Американинг Sports Illustrated журнали Париждаги (Франция) Олимпиада ўйинларида барча мусобақаларда ғолиб ва медал соҳибларини тахмин қилди. Спортчилар 2024 йилги Олимпиада ўйинларида 32 спорт тури бўйича 329 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб боради.
Ўзбекистонлик 90 нафар спортчи 10 дан ортиқ спорт турида мусобақаларда иштирок этади. Америка нашри ўзбекистонлик спортчиларни совриндор бўлишига ишонмоқда.
Нашрнинг тахминига кўра, қуйидаги ўзбек спортчилари совриндорлар сафидан ўрин олади:
Бокс
1. Ҳасанбой Дўстматов — олтин;
2. Абдумалик Ҳалоков — олтин;
3. Асадхўжа Мўйдинхўжаев — кумуш;
4. Лазизбек Мулложонов —бронза;
5. Баҳодир Жалолов — олтин.
Дзюдо
1. Дилшодбек Баратов — бронза;
2. Давлат Бобонов — кумуш;
3. Музаффарбек Тўрабоев — бронза;
4. Алишер Юсупов — бронза;
5. Диёра Келдиёрова — бронза.
Таэквондо
1. Улуғбек Рашитов — бронза;
2. Светлана Осипова — кумуш.
Спорт нашри Ўзбекистон терма жамоаси 12 медал билан мусобақани якунлашини тахмин қилмоқда.
Ўзбекистон делегацияси Токио Олимпиадасида 3 та олтин ва иккита бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 32-ўринда қайд этилганди. Мусобақада Улуғбек Рашидов (таэквондо), Акбар Жўраев (оғир атлетика) ва Баҳодир Жалолов (бокс) олтин, Давлат Бобонов (дзюдо) ҳамда Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) бронза медалига эга чиқган эди.
Маълумот учун, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)