Футзал бўйича Мираброр Усмонов Кубоги мусобақаси учинчи тур ўйини 22 июль, душанба куни бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Гватемалага қарши баҳс олиб борди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон сафида Музаффар Аҳаджонов, Акбар Усмонов, Аброр Аҳметзянов ва Самариддин Беркиновлар гол муаллифига айланди. Гватемала таркибида Жонни Диас, Женнер Паниагуа ва Марвин Сандовал биттадан гол урди, Аброр Аҳметзянов эса автогол муаллифига айланди.
Ўзбекистон биринчи тур учрашувида қўшни қозоғистон устидан ғалаба қозонган эди. Иккинчи турда эса Қирғизистон таслим этилганди.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар 3-турдан сўнг гуруҳда 9 очко билан биринчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон ва Гватемала терма жамоалари финалда яна бир бор тўқнаш келишади.
Мираброр Усмонов Кубоги
3-тур
22 июль, душанба
Ўзбекистон — Гватемала 5:4
Голлар: Музаффар Аҳаджонов 3, Акбар Усмонов 9, 36, Аброр Аҳметзянов 18, Самариддин Беркинов 31 — Жонни Диас 8, Женнер Паниагуа 38, Аброр Аҳметзянов 39 (а.г.), Марвин Сандовал 40.
Изоҳ (0)