• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.71
    • RUB160.18
    • EUR14821.7
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Август якунига қадар Ўзбекистон—Қозоғистон товар айирбошлаш ҳажмини кескин оширишга қаратилган комплекс дастур қабул қилинади

    Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев бўлиб ўтган музокаралар якунларига изоҳ берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон раҳбари биргаликдаги тизимли ва амалий саъй-ҳаракатлар туфайли Ўзбекистон—Қозоғистон ҳамкорлигини иттифоқчилик муносабатларидек энг юқори босқичга олиб чиқишга эришилганини катта мамнуният билан қайд этди.

    “Биз кўп қиррали муносабатларимизда янги саҳифа очдик — Давлатлараро олий кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказдик. Ушбу формат давлатлараро ҳамкорликнинг энг юқори даражасининг ифодаси бўлиб, мамлакатларимиз ва халқларимизнинг яқин алоқалари, уларнинг барча йўналишларда ҳамкорликни мустаҳкамлашга қатъий интилишини яққол намоён этади”, деди Ўзбекистон етакчиси.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Музокаралар чоғида парламентларнинг икки палатаси иштирокида Парламентлараро форум ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди. Ҳамкорликнинг яна бир янги шакли — Ташқи ишлар вазирлари кенгашини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

    Савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, маданият соҳаларидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қўшма баёнот имзоланди ҳамда ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган 2024-2034 йилларга мўлжалланган Стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастури қабул қилинди.

    Музокараларда ҳудудлараро алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Етакчилар икки мамлакатнинг барча вилоятларини жалб қилган ҳолда Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини Ҳудудлар раҳбарлари кенгашига айлантириш ташаббусини илгари сурдилар.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Куни кеча ўтган бизнес форуми ва ишбилармонлик учрашувларида умумий қиймати 7 миллиард долларлик шартнома ва битимлар имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

    Ой якунига қадар товар айирбошлаш ҳажмини кескин оширишга қаратилган комплекс дастур қабул қилинади. Томонлар, шунингдек, янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун Халқаро саноат кооперацияси маркази қурилишини тезлаштиришга келишиб олдилар.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бундан ташқари, устувор йўналишлардаги қўшма лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон—Қозоғистон инвестиция фондини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилади.

    Музокаралар кун тартибидан транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳим ўрин эгаллади. Юк ташиш ҳажмини ошириш учун максимал даражада қулай шарт-шароитларни яратиш, автомобиль ва темир йўлларни қуриш ва модернизация қилишни жадаллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Яна бир стратегик йўналиш — озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш. Икки мамлакат ҳудудида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб бериш бўйича аниқ келишувларга эришилди.

    Сувдан фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Трансчегаравий сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

    Маданият, ёшлар, туризм, фан, таълим ва спорт соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ташриф арафасида ва доирасида Қозоғистон пойтахтида Ўзбек киноси кунлари, концертлар, кўргазмалар, фестиваллар, интеллектуал ўйинлар ва бошқа тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.

    Томонлар келгуси йилда ўзаро маданият кунлари, қўшма кинофестиваллар, икки мамлакат санъат усталарининг концертларини ташкил этишга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистондаги етакчи олий таълим муассасаларининг филиаллари фаолияти йўлга қўйилди.

    Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевга ва у орқали бутун қардош Қозоғистон халқига Остона марказида ўзбек халқининг буюк фарзанди, шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилгани учун миннатдорлик билдирди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Томонлар минтақавий ва халқаро платформалар, жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ШҲТ, МДҲ, Туркий давлатлар ташкилоти, Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, “Марказий Осиё плюс” форматлари доирасидаги ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттирадилар.

    Эртага Остона шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви иқтисодий интеграция ва бутун минтақанинг жадал ривожланишига кучли суръат бағишлаши алоҳида таъкидланди.

    Якунда Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи якунлари ва эришилган келишувлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

    08.08.2024, 16:29   Изоҳ (0)   2131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашди

    08.08.2024, 12:48

    Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

    08.08.2024, 14:12

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди

    08.08.2024, 14:33

    Наманганда кесарча кесиш билан она бўлган аёл қорнида тиббий дока, резина қўлқоп қолиб кетгани маълум бўлди

    08.08.2024, 16:18

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет еттинчи кун кўтарилди

    08.08.2024, 16:09

    Ўзбекистонда энг иссиқ келган август ойи ҳақида маълумот берилди 

    08.08.2024, 15:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада ҳар 5 сонияда бир бола кўчирилади, жароҳатланади ёки ҳалок бўлади — UNICEF

    Дунё | 3 июл, 21:30

    “Жасорат мактаблари”га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:22

    Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев ҳамроҳлигида ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди (фото)

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:11

    “Улар азалий ватандошларимиз”: Хатирчи ҳокими яҳудийларни кутиб олгани акс этган видеога изоҳ берилди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июл, 21:00

    Банкротликдан кейинги ҳаёт: 59 ёшли боксчи Майк Тайсон бугунги кунда нималар билан шуғулланмоқда?

    Шоу-бизнес | 3 июл, 20:50

    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

    Реклама | 3 июл, 19:30

    Юграни ўзбекларнинг тарихий ватани деб атаган депутат ойлик маошдан маҳрум қилинди 

    Дунё | 3 июл, 20:40

    Сурхондарёда 71 ёшли аёл ўз уйида ўлдириб кетилди 

    Ўзбекистон | 3 июл, 20:30

    Эрон ТИВ раҳбари Европа билан музокараларни беҳуда деб атади

    Дунё | 3 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.