• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Диний уламо Мубашшир Аҳмадга нисбатан тергов якунланиб, иш судга оширилди

    Мубашшир Аҳмадга нисбатан очилган жиноят иши судда кўриб чиқиш учун юборилди. Бу ҳақда диний уламонинг адвокати Руслан Содиқов Facebookъдаги саҳифасида маълум қилди.

    Foto: Facebook / Mubashshir Ahmad
    Фото: Facebook / Мубашшир Аҳмад

    Руслан Содиқовнинг ёзишича, Мубашшир Аҳмад номи билан танилган уламо Алишер Турсунов қўзғатилган жиноят иши доирасида жорий йил 10 майдан эътиборан қамоқда сақланмоқда. Дастлабки тергов ҳаракатлари Давлат хавфсизлик хизмати Тергов бошқармаси томонидан амалга оширилган.

    “Эндиликда жиноят иши тамомланиб, судга оширилгани боис устознинг адвокати сифатида ишга оид баъзи тафсилотлар, шахсан ўзларининг ҳолатлари ва муносабатлари ҳақида қисқача маълумот беришни лозим кўрдим”, деб баёнот берган адвокат.

    Руслан Содиқов ўз баёнотида жиноят ишиннг айрим тафсилотларини келтирган. Унинг қайд этишича, 2023 йил 11 август куни Шайхонтоҳур туман ИИБ тергов бўлими томонидан Мубашшир Аҳмадга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

    Мазкур моддада диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш жиноятини содир этганлик кўзда тутилган.

    Адвокатга кўра, ушбу қилмиш жиноят сифатида эътироф этилиши учун олдин айни шу ҳаракатга маъмурий жазо қўлланишини тақозо этади. Қонунчиликка асосан, ҳар қандай диний мазмундаги материал Дин ишлари қўмитаси хулосаси асосидагина таёрланиши, сақланиши ва тарқатилиши мумкин. Бу қоида бузилиши дастлаб маъмурий жазо, ундан кейин бир йил ичида такроран содир этилган тақдирда жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

    Мубашшир Аҳмад 2023 йилда қўмита хулосасини олмасдан ўзи фаолият юритган “Азон TV” каналида диний мазмундаги материални тарқатгани учун маъмурий жазога тортилган. 2023 йилда бу ҳолат такрорий содир этилган деб топилиб, жиноят иши қўғатилган.

    “Устоз бу ҳолатдан хабардор бўлмаганлар ва Туркия Республикасида вақтинча яшаб юрган даврда уларга нисбатан қидирув эълон қилинган. Кейинчалик, 2023 йил 10 ноябрь куни устоз Мубашшир Аҳмадга нисбатан сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида судга илтимоснома киритилган. Суднинг айни шу кунги ажрими билан илтимоснома рад қилинган ва эҳтиёт чораси ўзгаришсиз, муносиб хулқ-атвордаги тилхат орқали очиқда қолдирилган ҳамда жиноят иши ҳаракатдан тўхтатилган”, деб ёзган у.

    Адвокат баёноти давомида 2025 йил майда Мубашшир Аҳмад қўлга олингани ва унга нисбатан Жиноят кодекси 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан қўшимча айблов эълон қилинганини қайд этган. Бу модда тарқатилган диний мазмундаги материалнинг экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини назарда тутади.

    Мубашшир Аҳмадга нисбатан ушбу қўйилган айбловга Telegram ижтимоий тармоғидаги “Мубашшир Аҳмад” номли каналга жойлаштирилган “Уламоларнинг Исроилга қарши жиҳод фатвоси нимани англатади?” номли видеодаги суҳбат асос бўлган. Лекин айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш ҳақидаги қарорда айблов учун фақат Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси, яъни материалнинг ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини тасдиқловчи далил кўрсатилган бўлиб, жиноятнинг зарурий белгиси – унинг мақсадини акс эттирувчи белгиларга оид ҳеч қандай экспертиза хулосаси далил сифатида эътироф этилмаган, деб ёзган адвокат.

