Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова “Даракчи.уз” сайтига берган интервьюсида нимадан куч олиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Хонанда Ҳамдам Собиров мухлисларига чет эл саёҳатида эканлиги акс этган суратларини тақдим этди.
Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова хонадонидаги қувончли кун — неварасининг бешик тўйи акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Блогер Марям Тиллаева кузатувчиларига Испания пойтахтидан кўриниш берди.
Вайнерлар жуфтлиги Сардор Тўраев ва Мадина Каримова тўйларининг бир ойлигини нишонламоқда.
Шаҳло Аҳмедова опаси Лолани туғилган куни билан таъсирли табриклади ҳамда унга барча ўргатган сабоқлари учун миннатдорчилик билдирди.
Болливуд юлдузи Прити Зинта саҳифасига янги суратини жойлади.
Жаҳонгир Хўжаев ва блогер Дилшод Назаров кафеда рэпер Шоҳруҳни учратиб қолишди ва ундан қачон концерт беришини сўрашди. Рэпер агар мухлисларидан талаб бўлса, албатта концерт беришини маълум қилди.
Дурдона Қурбонованинг Малайзиядаги саёҳати давом этмоқда.
Бир неча кун аввал илк марта ота бўлган Ёрқинхўжа Умаров ўғлига қандай исм қўйишганини маълум қилди.
Изоҳ (0)