• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Наманган

    Наманганда кесарча кесиш билан она бўлган аёл қорнида тиббий дока, резина қўлқоп қолиб кетгани маълум бўлди

    Наманган вилоятининг Чортоқ туман тиббиёт бирлашмасида икки ой илгари жарроҳлик йўли билан она бўлган аёл қорнидан дастлаб тиббий дока, кейинчалик резина қўлқоплар чиқди. Шу сабаб 33 ёшли аёлнинг соғлиғи хавф остида қолмоқда. 

    Аёл қорнидан олинган резина қўлқоп.
    Фото: Нозим Абдулла

    Бу ҳақда “Дарё”га маълум қилган Нозим Абдуллага кўра, унинг синглиси соғлиғидан хавотир олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлигига қилаётган мурожаатлари жавобсиз қолмоқда.

    Кўп беморларнинг жарроҳлик амалиётидан сўнг, ичида бинт ёки бошқа нарсалар қолиб кетар экан. Авваллари эшицам, кулгили туюлар эди. Бундай бўлиши мумкин эмас, дердим. Энди ўз кўзим билан кўрганим сабаб сизларга инсон қадри бир тийин эканига амин бўлдим. Кесерва орқали она бўлган синглимизнинг ичидан икки ойдан бери икки маротаба “марли” ва резина қўлқоп чиқяпти, дейди журналист. 

    Аканинг билдиришича, синглисининг соғлиғидаги муаммолар сабаб икки ойдан бери иссиғи тушмаяпти.

    Синглим — отамдан меросим. Шу яшаб турсин. Боласи-ку нобуд бўлди, униси энди худодан, лекин синглим бизга керак, дейди бу ҳақда Facebook’да ёзиб, Чортоқ туманидаги шифокорларга мурожаат қилган журналист. 

    Мазкур ҳолат ҳақида фикр билдирганлардан бири “Шифохонада кимнидир йўқотмоқчи бўлишса, шифокорлар рақибига шунақа йўллар билан ҳам зарба беради, деб эшитганман”, деб ёзади. 

    Бу ҳолат менда турли гумонларни келтириб чиқармоқда. Туғуруқхона, “медик”лар тили билан айтганда, анчагина “ёғли” жой. Кимнидир йўқотмоқчи бўлишса, докторлар рақибига шунақа йўллар билан ҳам “зарба беришади”, деб эшитганим бор. Яъни касалга бир нима бўлса, уни операция қилган доктор жавобгар бўлиши аниқ. Атайин шунақа “операция” уюштирилган бўлиши ҳам мумкин. “Перчатка” масаласи шундай гумон қилишга ундаяпти, дейди Элёр Ўтбосов бу ҳақда фикр билдирар экан.

    Элёр Ўтбосов тиббиёт қўлқопи қўлга ёпишиб туришини, шунчаки бемор ичида қолиб кетмаслигини ёзмоқда. 

    Тирик жон ичидан тиббий воситалар чиқмоқда. Ҳа майли, бинтни-ку тажрибасизликдан, эътиборсизликдан, ҳаяжонда қолиб кетган бўлиши мумкин, дерсиз (аслида, буни ҳам оқлаш кулгили). Лекин “перчатка”га нима дейсиз? Эй, инсон, тиббий “перчатка” қўлга ёпишиб туради. Уни ечиш бир оз мушкул иш. Қандай қилиб беморнинг устида туриб “перчатки”ни ечиш мумкин? “Перчатка”ни бир қўл билан ечса, қўлда қолади-ку, тушиб кетмайди. Қолаверса, у операция тугагач ечилмайдими?, дейди пост муаллифи. 

    Наманган вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг “Дарё” сўровига жавоб беришича, Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Б.Содиқов юқоридаги ҳолатни инкор этган. Ва масъулларга бу хабар асоссиз деган маълумот берган.

    Фото: Скриншот

    Тиббиёт бирлашма бошлиғи имзолаган ва “Дарё”га тақдим қилинган ҳужжатда ёзилишича, 2024 йилнинг 1 январидан 2024 йилнинг 7 август кунига қадар туманда 579 нафар аёл жарроҳлик йўли билан она бўлган ва бирортасида асорат кузатилмаган. Бироқ хатда бола ўлими билан боғлиқ ҳолат тилга олинмаган.

    08.08.2024, 16:18   Изоҳ (0)   29824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет еттинчи кун кўтарилди

    08.08.2024, 16:09

    Ўзбекистонда энг иссиқ келган август ойи ҳақида маълумот берилди 

    08.08.2024, 15:20

    “Музей таъмири ва суратларнинг сотувга чиқиши ўртасида боғлиқлик йўқ”. Интернетда сотилаётган қимматбаҳо асарлар юзасидан изоҳ берилди

    08.08.2024, 15:12

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

    08.08.2024, 14:33

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

    08.08.2024, 14:12

    Фарғонада ўқишга киритиб қўйиш учун 6,6 минг доллар олган ўқитувчи ушланди

    08.08.2024, 13:46
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Улар азалий ватандошларимиз”: Хатирчи ҳокими яҳудийларни кутиб олгани акс этган видеога изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:00

    Банкротликдан кейинги ҳаёт: 59 ёшли боксчи Майк Тайсон бугунги кунда нималар билан шуғулланмоқда?

    Шоу-бизнес | 3 июл, 20:50

    Юграни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атаган депутат ойлик маошдан маҳрум қилинди 

    Дунё | 3 июл, 20:40

    Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 20:30

    Эрон ТИВ раҳбари Европа билан музокараларни беҳуда деб атади

    Дунё | 3 июл, 20:20

    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

    Реклама | 3 июл, 19:30

    Тошкентдаги Оҳангарон шоҳкўчаси яна бир ҳафтага ёпилади

    Ўзбекистон | 3 июл, 20:10

    Дам олмаслик, ўзингизни бошқалар билан солиштириш: ишдан кўнглингизни совитадиган зарарли одатлар 

    Маслаҳатлар | 3 июл, 20:03

    Буюк Британияда 17 та компания 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

    Дунё | 3 июл, 20:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.