• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    Украина рус ядровий триадасининг муҳим элементи ҳисобланган ҳамда тўртинчи йилки давом этаётган урушда фаол қўлланилаётган стратегик бомбардимончилар флотини нишонга олди. Зеленский таъбири билан айтганда, тарих дарсликларига киритиладиган амалиётга “Ўргимчак тўри” деб ном берилди. Яширинча йиғилиб, юк машинаси контейнерларида стратегик аэродромлар яқинига олиб борилган ҳамда масофадан ишга тушган дронлар очиқ осмон остида турган қимматбаҳо самолётларни бирма-бир нишонга олди.

    Маълумотларга кўра, ҳужумда 117 та дрон қўлланилган. Бунинг натижасида қанча самолёт йўқ қилингани ёки шикастлангани номаълум. Бироқ амалиёт рус стратегик авиациясига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши турган гап.

    Украина Қуролли кучлари Бош штабининг дастлабки баёнотига кўра, жами 41 та самолёт нишонга олинган. Мамлакат Миллий хавфсизлик ва Мудофаа кенгаши расмийси Андрей Коваленко эса камида 13 та ҳаво борти йўқ қилинганини таъкидлади. Рақамлар товушдан тез учувчи Ту-22М3 ҳамда Ту-95МС турбовинтли бомбардимончиси, шунингдек А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат (АЭW&C) самолётларини ўз ичига олади.

    Бироқ янада замонавийроқ актив ҳисобланган Ту-160 Blackжаcк узоқ масофали товушдан тез бомбардимончисининг йўқ қилингани ҳақидаги иддаолар визуал тасдиғини топмади. У Россия стратегик авиациясининг марвариди бўлиб, жуда чекланган миқёсда бўлса-да, ишлаб чиқарилаётган ягона рус бомбардимончиси ҳисобланади.

    Воқеадан кўп ўтмай, Украина дронлари томонидан нишонга олинган 4 та аэродромнинг сунъий йўлдош тасвирлари пайдо бўлди. OSINT таҳлилчилари уларнинг иккитасини, жумладан Белая ҳаво базасини ўрганиб, учта Ту-95МС бомбардимончиси йўқ қилингани, яна биттаси эса шикастланганини аниқлади. Бундан ташқари, 4 та Ту-22М3 самолётлари ҳам сафдан чиқарилган бўлиши мумкин. Мазкур аэродром Иркуцкда жойлашган бўлиб, фронтдан бу ергача масофа қарийб 5 минг километрни ташкил этади.

    Белая аэродромининг ҳаводан олинган тасвирлари
    Фото: Умрбра

    Мурманскдаги Оленя ҳаво базаси билан эса бу кўрсаткич 1 800 километрни ташкил этади. Таҳлилчилар мазкур аэродромнинг сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиб, бу ерда 4 та Ту-95МС бомбардимончиси ҳамда Ан-22 транспорт самолёти йўқ қилингани ҳақида хулоса берди.

    Olenya aerodromi
    Оленя аэродроми
    Фото: АвиВеcтор

    Юқорида санаб ўтилганлардан ташқари, Дягилево анд Иваново аэродромлари ҳам нишонга олинди. Улардан биринчиси узоқ масофали авиация учун база бўлиб, асосан А-50 эрта огоҳлантириш ва назорат (АЭW&C) самолётлари сақланади. Бироқ уларга ҳужум оқибатлари акс этган тасвирлар ҳозирча мавжуд эмас.

    Кейинроқ маълум бўлган тафсилотларга кўра, Украина хавфсизлик хизмати жами 5 та аэродромни нишонга олган. Бироқ Амур вилоятида дронлар учириш учун фойдаланилган юк машиналаридан бири манзилга етмай, носозлик юз берган. Тармоқларда пайдо бўлган тасвирларда ёнаётган юк машинаси акс этган.

    Manzilga yetmay qolgan yuk mashinasi Amur viloyatida
    Манзилга етмай қолган юк машинаси Амур вилоятида
    Фото: Тармоқдан

    Украина хавфсизлик хизмати амалиёт натижасида Россия стратегик авиациясига етказилган зарарни 7 миллиард долларга баҳолади. Катта эҳтимол билан улар сафдан чиқарилгани даъво қилинган 41 та ҳаво бортининг ҳисобини олган. Бироқ сунъий йўлдош тасвирлари мазкур иддао ҳақиқатга мос келмаслигини кўрсатмоқда.

