• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Марказий Осиё

    Термизда Марказий Осиёдаги биринчи эркин савдо зонаси очилди (фото)

    Термиз шаҳрида 29 август куни “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. 

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Тантанали маросимда бош вазир Абдулла Арипов, Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон бош вазири ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон савдо ва интеграция вазири ўринбосари Қайрат Торебаев ҳамда ҳукумат вакиллари, шунингдек, ўзбек ва афғон томонининг йирик ишлаб чиқарувчилари, тадбирлари иштирок этди.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборотида таъкидланишича, Airitom free zone Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги биринчи эркин савдо зонасидир. Мазкур эркин савдо зонаси Сурхондарё вилояти Термиз туманида, Ўзбекистон ва Афғонистон чегарасида жойлашган бўлиб, қиймати 70 миллион долларни, умумий майдони 36 гектарни ташкил этади.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Ҳудудда Hilton Garden Inn меҳмонхонаси, Akfa Medline замонавий тиббиёт клиникаси, Central Asia University бизнес мактаби, йирик савдо ва хизмат кўрсатиш маркази, ресторанлар, хостел ҳамда йилига 900 минг тонна юк айланмаси қувватига эга логистика маркази ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари жамланган.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Халқаро эксперт ва мутахассислар фикрига кўра Airitom free zone эркин савдо зонасига йилига 1,5 миллион ташриф буюрувчилар келиши ҳамда йиллик савдо айланмаси қарийб 1 млрд долларга етказиш салоҳияти мавжудлигини қайд этишган. Шунингдек, зонада барча давлат фуқароларининг 15 кун давомида Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштирмасдан кириш ва чиқиш имконияти, савдо ва хизматларни сотишда мултивалюта тизими ва марказ ҳудудига келувчи товарларни “божхона тўловларисиз” жойлаштириш режими жорий этилган.

    Фото: Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизмати

    Тантанали тадбирда Абдулла Арипов ва Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар сўзга чиқиб, халқаро эркин савдо зонаси нафақат икки мамлакат, балки, Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, ўзаро товар алмашишда муҳим зонага айланишини ҳамда Карачи—Термиз—Тошкент—Қозоғистон—Россия янги транспорт коридорининг муҳим участкаси бўлиб, Ҳинд океанига чиқиш имконини беришини таъкидлади.

    Термиз халқаро савдо маркази президентнинг 2020 йил 12 ноябрдаги фармонига мувофиқ ташкил этилди. 2021 йилда Шавкат Мирзиёев ушбу марказ бош режаси билан танишганди. Халқаро савдо марказининг йиллик савдо айланмаси 500 миллион доллар, хизматлар ҳажми 10 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинганди.

    2024 йилнинг май ойида “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирларга оид президент қарори қабул қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектларига Афғонистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун тасдиқнома олмасдан меҳнат шартномалари асосида ишга қабул қилишга рухсат берилади. 

    Афғонистон ва Покистон фуқароларига савдо дўконлари, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш учун мўлжалланган бино ва иншоотларни ижарага олиш, шунингдек, истисно тариқасида, мулк ҳуқуқи билан сотиб олиш ҳуқуқи берилади.

    Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, шунингдек, фуқаролиги бўлмаган шахслар марказ ҳудудига шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида назорат-ўтказиш пунктларида белгиланган тартибда текширувдан ўтказилгандан сўнг киритилади ҳамда уларга марказ ҳудудида ташкил этилган барча хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилади.

    29.08.2024, 20:06   Изоҳ (0)   17157
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Термиз халқаро савдо маркази бош режаси билан танишди

    01.06.2021, 23:33

    Сурхондарёда Термиз халқаро савдо маркази ташкил этилади

    26.07.2021, 23:09

    Термиз эркин савдо зонасида 15 кунлик визасиз режим жорий этилади 

    20.05.2024, 14:21

    “Толибон” Афғонистонда бирорта ҳам америкалик ҳарбий қолмаганини маълум қилди

    29.08.2024, 19:30

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази янги мажмуада иш бошлайди (фото)

    29.08.2024, 19:01

    Рақобат қўмитаси яна бир банкни жаримага тортди

    29.08.2024, 18:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Расман. Хаби Алонсо — “Реал Мадрид” бош мураббийи

    Спорт | 25 май, 15:24

    Ҳиндистон чегарачилари давлатга ноқонуний киришга уринган покистонликни отиб ўлдирди

    Дунё | 25 май, 15:09

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.