• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Энди қурувчи корхона уйларни мижознинг олдиндан тўловисиз, ўз маблағи ҳисобидан қурадими? Янги эскроу тизими ҳақида

    Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан эскроу тизими ишга туширилади. Президент фармони асосида амалга оширилаётган лойиҳа қурилиш соҳасини тартибга солиш ва аҳоли ҳуқуқларини ҳимоялашга қаратилган.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Қурувчи корхоналарга янги мажбуриятлар

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Дарё”га маълум қилишича, эскроу — қурувчи ва харидор ўртасидаги олди-сотдининг янгича шаклидир.

    Эндиликда ҳали битмаган уйдан хонадон сотиб олмоқчи бўлган фуқаро, ўша уйга ўз маблағларини тикиш орқали улушдорга айланади. Бунинг учун қурувчига эмас, банкка тўлов қилади. Улушдорнинг тўлаган пуллари алоҳида эскроу ҳисобварағида йиғиб борилади. Уй битмагунча қурувчи компания бу пуллардан фойдалана олмайди. Турар жойни эса ўз маблағлари ёки банк кредити асосида қуриб битказади.

    Qurilish va uy-joy kommunal xoъjaligi vazirligi binosi
    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги биноси
    Фото: “Дарё”

    Улушли шартнома орқали девелопер кўрсатилган уйни қуриб, ўз вақтида топшириш мажбуриятини олади. Банк эса улушдорнинг пул маблағлари эскроу ҳисобварағида йиғилиши, хавфсиз сақланишини таъминлайди. Шу билан бирга, уй-жой қурилишини лойиҳавий молиялаштиришни амалга оширади, кўчмас мулкни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига етказиб топширилишини кафолатлайди.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Қурилиш назорат остида бўлади”

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов “Дарё” мухбирига берган интервьюсида эксроу ҳақида фикр билдирди. Вазирга кўра, тизим Россия компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

    “Эскроу — аҳоли маблағини ҳимоя қилиш, уй-жойларни ўз вақтида, сифатли ва қонуний қурилишини назоратга оладиган рақамли тизимдир. Уни ишга тушириш бўйича Россиянинг ДомРФ компанияси билан иш олиб бориляпти. Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган рақамли дастурлар ҳам тугатилган. Бу бўйича ҳозир тест режим ишлари амалга ошириляпти”, деди вазир.
    Sherzod Hidoyatov
    Шерзод Ҳидоятов
    Фото: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазир

    Суҳбат давомида Шерзод Ҳидоятов 2025 йилда Ўзбекистонда 135 мингта хонадон қурилиши кутилаётганини айтди. Шундан 35 мингтаси Тошкент шаҳрида барпо этилади. Мазкур рақам уйлар қурилиши сони ўсиб боришини кўрсатмоқда.

    “Афсуски, айрим қурувчилар томонидан фирибгарлик ҳолатлари авж олган. Одамлар жуда ҳам ишонувчанлиги сабаб алданиб қолмоқда. Шу боис аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида эскроу тизимини жорий қилишнинг қаттиқ тарафдоримиз. Ҳозирги кунда баъзи бир қурувчиларимиз ер олади, лойиҳа қилади. Аҳолидан тушган пулга уни қуриб битириши керак. Лекин нечадир фоиз уйни сотгач, фойдасини олдиндан ўзича ҳисоблаб, пулларни бошқа ёққа ишлатиб юборяпти. Кейин уйни ҳам қура олмаяпти. Шунга ўхшаган кўп масалалар бўлгани учун бизлар эскроуни максимал даражада тезлаштиришга ҳаракат қиляпмиз. Лойиҳада илғор давлатлар мутахассислари ҳам иштирок этяпти”, деди вазир.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Эртадан, яъни 1 июлдан эскроу доирасида “Шаффоф қурилиш” ахборот электрон платформаси ишга туширилади. Қурувчи уй-жойни платформада рўйхатга қўйсагина аҳоли пулларини улуш киритиш асосида жалб қила олади.

