Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
![](/static/2024/07/01/photo_2021-04-30_11-22-56-FZZjduAm.jpg)
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат 29 июнь куни соат 20:50 ларда, туманнинг “Гар-Гар” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлининг 33 километрида содир бўлган.
2000 йилда туғилган ҳайдовчи Т.М. ўзининг Nexia-2 автомобилида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши натижасида, асосий йўлдан келаётган Matiz билан тўқнашиб кетган. Matiz ҳайдовчиси эса рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетиши оқибатида, ўз йўналишида келаётган Nexia ва Tracker билан тўқнашган
Ушбу ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган, транспорт воситалари техник шикастланган.