Пойтахтнинг Кичик ҳалқа автомобиль йўлининг (КҲАЙ) бир томонлама йўналиши транспорт ҳаракатлари учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармаси хабар берди.
-Vc_ZVFcS.avif)
Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ йўлининг Беруний кўчаси кесишмасидан Бешқайрағоч кўчаси чорраҳасигача бўлган қисми 18 июль соат 12:00 дан 22 июлгача ҳаракат учун ёпилади. Бунга мазкур йўлда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабаб сифатида келтирилган.
Шу муносабат билан айрим автобус йўналишлари муқобил кўчалар орқали ҳаракат қилади.
34-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси—“Чилонзор” метро бекати йўналишида Беруний кўчаси—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади. Қайтиш йўналиши ўзгаришсиз.
64-сонли автобус йўналиши
“Пахтакор” метро бекати—Бирлик мавзеси йўналишида Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
87-сонли автобус Қорақамиш 2/4 мавзеси—Чилонзор 30-даҳа йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчасидан юради.
116-сонли автобус Шифокорлар шаҳарчаси—Чилонзор буюм бозори йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
131-сонли автобус Олимпия меҳмонхонаси—Дўстлик-2 мавзеси йўналишидан Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчаси орқали юради.
147-сонли автобус “Чорсу” савдо маркази АШБ—Чинни бозори йўналишида Беруний—Нурафшон—Кўкча дарвоза кўчаси орқали ҳаракатланади.
Бошқарма йўл ҳаракати иштирокчиларидан муқобил йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.
Изоҳ (0)