    Аммо ҳозирча визуал тасдиқланган 13 та самолёт ҳам йўқотишлар кўлами нақадар йириклигини кўрсатади. Боиси Ту-95МС 60 миллион доллар, Ту-22М3 эса 100 миллион долларга баҳоланади. Лекин асосий масала уларнинг нархида эмас, балки бебаҳо эканида. Гап шундаки, юқорида санаб ўтилган икки модел Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган. Ҳозир уларни яна конвеерга қўйиш учун технологик линия йўқ.

    Сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида аниқланган йўқотишлар
    Фото: “Дарё”

    Яъни русларда йўқотишларни компенсация қилиш учун ўринбосар мавжуд эмас. Захирадаги самолётларни хизматга қайтариш эса деярли имконсиз. Боиси улар узоқ йиллардан буён очиқ осмон остида ётибди. Технологик занжир узилгани боис уларнинг эҳтиёт қисмлари хизматдаги самолётлар учун ечиб олингани эҳтимолдан йироқ эмас.

    Санкциялар босими остидаги Россия ҳарбий саноати ишлаб чиқара оладиган ягона стратегик бомбардимончи Ту-160 ҳисобланади. Бироқ ишлаб чиқариш кўлами стратегик авиацияда ҳосил бўлган бўшлиқни яқин истиқболда тўлдириши имконсиз. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бир йилда атиги битта самолёт конвеердан чиқади. Шундан кейин ҳам уларни хизматга зудлик билан қабул қилиш имконсиз. Боиси узоқ давом этадиган синов жараёнлари мавжуд.

    Tu-160 strategik bombardimonchisi
    Ту-160 стратегик бомбардимончиси
    Фото: Russiaн Aviation Insider

    2024 йилги маълумотларга таянилса, Россия қуролли кучлари ихтиёрида 60 та Ту-95 ҳамда 57 та Ту-22 бомбардимончилари бўлган. Назарий жиҳатдан Украина етказган талафот Россияни стратегик зарба бериш салоҳиятидан маҳрум қилмайди. Бироқ турли норасмий ҳисоботларда келтирилган рақамларнинг аниқлиги савол остида. Қолаверса, инвентарда туриш ва жанговар шай ҳолатда бўлиш ўртасида фарқ бор. Буларнинг бари Украина шаҳарларига зарбалар интенсивлигини пасайтириши мумкин. Боиси ҳаво ҳужумларида кенг қўлланиладиган қанотли ва баллистик ракеталарнинг аксариятини айнан шу бомбардимончилар ташир эди.

    Йўқ қилинган самолётлар ҳақида

    Ту-95 Россия Аэрокосмик кучларида хизмат қилаётган энг эски самолётлардан ҳисобланади. Ядро уруши шароитида оммавий қирғин қуролларини ташишга мўлжалланган ҳаво борти илк парвозини 1950 йилларда амалга оширган. Шунга қарамай, у бир неча модернизация босқичларини бошдан кечириб, ҳануз парвоз қилмоқда.

    Russiaъs B-52: The Tu-95 ъBearъ Bomber Makes NATO Freak - National Security  Journal

    Самолёт узунлиги 46,2 метрни, қанотлари кенглиги эса 50,04 метрни ташкил қилади. Экипаж 6-7 кишидан иборат. Уни қарама-қарши тарафга айланувчи икки жуфт турбовинтли двигателлар ҳавога кўтаради. Ту-95 уларнинг шарофати билан 920 км/соат тезликка эришиши, 15 минг км масофани босиб ўтиши мумкин. Руслар уни Ту-95МС даражасида модернизациядан ўтказиб, Х-55 (Кҳ-55), Х-101 (Кҳ-101) каби қанотли ракеталарни учиришда фойдаланмоқда.

    “Ту-95МСънинг нархини пулда ўлчаб бўлмайди. Бу самолёт Россия ҳарбий ҳаво кучлари учун стратегик жиҳатдан ўта муҳим. Аммо уни йўқотиш — бу ўрни тўлмас талафотдир”, дейди россиялик авиация эксперти Пётр Бутовский мазкур моделдаги самолётлар ортиқ ишлаб чиқарилмаслигига шама қилиб.

    Ҳозирда ушбу самолётнинг энг сўнгги модификацияси замонавийлаштирилган, янги авионика ва ракета комплекслари билан жиҳозланган Ту-95МСМ ҳисобланади.