    2025 йил 14 май куни жиноят ишининг дастлабки тергови ДХХ Тергов бошқармасига ўтказилган. Тергов жараёнида уламонинг “Азон глобал” халқаро медиаканали ва ижтимоий тармоқдаги бошқа каналларидаги материаллар текширилган. Натижада уларнинг фаолиятида Ўзбекистонга қарши жиноятлар, тинчлик ва хавфсизликка қарши оғир жиноятлар содир этилмагани тасдиғини топган.

    Истисно сифатида Исроилнинг Ғазода содир этаётган геноцидига оид берилган фикрлари ва баъзи бошқа ҳолатларга оид фикрларида экспертиза хулосасига кўра миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатиш жинояти аломати аниқланиб, айблов Жиноят кодексининг 156-моддаси 2-қисми билан тўлдирилди. Модда санкциясига кўра, ушбу ҳаракат учун жазо уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган, деб ёзган Руслан Содиқов.

    Адвокатнинг қайд этишича, Мубашшир Аҳмад айбловга нисбатан муносабат билдириб, диний мазмундаги материални тарқатиш учун Туркияда фаолият кўрсатгани учун Ўзбекистондаги Диний қўмитадан хулоса олишга зарурат йўқ деб ўйлаганини айтган. Уламолар фатвосини таржима қилиб, тушунтириши билан боғлиқ материалда ҳам айни шу сабабдан хулоса олинмаган.

    Домла материал тарқатилишидан кўзланган мақсад сифатида мусулмон аҳоли ўртасида фатво нотўғри маънода тушунилишининг олдини олиш, Ғазода жиҳод қилиш бизга фарз бўлибди деб, илгари Сурияга одамлар оммавий кўчиб боришига ўхшаш вазият ва оқибатлар юз беришининг олдини олишни кўзлаганини билдирган. Шу билан бирга, фатвонинг фуқаролар учун эмаслиги, давлат сафарбарлик эълон қилган тақдирдагина бориш мумкинлигини, уруш бўлаётган ҳудудга фуқароларнинг ўзлари кира олмаслигини англатиш, мусулмон халқининг тотувлиги кўзланганини, давлат хавфсизлиги ва халқ тотувлигини фаолиятида пировард мақсад сифатида кўришини маълум қилган, дея маълумот берган адвокат.

    Руслан Содиқов баёнотида Мубашшир Аҳмадга нисбатан қўйилган айбловларнинг баъзи қисмларига эътирозлар борлигини билдирган.

    Маълумот учун, Мубашшир Аҳмад 2025 йил февралда Ўзбекистон ИИВ томонидан халқаро қидирувга берилганди. Кейин 2025 йил 8 майда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги уйидан гумонланувчи сифатида олиб кетилган, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинган.

    Уламо 2023 йил август ойида 2017 йилда ташкил этган Азон Неw Медиа гуруҳи (Azon.uz сайти, “Азон ФМ” онлайн радиоси, “Азон TV” онлайн телевидениеси) барча лойиҳаларини тўхтатганди. Шундан сўнг, 2023 йил ноябрида тўрт тилда (ўзбек, рус, инглиз ва турк) фаолият юритувчи Азон Глобал портали тест режимида ишга туширилган.

    24 июл, 19:30   Изоҳ (0)   4618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашининг уч мулозими ишдан олинди

    Ўзбекистон | 25 июл, 23:40

    “Манчестер Сити” собиқ футболчисини ортга қайтаради — Романо

    Спорт | 25 июл, 22:50

    Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 22:39

    “Америкаликларнинг 53 фоизи Эпштейн иши Трамп туфайли эълон қилинмаяпти деб ҳисоблайди” — сўровнома

    Дунё | 25 июл, 22:15

    “Канада Фаластин давлатининг БМТда тан олинишига интилмоқда” — Марк Карни

    Дунё | 25 июл, 21:53

    ESPN. Дунёнинг энг яхши бокcчилари рейтинги янгиланди

    Спорт | 25 июл, 21:45

    Бразилия АҚШни президентга қарши тўнтариш тайёрлашда гумон қилмоқда

    Дунё | 25 июл, 21:27

    Москвада 50 ёшли ногиронни ўлдирган ўзбекистонлик мигрантга жиноят иши қўзғатилди 

    Дунё | 25 июл, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.