Ўзбекистонда 27 июль куни ҳаво сезиларли салқинлашади.

“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, иссиқ бир оз пасайишига қарамай, жума ва шанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундуз кунлари 38-40 даража атрофида, республика жанубида 41-43 даражашгача бўлган нисбатан юқори ҳаво ҳарорати сақланиб туради.
27 июль, якшанба куни ҳаво сезиларли даражада салқинлашади, ҳарорат 34-37 даражагача, жанубда 38-39 даражагача пасаяди.
Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво бир оз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундуз кунлари 25—26 июлда 38-40 даража, 27 июлда 35-37 даража, кечалари эса асосан 22-25 даража бўлади.
Изоҳ (0)