• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоб юритиш режалаштирилмоқда

    Ўзбекистонда электромобилларни қувватлаш ускуналари учун алоҳида ҳисоб юритиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди Spot.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Электромобильлар кўпаймоқда. Бу (электромобилларни қувватлаш ускуналари) бўйича ҳам одамлар қўшимча ҳисоб рақам (очишни) сўрашмоқда. Фуқаролар, бевосита, яшашлари учун алоҳида, электромобиллар учун алоҳида электр энергиясидан фойдаланишни хоҳлашмоқда. Биз ҳисоб очишда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида муаммога учраяпмиз”, деган “Ҳудудий электр тармоқлари” бошқарув раиси биринчи ўринбосари Алвар Ғайбуллаев 11 июль куни ўтказилган матбоут анжуманида.

    Унинг тушунтириш беришича, ўрнатилган битта ҳисоблагич битта фидерда битта трансформатордан электр энергиясини олади. Шундай жойлар бўляптики, электр энергияси йўқлиги учун икки томонлама, уч томонлама улашади.

    “Лекин унинг ҳисоби биздан (‘Ҳудудий электр тармоқлари’дан) чиқиб кетади. Чунки битта ҳисоблагич битта трансформатордаги маълумот йиғувчи концентраторга боғланган. Мана шу жиҳатлари бор, буларнинг олдини олиш учун биз барча таклифларни берганмиз”, дейди у.

    Унинг қайд этишича, ҳозирда жойларда электромобиллар масаласи бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бироқ электромобилларга электр энергиясини етказиб бериш фақат ҳисоб рақам очиш билан боғлиқ эмас.

    “Бутун тизимдаги барча ускуналарни, ҳатто симнинг кесишмасигача кенгайтиришимиз керак. Нимага? Масалан, ҳовлиларига қувватлаш ускуналарини ўрнатган фуқаролардан электромобилларни қувватлаганда симлар қизиб, ёниб кетиши ҳақида саволлар бўлади. Ўтган йили аномал совуқ пайтида ҳам нима учун кўп қаватли биноларда кабеллар ёниб кетди? Бизларда 70−80 йилларда қурилган уйлар симининг кесишмаси уйдаги битта музлаткич ва телевизорга ҳисоб-китоб қилинган ва ўша пайт учун бу тўғри келарди”, дея тушунтирди Ғайбуллаев.

    Бироқ ҳозир кўп қаватли уйларда ҳар битта хонага кондиционерлар ўрнатилади ва бунга йўлаклардаги симлар кесишмаси тўғри келмайди. Улар қизиб кетиши ёки ишдан чиқиши мумкин.

    Бу каби симларни бутунлай алмаштириш учун лойиҳа институтларига топшириқлар берилган. Хусусан, электромобилларни қувватлантириш борасида симнинг йирик линияларда ҳам кесишмасини ҳисобга олиш топширилган.

    Шахсий электромобилларни қувватлантириш ускуналарини ўрнатиш бўйича иккинчи тариф гуруҳига белгилаш бўйича ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмоқда. Унинг қайд этишича, бу бўйича топшириқ берилган бўлиб, янги тартиб 2024 йилдан йўлга қўйилиши мумкин.

    12.07.2024, 15:47   Изоҳ (0)   4243
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда айрим шахсларга электр энергияси бўйича ижтимоий ёки моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин

    09.07.2024, 12:52

    Ўзбекистонда электр энергияси бўйича “базавий меъёрлар” оширилишига асос йўқ — Энергетика вазирлиги

    09.07.2024, 14:35

    “Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилардан ортиқча киловатт учун пул олгани қайд этилмаган” — Энергетика вазирлиги 

    09.07.2024, 18:45

    Ўзбекистонда энергия ресурсларини меъёридан ортиқча сарфлаганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

    10.07.2024, 12:26

    “Электр энергияси бозори ташкил этилиб, савдолар онлайн амалга оширилади” — Шерзод Хўжаев

    10.07.2024, 22:35

    Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблаш бўйича янги биллинг тизими қачон ишга туширилиши очиқланди 

    11.07.2024, 18:02
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Англияда уйдан қочиб кетган тошбақа 1 йил ичида атиги 1,5 км масофани босиб ўтди

    Қўзиқорин | 4 июн, 18:15

    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

    Реклама | 4 июн, 18:00

    Аҳолининг 11 фоиздан ортиғи пенсионер: Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4,2 млн нафарга етди

    Иқтисодиёт | 4 июн, 18:02

    Самарқандда 19 нафар ҳоким ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди 

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:53

    Монако маликаси давлат хазинасидаги маблағларни таъмирлаш ва қимматбаҳо мебелларга сарфлагани ортидан мамлакатда катта жанжал бошланди

    Лайфстайл | 4 июн, 17:45

    Испания прокуратураси “Реал” футболчиси учун 4 йиллик қамоқ жазоси талаб қилмоқда

    Спорт | 4 июн, 17:42

    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг

    Реклама | 4 июн, 16:30

    Марказий банк Humans Ўзбекистонга қарши халқаро арбитражга даъво киритгани юзасидан муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 4 июн, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.