• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Бу танловсизлик товони” — BYD e2 электромобили расмий нархи бозордагидан қимматлиги эътирозларга сабаб бўлди

    Ўзбекистонда BYD e2 Luxe электромобили расмий равишда 236,6 миллион сўмдан (18 700 доллар) сотилиши маълум бўлди. Ижтимоий тармоқлар фаоллари фикрича, бу нарх бозордагидан сезиларли қиммат.

    Фото: wikimedia.org

    Жорий йил июлида BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлари билан Жиззахда BYD Seagull ва e2 моделларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришганди.

    Компания 9 август куни BYD e2 Luxe электрокарининг расмий сотув нархи 236,6 миллион сўм эканини эълон қилди. Аввалроқ мазкур модел нархи 242 миллион сўмдан (19 300 доллар) бошланиши ҳақида хабар тарқалганди. Автострада нашрига кўра, электромобилнинг энг арзон версияси BYD e2 Comfort бўлиб, унинг Luxury комплектацияси хусусий автосалонларда 200 миллион сўмдан сотилмоқда. Бу таклиф утилизация, ҚҚС, логистика ва фойдани ўз ичига олади. Яъни расмий нарх хусусий импортникидан 36,6 миллион сўм қиммат. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, Хитойда ушбу моделдаги электромобиллар 12 200 доллардан сотилмоқда.

    Корхона раҳбари Шавқатбек Алимов “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида мамлакатда ишлаб чиқарилган BYD автомобиллари хусусий импортникидан арзон бўлишини айтганди.

    Шавқатбек Алимов
    Скриншот: “Ўзбекистон 24”

    “BYD Ўзбекистонга кириб келгандан бери автомобиль нархлари тушиб бормоқда. Ушбу ҳолат бундан кейин ҳам давом этади. Аниқ рақамларини айтишим қийин, лекин Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган машиналаримиз четдан олиб келиб, сотилаётган автомобиллардан арзон бўлади”, деган компания раҳбари.

    BYD e2 моделининг кутилганидан қиммат нархда сотувга чиқарилиши ижтимоий тармоқлар фаолларида эътироз уйғотди. Хусусан, иқтисодчи Отабек Бакиров нархни юқори белгиланиши ўзбекистонликларга танловсизлик товони эканини ёзди.

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    “Кутилганидек, Хитойда 12 200 доллар турадиган, хусусий тадбиркорларда (Luxury комплектацияси) 15 600 доллардан сотилаётган e2 (Comfort) учун танаси ва чўнтаги бир аждарҳони турли бошлари таклиф этаётган Оnix’дан, Тracker’дан ҳам, Sonet’дан ҳам қимматроқ нарх белгиланган. Ёмон кутилмалар энг ёмон вариантда амалга ошди. Ҳали бу бошланиши холос. Ҳозирча электромобиль олибсотар чайқовчилар эртага ишлаб чиқариш тамғаси остида “йиғишни” бошласа, чиновниклар орзу қилганидек, электромобиллар учун нотариф чекловларга қўшимча яна божлар ҳам киритилса, e2 нархи 2,5 йил аввал хавотир олиб ёзганимиздек, 25 минг долларга ҳам боради”, дея фикр билдирган иқтисодчи.

    Сотувга чиқаётган BYD e2 моделининг дастурий таъминоти рус тилида экани айтилмоқда. Фаоллар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган электромобиллар ўзбек тилида бўлиши кераклигига эътибор қаратди. 

    “Ишончим комил, Ўзбекистондаги 37 миллион аҳолини 70 фоиздан ортиғи рус тилини билмайди ва бу тилда мулоқот қилмайди. Ўзбекистондаги ягона завод машинаси функциясида ўзбек тили эмас, рус тили асосий ўринда бўлиши ғалати эмасми? Шу машинани сотиб оладиганлар вилоят, туман, қишлоқ, овулларда ҳам истиқомат қилишади ва уларнинг рус тили билан умумийлиги йўқ”, деб ёзган блогер Лазиз Ҳамидов.

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев фикрига кўра, Хитойдан электромобиль олиб келиб, сотаётганлар учун техник регламент ўрнатилган. Унга кўра, импорт қилинаётган машинадаги мултимедиа тизимлари давлат (ўзбек) тилида бўлиши шарт.

    Муҳрим Аъзамхўжаев
    Skinsҳот: YouTube / “Лолазор”

    “Машиналарни қимматроқ сотиш ҳуқуқига эга “расмий” сотувчи эса бу қоидаларга ҳозирданоқ тупуряпти, шекилли. Шунча дахмазани кўриб, савол берасан-да: ўзи шу “расмий” чайқовчилик, шу “маҳаллий электромобиль ишлаб чиқарувчи” бизга керакмиди? Шусиз яшолмасмидик? Ҳаётимизга шу электромобиль деган матоҳ кириб келганидан кейинги 3-4 йил заводсиз ҳам ёмон яшамаётгандик-ку. Боз устига, Асакадаги автозавод мисолида аччиқ тажрибамиз бўлса. Шу мавзу очилганидан бери энг тутуриқсиз гапни ADM Jizzakh деган автомобиль йиғувчи компаниянинг раҳбари Дониёр Давлетиёров айтди, шуни эсласам нуқул қоним қайнайди. “Электромобилларга бож йўқлиги учун ҳозир Ўзбекистонда соф электромобиль ишлаб чиқариш ҳеч қанақасига мақсадга мувофиқ эмас”, деганди у. Яъни бож бўлсагина Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариб фойда кўриш мумкин – ўзбекистонликларга ўзи арзон электромобилни қимматроқ сотиш ҳисобига. Тушуняпсизми?

