• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Президент рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди

    Президент Шавкат Мирзиёев 5 август куни рақобатни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Иқтисодиётга давлат аралашувини камайтириш, йирик монополияларни тийиб туриш бўйича қилинаётган ишлар рақобат муҳитига ижобий таъсир қилмоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда 25 тадан ортиқ товарлар бўйича рақобат муҳити яхшиланди. 7 та фаолият тури бўйича рақобатни чекловчи эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди. Давлат иштирокидаги корхоналар 42 фоизга камайиб, тадбиркорлик субъектлари сони 1,6 баробар кўпайди.

    Ўтган йили “Рақобат тўғрисида”ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига қўшимча таъсирчан ваколатлар берилди. Шу асосида олиб борилган ўрганишларга кўра, айрим ташкилотларда рақобатга зид қарорлар қабул қилиш, тўғридан-тўғри шартномалар тузиш, савдода устун мавқедан фойдаланиш каби ҳолатлар бор.

    Шу боис, соҳадаги ишлар қамрови ва самарадорлигини ошириш мақсадида Рақобатни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Унда иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, бозорга киришни эркинлаштириш, тадбиркорларга тенг шароитлар яратиш бўйича навбатдаги қадамлар белгиланади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, тадбиркорлик субъектларининг бозорларга эркин киришини қийинлаштирувчи норматив-ҳуқуқий моддалар ва ортиқча талаблар бекор қилинади. Тартибга солиш юкини қисқартиришга қаратилган енгилликлар жорий этилади, жумладан, рухсат берувчи жараёнлар ва лицензиялар жавобгарликни мажбурий суғурталаш билан алмаштирилади.

    Табиий монополия соҳаларида мустақил бозор регуляторлари жорий этилади. Табиий монополия соҳалари билан ўзаро боғланган ва рақобатни ривожлантириш имконияти бўлган товар бозорларида табиий монополия субъектлари иштироки чекланади.

    Тўғридан-тўғри амалга ошириладиган давлат харидлари кўлами қисқартирилиб, давлат харидлари рақобатли усулларга тўлиқ ўтказилади. Рақобатни чекловчи индивидуал хусусиятга эга давлат ёрдами, шу жумладан, эксклюзив ҳуқуқ, имтиёз, преференсия ва енгилликлар бекор қилинади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат органлари ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш орқали ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархлари шаклланиши занжирининг барча бўғинларини рақамли мониторинг қилиш йўлга қўйилади. Рақобатга қарши келишув ва хатти-ҳаракатлар, тил бириктириш ҳолатлари ҳақида маълумот тақдим этган шахсларни ошкор этмаслик ва мукофотлаш тизими жорий этилади.

    Умуман, мазкур концепция самарасида энергетика, нефть-газ, сув хўжалиги, йўл қурилиши, темир йўл ва аэропорт хизматлари каби қатор соҳаларда 17 турдаги давлат монополиясини босқичма-босқич тугатиш чоралари кўрилади. Давлат харидларида рақобатга зид ҳаракатларнинг олди олиниб, бу жараёнларнинг шаффофлиги таъминланади. Товар-хом ашё биржаларида таклифлар кўпайтирилиб, харидорларнинг танлаш имконияти кенгайтирилади.

    Президент соҳадаги ишларни давом эттириб, эркин бозор тамойилларини таъминлаш, кадрлар тайёрлаш бўйича қўшимча топшириқлар берди. Иқтисодиётда давлат улушини қисқартириш, айрим функцияларни босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш кераклиги таъкидланди. Товар, молия ва рақамли бозорларда рақобат ҳолатини доимий таҳлил қилиб, тартибларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиб бориш вазифаси қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сўнгги уч йилда жойларда 2 мингдан ошиқ рақобатга зид ҳужжатлар аниқланган. Уларнинг аксарияти маҳаллий ҳокимликлар ва вазирликлар томонидан қабул қилинган. Шу боис Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ишини жонлантириш, кадрлар малакасини ошириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

    Шунингдек, қўмита фаолиятини жамоатчиликка очиқлаш ва оммавий ахборот воситаларида ёритишни кучайтириш кераклиги ҳам айтилди. Бу қонун бузилишининг олдини олиш, шаффофлик ва ҳалоллик муҳитини шакллантириш нуқтаи назардан муҳим экани таъкидланди.

    05.08.2024, 20:41   Изоҳ (0)   3084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рақобат қўмитаси яна бир банкни жаримага тортди 

    29.07.2024, 12:15

    Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳокимлигига кўрсатма хати юборди

    29.07.2024, 16:50

    Рақобат қўмитаси заправкалардаги газ нархи бўйича эътирозлардан сўнг ўрганиш ишларини бошлади

    01.08.2024, 15:10

    Тошкент вилоятида ноқонуний қум-шағал қазилиши натижасида табиатга 87 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди 

    05.08.2024, 20:10

    Эрон стартап компаниялари Марғилонда Технопарк ҳамда савдо мажмуаси ташкил этиши кутилмоқда 

    05.08.2024, 19:40

    Урганч халқаро аэропорти давлат-хусусий шериклик модели асосида модернизация қилинади 

    05.08.2024, 19:27
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентдаги 59 та объектда қурилиш ишлари бутунлай тўхтатилиб, электр таъминотидан узилди

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:50

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.