• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Маслаҳатлар Саломатлик

    Қўлингиз ҳеч ишга бормаса: тушкунликда ёрдам берадиган тавсиялар

    Шунчаки шифтга қараб ётгингиз келадиган ҳолат барчага таниш бўлса керак. Бу пайтда энг оддий ишлар: тушлик тайёрлаш ёки уйни йиғиштириш билан шуғулланишга ҳам куч йўқдек туюлади. Психологлар бундай ҳолатни ресурсдан чиқиш, яъни мотивация ва энергиянинг йўқлиги деб аташади. Бунинг сабаблари турлича бўлиши мумкин, оддий чарчоқдан тортиб касбий чарчоқ ва депрессиягача. Апатия тўлиқ дам олишдан кейин ўтиб кетиши ёки психологик бузилишга айланиши мумкин. Келинг, ўзингизни бўм-бўш ҳис қилганингизда нима қилиш кераклигини кўриб чиқайлик.

    Фото: Lifehacker.ru
    1. Шунчаки ҳаракатланинг
    Фото: Lifehacker.ru

    Агар ишга дарҳол киришиш керак бўлса-ю, сизни лоқайдлик чулғаб олган бўлса, фаол ҳаракатлар ёрдам беради. Мусиқани ёқиб, бир неча дақиқа рақсга тушишингиз, қўл силкитишингиз, сакрашингиз — хоҳлаганингизни қилишингиз мумкин. Мақсад — чуқур нафас олиш ва қон айланишини тезлаштириш орқали танани кислород билан тўйинтириш.

    Бир неча дақиқалик фаоллик сизни тетиклаштиради ва ҳеч бўлмаганда битта ишни бошлашга ёрдам беради.

    1. Аҳволингиз ёмон бўлгани учун ўзингизни койиманг
    Фото: Lifehacker.ru

    Агар биринчи бандни бир зумда қўллаш мумкин бўлса, қолганлари узоқ масофада ишлайди.

    Кўпинча одамлар аввалгидек самарали бўлишга қодир эмаслигидан хавотирга тушади. Дўстлари олдида ҳам ўзини ноқулай сезади — улар билан навбатдаги учрашув ўрнига баъзан кун бўйи тўшакда ётгиси келади. Шунинг учун баъзилар куч-қувватдан қолишдан ташқари, айбдорлик ҳиссини ҳам сезади — у гоҳ чекинади, гоҳ яна қайтади, лекин одамни узоқ вақт тарк этмайди.

    Ўзингизга айтинг ва керак бўлса, бир неча бор такрорланг: сизда ҳеч қандай айб йўқ. Ҳаётий тонуснинг пасайган даврлари ҳаммада бўлади.

    Агар дўстингиз ёки яқин кишингиз шундай вазиятга тушиб қолса, унга ҳамдардлик ва ғамхўрлик керак бўларди. Ўзингизга ҳам тушуниш ва ҳатто ҳамдардликка муҳтож инсон сифатида қаранг. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бундай муносабат хавотир ва стрессни камайтиришга ҳамда унинг оқибатларини юмшатишга ёрдам беради. Демак, кучингизни тезроқ тикланг.

    1. Режалаштирилмаган дам олиш кунини белгиланг
    Фото: Lifehacker.ru

    Иш юзасидан барча муҳим қўнғироқлар ва учрашувларни кейинга қолдиринг. Бу дам олиш кунида муҳим нарсалар ва уй ишлари билан шуғулланманг. Кунни ўзингиз хоҳлагандек ўтказинг. Агар нима билан ўзингизни банд қилишни билмасангиз, ўзингиздан сўранг: “Ҳозир мени нима хурсанд қилган бўларди?”.

    Асосий вазифангиз — танангиз ва онгингизга дам олиш имконини бериш. Шунинг учун фақат ўзингизга ёқадиган ишни қилинг. Агар кун бўйи креслода ўтириб, мусиқа тинглашни ва эски фотосуратларни томоша қилишни истасангиз, жуда яхши. Кўчага чиққингиз келса — ажойиб. Караокени ёқиб, ярим кун ёлғиз қўшиқ айтишга қарор қилинг — бу ҳам ёқимли машғулот. 

    Лекин интернетда хавотирли янгиликларни ўқиманг ва навбатдаги шов-шувли маълумотлар муҳокамасини кузатманг — бу машғулот кучингизни совуради.

    1. Танангизнинг асосий эҳтиёжларини қондираётганингизни текширинг
    Фото: Lifehacker.ru

    Мутаносиб овқатланмаслик, етарлича ҳаракат фаоллиги йўқлиги, уйқусизлик ва ҳатто ёпиқ хонада узоқ вақт қолиш туфайли куч-қувватнинг пасайишини ҳис қилиш мумкин. Шунинг учун турмуш тарзингизни осонгина ўзгартиришингиз мумкинлигини ўйлаб кўринг. 

