• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    Бугун, 5 июль куни Самарқанд ва Навоий вилоятларида жамоатчиликни жунбишга келтирган йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида хабарлар берилди. Афсуски, уларнинг иштирокчилари 7-8 ёшли болалар. Мурғак жонлар тез ҳаракатланган автомобиллар зарбидан узилган.

    Фото: Telegram

    Ўзбекистонда ечимини кутаётган жиддий муаммолардан бири — йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини яхшилаш бўлиб қолмоқда. Кунлик хабарлардан бир нечтаси давомий йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида бўлади. “Авария” сабаб кимдир вафот этади, бошқа биров ногирон ёки оғир ярадорга айланади. Айниқса, охирги вақтларда йўлларда болалар билан содир бўлаётган ЙТҲлар кўпаяётгандек.

    Фото: Telegram

    Яқинда Сенат мажлисида берилган маълумотга кўра, 2024 йилнинг 5 ойи давомида жами 359 нафар ўқувчи ЙТҲга учраган. Уларнинг 65 нафари ҳалок бўлган, 294 нафари турли даражада тан жароҳатлари олган. Мазкур ҳодисаларнинг 57 фоизи йўл инфратузилмасидаги камчиликлар сабаб, 43 фоизи ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида содир этилган.

    Фото: Telegram

    “Давлетов.уз” каналида Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги стратегияси бутунлай қайта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақида пост қолдирилди.

    Йўлларда болаларнинг ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бутунлай тугатилиши керак. Бу хизмат ва унинг раҳбарияти ўзини оқламади. Ишининг самараси йўқ, фаолияти тескари ва мантиқсизликдан иборат, дейилади каналдаги постда.

    Юқорида содир бўлгани ёзилган ЙТҲда икки бола ўлими ҳақида фикр билдираркан, ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ҳукумат жабр кўраётган фуқаролар билан ҳисоблашиши кераклигини эслатди.

    Навоийдаги воқеани ижтимоий тармоқларда ўқиган/кўрган бўлсангиз керак. Саккиз ёшли қизалоқ пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётганда тезликда ўзаро пойгалашган иккита машина уриб юборибди, биттаси устидан босиб кетганга ҳам ўхшади. Дилингизни хира қилмаслик учун видеосини жойлаб ўтирмайман. Афсуски, бунақа ҳолатларни кескин камайтира олмаяпмиз, чунки буни чин дилдан хоҳлаб, ҳаракат қиладиган мардлар топилмаяпти. Йўл ҳаракати хавфсизлигини яхшилашга оид жиддий чоралар кўриш пайтида шу соҳа тепасидаги масъуллар ҳам, ҳукумат вакиллари ҳам ижтимоий тармоқдаги “автотеррорист”ларнинг оҳ-воҳидан хавотир олади ва қўрққанидан улар билан ҳисоблашади. Аслида эса ҳукумат шаҳар ичида 170 тезликда юрадиган “автотеррорист”лар билан эмас, аксинча қоидабузарлар туфайли фарзандини, ота-онасини ва бошқа жигарларини йўқотган фуқаролар билан ҳисоблашиши керак эди. Уларнинг дардини эшитиши ва бошқа қайтарилмаслиги учун кескин чоралар кўриши шарт эди. Афсуски, бизда ундай эмас, минг афсус. Ўзи тинимсиз радарга тушиб, кейин видеода “вой-дод, ойлигим кам, энди бу жаримани қандай тўлайман”, деб йиғлайдиган аҳмоқлар, қанча кўп қоида бузганини ижтимоий тармоқлар орқали кўз-кўз қилиб, мақтанадиган машҳур калтафаҳм санъаткор ва блогерлар, қонунларга қанчалик тупуриб қўйганини кўрсатишга уринадиган каттаконларнинг бетайин арзандалари Ўзбекистонда тарози палласини кўпроқ босиб юбормоқда. Уларнинг тоши оғир, боласини йўқотганларнинг кўз ёшлари эса енгил келмоқда. Афсус, минг афсус…, деб ёзди ҳуқуқшунос.
    Фото: Google Images

    Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда ЙТҲларининг 53,7 фоизи пиёда ва велосипедчилар билан содир бўлмоқда. Мамлакатдаги мактабларнинг 9 минг 548 таси транспорт серқатнов ҳудудларда жойлашган ва аксарияти олдида пиёдалар учун йўлаклар йўқ, светофорлар ўрнатилмаган.

    2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, республикадаги жами 209,3 минг километр автомобиль йўлларининг 56,1 минг километр қисми (27 фоизи) таъмирталаб ҳолатда.

    Автомобиль йўлларида йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан таъсирчан назорат тўлиқ ва самарали ўрнатилмаган. Шу сабаб 2023 йилда жами 16 миллиондан ортиқ қоидабузарлик аниқланган. Содир этилган 9 минг 839 та ЙТҲ оқибатида 9 минг 209 киши жароҳатланган, 2 минг 282 киши ҳалок бўлган.

