Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) дунёда чикунгуня вируси эпидемияси юзага келганини маълум қилиб, шошилинч чоралар кўришга чақирди. Бу ҳақда Nur Kazakhstan хабар берди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 119 та мамлакатдаги 5,6 миллиард киши чикунгуня вирусини юқтириш хавфи остида. 20 йил аввал ҳам ушбу касалликнинг авж олиши оқибатида ярим миллионга яқин одам жабр кўрганди.
Ҳозирги эпидемия қурбонларининг сони миллиардлаб бўлиши прогноз қилинмоқда. Ушбу вирус ҳозирда Мадагаскар, Сомали ва Кения каби мамлакатларда тарқалмоқда. Шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё, жумладан, Ҳиндистонда ҳам инфекция юқтириш ҳолатлари қайд этилган.
ЖССТ расмий веб-сайтида билдирилишича, чикунгуня — бу чикунгуня вируси келтириб чиқарадиган касаллик бўлиб, у одамларга зарарланган чивинлар орқали юқади. Унинг ўчоқлари асосан Америка, Осиё ва Африка қитъаларида учрайди.

Вирус одамлар ўртасида Аэдес оиласига мансуб икки турдаги чивинлар томонидан тарқатилади: Аэдес албопиcтус ва Аэдес аэгйпт. Улар асосан кундузи чақади. Вирус бир қатор ҳайвонлар, жумладан қушлар ва кемирувчилар орқали ҳам ташилади. Ташхис вирусли РНК ёки қондаги вирусга қарши антитаначаларни текшириш орқали амалга оширилади.
Изоҳ (0)