    Ту-22М3

    Совуқ уруш давридаги ашаддий рақобатнинг маҳсули ҳисобланган яна бир самолёт Ту-22М3 ҳисобланади. У ҳам Ту-95 каби узоқ масофали бомбардимончи ҳисобланса-да, реактив двигатель ёрдамида парвоз қилади. Самолёт илк бор 1959 йили ҳавога кўтарилган. Бир жуфт НК-25 турбореактив двигателлари шарофати билан у максимал тезлигини 2,000 км/соатга етказиши, 13,300 м баландликка кўтарилиши мумкин.

    Russian Defense Ministry gets Tu-22M3 bomber after major overhaul -  Military & Defense - TASS

    Самолётни модернизация қилиш СССР давридаёқ бошланган. Россия қуролли кучлари фаол қўллаётган Ту-22М3 модификацияси ўзининг дебют парвозини 1977 йили амалга оширган. Шундан буён у иккала Чечен урушлари, Грузияга босқин, Сурияда қуролли мухолифатга қарши амалиётлар ва Украинага қарши жангларда хизмат қилган ва қилмоқда. Улардан асосан Х-32 қанотли ракеталарини учиришда фойдаланиляпти.

    2024 йилнинг 19 апрель куни мазкур моделдаги самолётлардан бири Украина кучлари томонидан тарихда илк бор узоқ масофали зенит ракета тизими билан уриб туширилганди. Ўша йилнинг 15 август куни яна бир бомбардимончи ҳалокатга учради. Рус расмийлари ҳодисага техник носозликни сабаб қилиб кўрсатган.

    А-50

    “Ўргимчак тўри” амалиётидан Россия аэродромларида олинган сунъий йўлдош тасвирларида мазкур моделдаги самолёт кўринмайди. Бироқ Telegraph нашри жамоатчиликка очиқланмаган кадрлар билан танишганини, таҳририятда А-50 самолёти ҳам йўқ қилинганини тасдиқловчи далил борлигини ёзиб чиқди. Кейинроқ эса Украина хавфсизлик хизмати амалиёт натижалари акс этган тасвирларни эълон қилди. Унда чиндан ҳам бир жуфт А-50 самолётларига зарба берилганини кўриш мумкин. Бироқ ҳужум натижаси акс этган бирор далил йўқ. 

    Another Russian A-50 AWACS Aircraft Goes Down, RuAF Losing ъEye In The Skyъ  At Rapid Pace, Report Claims

    Нима қилган тақдирда ҳам, бу турдаги самолётлар юқорида санаб ўтилган ҳар икки бомбардимончидан қимматроқ ва камёброқ ҳисобланади. Боиси Россия кенг кўламли урушни тахминан 10 та А-50 самолёти билан бошлаган. Украина мудофаачилари эса уларнинг иккитасини аллақачон уриб туширган, яна бирига эса шикаст етказган эди. Яна битта самолётнинг сафдан чиқарилиши рус армиясининг разведка ҳамда вазиятни баҳолаш имкониятларини кескин камайтиради.

    Боиси у 600 км масофада рақибнинг ҳаво ҳамда қуруқликдаги нишонларини аниқлаши мумкин бўлган, қолаверса юқори аниқликдаги қанотли ва баллистик ракеталарни мўлжалга йўналтирадиган қимматбаҳо активдир. Ҳарбий авиация тилида А-50 ни “осмондаги қўмондонлик маркази” ёхуд “қанотли радар станцияси” деб аташади.

    Ил-76МД ҳарбий транспорт самолёти базасига асосланган ва 1984 йили расман хизматга кирган самолёт ортиқ ишлаб чиқарилмайди. Россия мудофаа вазирлигига яқин экани айтиладиган собиқ учувчининг Fighterbomber блогига ишонилса, А-50 нинг ўрнини босиш учун ишлаб чиқарилаётган А-100 лойиҳаси ёпилган бўлиши мумкин. Бунга технологик мураккаблик, санкциялар ёхуд молиявий муаммолар сабаб экани тахмин қилинмоқда.

    А-100 “қанотли радар” самолёти
    Фото: Армй Реcогнитион

    Украина хавфсизлик хизматининг мазкур амалиёти рус стратегик авиациясига мисли кўрилмаган зарар етказди. Юқорида қайд этилганидек, бу молиявий қиймат билангина эмас, балки репутация ва йўқотишлар ўрнини тўлдириб бўлмаслиги билан изоҳланади.

    4 июн, 18:49   Изоҳ (0)   6462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Украина#Россия#Ту-95МС#стратегик самолёт#бомбардимончи
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.