Осиё давлатларида ҳавонинг кескин исиши туфайли жаҳон миқёсида қаҳва нархи ошди. Бу ҳақда Nikkei Аsiа хабар берди.
Лондонда робуста нави учун фьючерс котировкалари июнь охирига келиб март ойининг охирига нисбатан 18,1 фоизга ошди. 6 июнь куни контракт нархи бир тонна учун 4394 долларни ташкил қилиб, рекорд даражага етди. Арабика фьючерслари уч ой ичида 20,6 фоизга қимматлашди.
Нарх кўтарилишининг асосий сабаби Жануби-Шарқий Осиёдаги иссиқликдир. Апрель ойидан бери Вьетнам, Таиланд ва Филиппинда ўртача ҳаво ҳарорати меъёрдан юқори бўлиб, Цельсий бўйича 48 даражага етди.
Вьетнамда фермерлар кузги ҳосилга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган қурғоқчиликка дуч келмоқда. Вьетнам эрувчан қаҳва тайёрлаш учун ишлатиладиган дунёдаги робуста навининг тахминан 40 фоизини ишлаб чиқаради.
АҚШ икки ҳафта олдин қишлоқ хўжалигида кофе ишлаб чиқариш 2024/25 йилларда 7,1 миллион қопга (60 кг) ошиб, 176,2 миллион қопгача етишини прогноз қилинганди. Бунга биринчи навбатда Бразилия ва Индонезиядаги ҳосилнинг яхшиланиши сабаб бўлади. Кофе истеъмоли глобал миқёсда 3,1 миллион қопга ошиб, 170,6 миллион қопга етиши кутилмоқда.
Жануби-Шарқий Осиёдаги иссиқ об-ҳаво Таиланд ва Индонезия экспортининг муҳим қисмини ташкил этувчи табиий каучук нархига ҳам таъсир кўрсатди. 10 июнь куни Осака биржасида каучук фьючерс котировкалари март ойининг ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткичга — бир килограмм учун 2,23 доллар етди.
Изоҳ (0)