 0,3 фоиз), Озарбайжонда 50,6 млрд кубометр (ўсиш 4,3 фоиз) газ қазиб олинган. Ўзбекистонда эса йил давомида 44,6 млрд куб метр, яъни бир йил олдингидан 4,5 фоиз кам газ қазилган.

    2024 йилда МДҲ мамлакатларида 1 трлн 472 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Шундан 1,2 трлн кВт/соати Россия ҳиссасига тўғри келган. Бу ҳажм ўтган йилгидан 2,4 фоизга кўп.

    Қозоғистон йил мобайнида 117,9 млрд кВт/соат (ўсиш 3,8 фоиз), Ўзбекистон 70,8 млрд кВт/соат (пасайиш 8,1 фоиз) электр токи ишлаб чиқарган. Қолган давлатларда кўрсаткичлар бундан анча паст даражада экани қайд этилган.

    2024 йилда Қозоғистонда 5 млн 463 минг тонна безин ишлаб чиқарилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 1 млн 282 минг тонна, Озарбайжонда 1 млн 255 минг тонна автомобиль ёнилғиси ишлаб чиқарилгани қайд этилган. Аммо мазкур маҳсулот бўйича Россия кўрсаткичлари ҳисоботдан ўрин олмаган.

    Меҳнат бозори ва пенсия таъминоти

    Ҳисоботда маълум қилинишича, 2024 йилда Ҳамдўстлик давлатларида ишчи кучи (иш билан банд ва ишсизлар) 101 миллион кишини ташкил этган. Минтақада ишсизлик даражаси ишчи кучининг 3,1 фоизига тенг бўлиб, 2023 йил мос даврига нисбатан 0,5 фоизга камайган.

    Пенсионерлар сони 2024 йил бошида 42 млн кишига ёки умумий аҳолининг 18 фоизига етган. Йил давомида Россиядан ташқари барча МДҲ мамлакатларида пенсионерлар сони ортди.

    Минтақада пенсия ёшига етганидан кейин баъзи пенсионерлар ишлашда давом этади. Жумлада, ўтган йил бошида Озарбайжонда 184 минг пенсионер ишлашни давом эттирган, бу иш билан банд аҳолининг 4 фоизини ташкил қилади. Арманистонда 101 минг киши (9 фоиз), Қирғизистонда 114 минг киши (4 фоиз), Молдовада 175 минг (20 фоиз), Россияда 8 миллион киши (11 фоиз), Тожикистонда 54 минг (2 фоиз) одам пенсия ёшига етса ҳам ишдан бўшамаган. Ҳисоботда Ўзбекистон бўйича статистикалар келтирилмаган. Бироқ 2023 йилда мамлакатда иш билан банд бўлган ҳар минг кишига 344 нафар пенсионер тўғри келиши кўрсатилган.

    Энг кам иш ҳақи кўрсаткичлари

    2024 йил ноябрь ҳолатига кўра, минтақа давлатлари орасида энг кам иш ҳақининг юқори қиймати Туркманистонда қайд этилган — 365 доллар. Кейинги ўринда Молдова — 280 доллар. Учинчи ўрин Россияда — 228 доллар. Бу миқдор федерациядаги ўртача иш ҳақининг 22,3 фоизига тенг.

    Инфографика: “Дарё” / Дилбек Тўраев

    Қолган мамлакатлардаги энг кам иш ҳақи ва унинг ўртача иш ҳақига нисбатан улуши қуйидагича:

    • Озарбайжон — 202,9 доллар (33,6 фоиз);
    • Арманистонда — 191,8 доллар (25,8 фоиз) ;
    • Беларусда — 191 доллар (26,8 фоиз) ;
    • Қозоғистонда — энг кам иш ҳақи 170 доллар;
    • Ўзбекистонда — 89,5 доллар (20,5 фоиз);
    • Тожикистонда — 73,5 доллар (30,4 фоиз);
    • Қирғизистонда — 29 доллар (6,9 фоиз).
    4 апрел, 20:30   Изоҳ (0)   6920
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия чегараси яқинида НАТО аъзоси бўлган давлатлардан бири вертолётларда ҳарбий машғулотлар ўтказади 

    4 апрел, 20:15

    Аляскадаги орол аҳолиси Россия босиб олинишидан хавотирланиб, рус тилини ўрганишни бошлади

    4 апрел, 19:50

    Япония Марс учун қўниш платформасини ишлаб чиқмоқда 

    4 апрел, 19:40

    Дубай яқинида сайёҳлар бўлган ҳаво шари қулаб тушди, қурбонлар бор (видео) 

    4 апрел, 19:15

    Трамп жорий қилган божлар туфайли iPhone нархлари 30 фоизга қимматлашиши мумкин

    4 апрел, 18:55

    ЖССТ вабо касаллиги ҳолатлари кўпайганини маълум қилди 

    4 апрел, 18:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.