    Эҳтимол, ҳар куни камида 10 дақиқа чўзилиш машқларини бажариш керакдир. Ёки истеъмол қилинадиган ширинликлар миқдорини икки баробарга камайтиринг. Ёки яна сериал кўргингиз келса ҳам, бир соат олдин ухлашга ётинг.

    Деярли ҳар бир одамда бефойда ёки зарарли одат бор — бошланишига фақат биттасини ўзгартиришга ҳаракат қилинг, лекин уни мунтазам қилинг. Икки-уч ҳафтадан сўнг енгиллашдингизми ёки йўқлигини баҳоланг ва ҳаёт тарзингизда яна нималарни тузатиш мумкинлигини ўйлаб кўринг.

    1. Кўпроқ сайр қилинг
    Фото: Lifehacker.ru

    Олимларнинг фикрича жонли табиат билан мулоқот қилиш руҳий саломатлик учун фойдали. Улар мунтазам равишда очиқ ҳавода бўлган тажриба иштирокчиларининг кайфиятлари кўтарилиб, ўзларини яхши ҳис қилишларини айтишди. Ҳатто табиат билан мулоқотдан сўнг ўзларини янада бахтлироқ ҳис қила бошлаганлари ҳам бўлди.

    Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатдики, сайр қилишни ўз ичига олган аэробик машқлар ҳатто депрессия аломатлари бўлган одамларда ҳам ижобий ҳис-туйғуларнинг интенсивлигини кучайтиради.

    Шунинг учун тез-тез сайр қилиб туринг — бу қувват беради. Бунинг фойдасини эса биринчи сайрдан кейиноқ сезиш мумкин.

    1. Илгари яхши кўрган ишларингиз билан шуғулланинг
    Фото: Lifehacker.ru

    Аввало болалигингиздан бошлаб сизни қувонтирган барча машғулотлар рўйхатини тузиб чиқишингиз мумкин. Бу иш сизга бир неча ёқимли дақиқаларни тақдим этиши мумкин. Ахир, сиз ўзингизга нима завқ берганини эслайсиз ва яна қисман бўлса-да, ёқимли ҳис-туйғуларни бошдан кечирасиз.

    Ҳар куни бўш вақтингизда рўйхатдаги камида битта ишни бажаришга ҳаракат қилинг. Аввало ўзингизга энг жозибали туюлганини танланг. Масалан, бувингизнинг рецепти бўйича ўзингизга қуймоқлар ва мазали какао тайёрланг. Эртасига бошқа иш билан шуғулланинг — бутун оқшом комедия томоша қилишингиз ёки муз майдонига боришингиз мумкин.

    Агар яна бирор ёқимли ишни эсласангиз, бу хурсандчиликлар рўйхатини тўлдиришингиз мумкин. Ёки анчадан бери синаб кўрмоқчи бўлган, лекин қила олмаётган машғулотингиз ҳақида ўйлаб кўринг, балки, ҳозир айни вақтидир.

    1. Кўп вақт ёлғиз қолманг
    Фото: Lifehacker.ru

    Баъзида ўзингизни уйдан чиқишга мажбур қилишингиз керак. Психологларнинг фикрича, турмуш тарзини фаоллаштириш сизга куч тўплаш ва бефарқликдан халос бўлишга ёрдам бериши мумкин. Масалан, севимли қаҳвахонангизга бориб мазали ширинликни татиб кўрганингизда хурсанд бўласиз. Ёки дўстингиз билан концертга боришга рози бўлсангиз у ерда ижобий ҳис-туйғулар билан қувватланасиз. 

    Агар ўзингизни яхши ҳис қилган бўлсангиз, кейинги сафар кўпроқ иштиёқ билан уйдан чиқасиз. Кейин эса “ижобий натижа кутиш — тасдиқланди” циклини бошқа ишларда ҳам такрорлашингиз мумкин.

    1. Режалаштириш билан шуғулланинг
    Фото: Lifehacker.ru

    Агар ҳозирги ишлар билан шуғулланишга на куч, на рағбат бўлмаса, келажакни режалаштиришни бошлаш мумкин. Ва шу билан бирга, режалаштирилган барча нарсаларни бажарганингизда нима олишингизни ва қилинган ишдан қандай хурсанд бўлишингизни бўёқлар билан тасаввур қилинг.

    Йўқ, бу кечиктириш эмас. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одамлар амалга оширмоқчи бўлган ҳаракатларининг натижаларини тасаввур қилсалар, уларда мотивация ортади. Бундан ташқари, улар натижалардан кўпроқ завқ кутишади, кейин эса саъй-ҳаракатлари учун мукофот олганларида янада кўпроқ хурсанд бўлишади.

    7 июл, 17:55   Изоҳ (0)   973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мотивация#Руҳий ҳолат#Лайфҳак#Психолог тавсиялари#Зарарли одатлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.