    Барака топгур, божсиз ишлаб чиқарсанг маҳсулотинг ўзини оқламайдиган, харажатини қоплай олмайдиган бўлса, уни Ўзбекистонда ишлаб чиқариб нима қиласан? Маҳсулоти божсиз ишлаб чиқарилса, ўзини оқламайдиган заводни нега қурдинг бўлмаса? Қандай жиннилик, қандай уятсизлик бу ўзи? Ундан кўра сен ҳам бошқа хусусийларга ўхшаб, Хитойдан ташмачилик қилсанг кўпроқ барака топмасмидинг? Ўзбекистонликларни индамас соғин сигир деб ўйлайдиганларга инсоф берсин”, деб ёзган журналист.

    Дониёр Давлетиёров фикрининг давоми ўлароқ, Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов мамлакатга олиб кирилаётган электромобилларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш кераклигини айтганди. Бунга нисбатан бир неча иқтисодчилар эътироз билдириб, ишлаб чиқарувчиларни божлар орқали ҳимоялар катта хато экани ҳақида ёзди. Хусусан, иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов мазкур масалани таҳлил қилди.

    Беҳзод Ҳошимов
    Skinsҳот: YouTube / “Фикр етакчилари”
    “Хоҳлаган ишлаб чиқарувчиларни қўллаб- қувватлашсин. Фақат божлар орқали эмас – тўғридан тўғри бюджетдан пул бериб, шунда шикаст каррасига камроқ бўлар эди. Албатта, халқ пулидан айрим ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватламаслик энг идеал йўл. Лекин бунинг иложи бўлмаса, қўллаб-қувватламасак бўлмайди деб ўйлашса – унда тўғридан тўғри маблағ бериш иқтисодиётимизга анча арзонга тушади”, дея қайд этган профессор.

    BYD Uzbekistan Factory қўшма корхонаси 2022 йил 29 декабрда “Ўзавтосаноат” АЖ ва Нидерландиянинг BYD Europe B.V. компаниялари ҳамкорлигида тузилган. Жорий йил март ойида компания Ўзбекистон ҳукуматидан электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклашни сўраганди. Ўшанда жамоатчилик фаоллари импортни чеклаш рақобат йўқолишига олиб келишидан хавотир билдирган.

    Айрим иқтисодчилар фикрича, Ўзбекистонда янги автомобиль заводлари очилиши автомашиналар нархи пасайишига олиб келмайди. Масалан, Миркомил Холбоев бундай ҳолат аксинча – автомобиллар нархи ошишига сабаб бўлиши ҳақида ёзган.

    “Автомобиль ишлаб чиқаришда ички бозорга янги ишлаб чиқарувчилар қанча кўп кириб келмасин, бу ички бозордаги вазиятни ижобий томонга ўзгартирмайди (нархга салбий таъсир қилиш эҳтимоли катта). Бундан ташқари, янги кириб келаётган ишлаб чиқарувчилар импорт божлари пасайтирилишини ортга суриш эҳтимоли юқори. Чунки янги ишлаб чиқарувчилар ишлаб чиқаришни айнан мамлакатимизда ташкил қилаётганликлари учун ҳукуматдан турли имтиёзлар сўрашининг эҳтимоли юқори (божларни юқори ушлаб туриш каби), дея мулоҳаза қилган у.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг жорий йил мартдаги қарорида BYD Uzbekistan Factory корхонасига дастлабки босқичида (2024 йил давомида) электромобиль ва гибрид автомобиллари ишлаб чиқариш қувватини 50 минг донага етказиш белгиланган. Кейинги босқичларда мазкур кўрсаткични йилига 500 минг донагача етказиш юклатилган. Лойиҳа доирасида электромобиль ва гибридлар ишлаб чиқаришнинг маҳаллийлаштириш даражасини 60 фоизгача ошириш кўзда тутилган.

    12.08.2024, 13:10   Изоҳ (0)   50526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бу ўзбекистонликларни аёвсиз талаш дегани” — фаоллар электромобиллар импортига чеклов қўйилишидан норозилик билдирмоқда

    19.03.2024, 17:17

    Ўзбекистонда электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклиф этилди 

    26.07.2024, 14:46

    “Бу гаплар қанчалик чиройли гапирилмасин, натижаси хунук бўлиб қолаверади!” — иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқмоқда 

    03.08.2024, 18:10

    Сурхондарёда онасидан яширилган 9 ёшли қизалоқ Термиздаги “дом”дан топилди 

    12.08.2024, 12:35

    Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

    12.08.2024, 12:25

    “Ўзгидромет” 13 августда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди

    12.08.2024, 11:22
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.