Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантино Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Жанни Инфантино президентни ва бутун Ўзбекистон халқини муносиб ва тарихий натижа билан табриклади.
Ўзбекистон ўз тарихида илк бор FIFA Жаҳон чемпионатига чиқиб, Осиёда биринчи бўлиб ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритган терма жамоалардан бирига айланди. Бутун футбол жамоатчилиги номидан Сизни ва бутун Ўзбекистон халқини ушбу муносиб ва тарихий натижа билан табриклашга ижозат бергайсиз.
Бундай ажойиб ютуқ ушбу муваффақиятга алоқадор бўлган барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ва қатъий иродаси туфайли амалга ошди. Сизга, ҳукуматингизга, Ўзбекистон футбол ассоциациясига, футболчиларга, мураббийга, барча ходим ва раҳбарларга, шунингдек, албатта, қалби қайноқ мухлисларга самимий табрикларимни йўллайман, деди FIFA раҳбари.
Шунингдек, у президентга 2026 йилги FIFA Жаҳон чемпионатида муваффақиятлар тилаб, Шавкат Мирзиёев билан яна бир бор учрашиш имкониятини интиқлик билан кутишини билдирди. футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 йил 11 июнда 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)