Ўзбекистонда ёзнинг дастлабки ҳафтаси ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши давом этади.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, иш ҳафтаси давомида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
2 июнь куни кундузи республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат 30-35 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда 38 даражагача бўлади, ҳафта ўртасига келиб эса ҳаво 36-39 даражагача, жанубда 42 даражагача исийди.
Республиканинг шимолида 2—3 июнь кунлари ҳаво ҳарорати 38-40 даража бўлган энг иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, чоршанба кунидан бошлаб ҳарорат аста-секин 32-37 даражагача пасайиши бошланади.
3—4 июнда шимолда ва чўл ҳудудларда, 4 июнда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши кутилмоқда.
Тошкентда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 2 июнда 30-32 даража, 3 июнда 33-35 даража, чоршанба ва пайшанба кунлари 35-38 даража бўлади.
Изоҳ (0)