• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    “Касалликларнинг ҳеч бири жиноят оқибатида юзага келмаган” — болалар омбудсмани Ангрендаги 15 ёшли қиз ҳолатини ўрганди

    Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили Сурайё Раҳмонова 24 июль куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида бўлиб, зўравонлик қурбони бўлган 15 ёшли қиз С.Й. билан боғлиқ вазиятни ўрганди.

    Фото: Болалар омбудсмани

    Болалар омбудсмани матбуот хизматининг хабар беришича, Сурайё Раҳмонова дастлаб Ангрен шаҳар болалар шифохонасига келиб, қизнинг умумий аҳволи ва даволаниш жараёнини кўздан кечирди, боладаги касалликларнинг кечиши ва муолажаларга оид тиббий ҳужжатлар билан танишди. Вояга етмаган С.Й. билан индивидуал суҳбатлашиб, унинг фикрини ўрганди.

    “Таъкидлаш жоиз, шифокорлар томонидан С.Й.даги касалликларни (ўткир артрит, икки томонлама бронхопневмония, оқсил энергетик етишмовчилик, анемия оғир даражаси, сепсис) даволаш учун барча зарурий тиббий чоралар кўрилмоқда. Болада мавжуд қайд этилган касалликлар сурункали тусга эга бўлиб, уларнинг ҳеч бири жиноят ҳодисаси оқибатида юзага келмаган”, дейилади хабарда.
    Фото: Болалар омбудсмани

    С.Й.га нисбатан содир этилган ҳолат юзасидан 9 апрелда жиноят иши қўзғатилгани, дастлабки тергов ҳаракатлари маълум қилинганди. Болалар омбудсмани дастлабки тергов учун масъулларга вояга етмаган жабрланувчи билан боғлиқ процессуал ва тергов ҳаракатларни олиб боришда боланинг қўшимча стресс ва руҳий травма олишига йўл қўймаслик ҳамда малакали педагог ва психолог иштирокини таъминлаш зарурлигини билдирган.

    Сурайё Раҳмонова ўрганиш давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ангрен шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари билан ҳам учрашиб, мазкур кейс бўйича амалга оширилган ижтимоий, психологик кўмак чоралари борасида суҳбатлашган.

    Қайд этилишича, “Инсон” маркази мутахассислари С.Й. ва унинг оиласи билан узоқ муддат давомида тизимли иш олиб бориб, мураккаб вазиятда бўлган болани ҳимоялаш ва реабилитация қилиш ҳамда оилага ижтимоий кўмак кўрсатиш бўйича давомли комплекс чоралар кўрмоқда.

    Фото: Болалар омбудсмани
    “Мазкур ҳолат юзасидан ишончли бўлмаган, ҳақиқатга зид манбаларга мурожаат қилишдан тийилган ҳолда, фақат мутасадди давлат органларининг расмий ахборотларига таянишга чақирамиз. Ҳар қандай асоссиз маълумотнинг тарқалиши бола манфаатларига путур етказади”, дея огоҳлантирди болалар омбудсмани.

    Ижтимоий тармоқларда ушбу қиз билан боғлиқ ҳолат доирасида унинг ҳаётини сақлаб қолган шифокорга нисбатан шахсий маълумотларни тарқатгани учун прокуратура жиноят иши қўзғатмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бош прокуратура мазкур хабарлар мутлақо асоссиз эканлиги, ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган.

    25 июл, 13:12   Изоҳ (0)   7084
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #болалар омбудсмани#болаларга нисбатан зўравонлик#Ангрен

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.