Париж Олимпиадасида таэквондо учрашувлари бўлиб ўтмоқда.
+67 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Светлана Осипова Кот д’Ивуар вакили Астан Катерине Фегега қарши баҳс олиб борди.
Биринчи раундни Осипова 4:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раундни эса ивуарлик спортчи 7:2 ҳисобида устун келди.
Учинчи раундда ҳам Светлана устун келди ва чорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Изоҳ (0)