    2023 йилда болалар билан боғлиқ 1 минг 794 та ЙТҲ юз бериб, уларда 1 минг 568 нафар бола жароҳатланган, 263 нафари оламдан ўтган.

    Фото: Telegram

    Хушнудбек Худойбердиев ёзган яна бир постида ўтган йили ҳайдовчилар учун жарима баллари тизимини жорий этишга оид қонун лойиҳаси эсланган. Ҳуқуқшуноснинг қайд этишича, аслида бу тизим 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди, чунки бу ҳақда президент қарорида белгиланганди. Лекин бир ярим йилдан буён қарор талаби бажарилмаяпти.

    2023 йил ноябрь ойига келиб, бу ҳақдаги қонун парламентда кўриб чиқилишни бошлади. Минг афсуски, мана шу яхши қонунни ҳам бошига етишди. Энг аввало, айрим мансабдорлар қонуннинг ичига умуман мазмунан мос келмайдиган, Конституцияга зид битта моддани қўшиб юборишган. Яъни орган ходимини видео ва фототасвирга олиб, интернетга жойлаш мумкин эмас, деган қоидани тиқишган. Ваҳоланки, бу қоида Конституциядаги ахборот олиш ва тарқатиш ҳамда сўз эркинлигига зид. Тўхтаб қолган қонун туфайли сув ва ҳаводек керак бўлган жарима баллари тизими ҳам кучга кирмаяпти, деб ёзган мутахассис.
    Фото: Telegram

    Собиқ депутат Расул Кушербаев ҳам йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини тезроқ ишга тушириш зарурлиги ҳақида ёзган.

    Ички ишлар вазирлиги ва бошқа масъуллар ушбу тизимни ишга тушириш бўйича қонун лойиҳасига бошқа масалаларни (тасвирга олиб тарқатганлик учун жазо) аралаштиришмаганида қонун аллақачон қабул қилинган бўларди. Бугун идоравий, шахсий манфаатлар кўплаб ҳайдовчиликка номуносиб шахсларнинг рул бошқарувида қолиши ва инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келмоқда. Йўлларда сизу бизнинг фарзандларимиз, яқинларимиз ёки ўзимизни босиб ўлдиришга тайёр потенциал қотиллар кўп. Уларни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиб, автомобиль бошқарувига яқинлаштирмаслик чоралари кўрилмаса, эртага ҳамманинг бошига етишади, деб ёзган Расул Кушербаев.

    2024 йилнинг 5 ойида мамлакат бўйича содир бўлган умумий йўл-транспорт ҳодисаларининг сони ҳар 100 минг аҳолига 7,2 тани ташкил этган бир пайтда ушбу салбий кўрсаткич Тошкент шаҳрида 12,8 тани, Тошкент вилоятида 12,2 тага, Наманган вилоятида 9,1 тага ва Фарғона вилоятида 8,4 тага етган.

    Ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг салмоғи Самарқанд, Тошкент (80 тадан), Фарғона (69 та), Қашқадарё ва Сурхондарё (53 тадан) вилоятларида ҳамон юқорилигича қолмоқда.

    05.07.2024, 20:20   Изоҳ (2)   10252
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (2)

    Кириш
    1. musulmonovollomurod22@gmail.com / 05.07.2024, 23:37

      oʻrganish kerak

      Жавоб бериш
    2. musulmonovollomurod22@gmail.com / 05.07.2024, 23:37

      yoʻl belgilarini koʻproq quyish kerak.haydovchilik madaniyatini oʻrgatish kerak.radar jarimalardan tushayotgan pullar kinopkali svetaforlar ,yul utgazgichar , tunellar qurish kerak, televideniyeda ham madaniyatni odamlarni hurmat qilgan ruhda koʻrsatuvlar qilish kerak.men hozir Rossiyada man bu yerda haydovchilar bir birini hurmat qiladi.haydovchi piyodani hurmat qiladi.oʻzim guvohim bulgan holat.katta trassada peshoxoddan utaman desam katta fura mashinalar ham toʻxtab yoʻl beradi.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2024 йилнинг беш ойида қанча ўқувчи ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлгани очиқланди

    25.06.2024, 22:25

    Андижонда тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    01.07.2024, 09:04

    Қашқадарёда BYD, Spark ва Nexia иштирокидаги ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди

    05.07.2024, 12:45

    Навоийда 2-синф ўқувчиси автомобиль босиб кетишидан ҳалок бўлди

    05.07.2024, 11:43

    Самарқандда 7 яшар бола автомобиль уриб кетиши оқибатида вафот этди

    05.07.2024, 18:01

    Навоийда 8 ёшли қизча ҳалок бўлишига сабабчи бўлган икки ҳайдовчи қамоққа олинди

    08.07.2024, 13:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фуқароларга ҳурматсизлик қилгани ортидан ишдан кетган Андижон тумани собиқ ҳокими яна раҳбарлик лавозимини эгаллади

    15 январ, 12:59
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.