    “Девелопер объектни платформага киритгач, банк томонидан уйни ўз вақтида қура олиш имкониятлари ўрганилади. Қурилиш жараёнида ишнинг бажарилиш графиги назорат қилиб борилади. Лойиҳавий молиялаштиришдан кўзланган мақсад ҳам шу”, дея маълумот берди вазирлик ахборот хизмати.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Платформада қурувчи компания ва объект ҳақидаги барча маълумотлар жамлаб борилади. Масалан, қурилаётган бино манзили, қаватлари, кириш йўлаклари, компаниянинг лойиҳавий ҳужжатлари, ижобий экспертиза хулосаси, қурилиш бошланадиган сана ва фойдаланишга топшириш муддати кабилар. Бу ахборотларни харидорлар ҳам платформада кузатиб боришлари мумкин. Яъни қурувчи рухсатномасининг мавжудлиги, рейтинги ва олдинги лойиҳалари ҳақида билиб олиш имкони мавжуд бўлади. Шу асосда қурувчилар рейтинг тизими шаклланади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Эскроу сабаб уйлар нархи ошмайди”

    Вазирлик маълумотига кўра, эскроу ҳисобварағида жамланган пуллар кўпайиши натижасида қурувчи корхоналарга амалдаги ставкалардан анча пастроқ нархда кредитлар ажратилади.

    “Бу эса эскроу тизими жорий этилгач, янги уй-жойлар нархи кескин ошиб кетади деган маълумотларни инкор этади”, дея ахборот берди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги.

    Қурилиш битиб, харидор хонадонни қабул қилгач, унинг банк ҳисобварағидаги пуллари девелопер ташкилотга йўналтирилади. Қурувчи ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда, пуллар фуқарога тўлиқ миқдорда қайтариб берилади. Яъни уй битмай қолса, харидор куйиб қолмайди, банкка қўйган пулларини муаммосиз қайтариб олади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    Президент фармонига кўра, эскроу ҳисобварағига йўналтирилган пул маблағларини тўхтатиб қўйиш, ҳисобдан чиқариш ёки мажбурий ижрога қаратиш таъқиқланади.

    Умуман олганда, 1 июлдан кучга кирадиган тартиб жорий йил охиригача ихтиёрий бўлади. 2026 йил 1 январдан эса қурилишда маблағларини жалб қилиш фақат эскроу ҳисобварағи орқали амалга оширилади. Шу тарзда, янги қурилаётган уйларни белгиланган муддатларда эгаларига топшириш ва аҳоли тўлаган пулларининг музлаб қолмаслиги тўлиқ назоратга олинади.

    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    “Уй олди-сотдиси нақдсиз шаклга ўтказилади”

    Ўзбекистонда кўчмас мулк сотиш ва харид қилиш нақдсиз шаклга ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 26 июндаги Сенат йиғилишида Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев маълум қилди.

    Мубин Мирзаевнинг айтишича, мамлакатда хуфиёна иқтисодиёт улуши юқорилигича қолмоқда. Мазкур муаммога қарши курашиш мақсадида қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида президент қарори тайёрланди.

    “Қарорда асосий эътибор нақдсиз ҳисоб-китобларни рағбатлантиришга қаратилди. Барча вазирлик ва идоралар билан ҳужжатдаги нормалар бўйича келишдик ва қарорни администрацияга тақдим этдик. Қарор ижро этилиши хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишни тизимли йўлга қўйишга ёрдам беради”, деди қўмита расмийси.
    Mubin Mirzayev
    Мубин Мирзаев
    Фото: Сенат

    Мубин Мирзаев берган маълумотга кўра, қарорда нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш механизми кўчмас мулклар савдосидан бошланади.

    “Энг йирик ҳисоб-китоблар тизимини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз. Яъни буни кўчмас мулкдан бошлаймиз. Бугунги кунда уй сотиш ва сотиб олиш кўпинча нақд пулда амалга оширилади. Эндиликда тўловларни қонуний тарзда, банк айланмаси орқали тўлаш тартиби жорий этилиши кутилмоқда. Бунда савдо қоидаларини бузмаган ҳолда ишлашни рағбатлантириш ва қонуний тартибларга амал қилишни таъминлаш ҳам кўзда тутилмоқда”, деди ташкилот вакили.
    Foto: “Daryo”
    Фото: “Дарё”

    2024 йилда Ўзбекистонда уйлар нархлари асл (фундаментал) қийматидан 17 фоиз юқори экани маълум қилинганди. Ҳисоб-китобларга қараганда, ўтган йили республикада 329 мингта уй сотилган. Бу кўрсаткич 2023 йилдагига қараганда 2,2 фоиз кам. Мазкур пасайишга ипотека олишдаги чекловлар ва бозордаги нархларнинг қисман реаллашуви сабаб бўлган. 2023 йил якунида мамлакатда жами 7,5 миллионта уй-жой бўлган. Бу аҳолининг ҳар 5 нафарига 1 та уй тўғри келишини англатади.

    30 июн, 15:42   Изоҳ (0)   1227
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #эскроу#Қурилиш вазирлиги#уйлар#қурилиш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун янги таҳрирда қабул қилинди

    30.09.2022, 15:44

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади

    23.09.2024, 19:01

    Ўзбекистонда уй-жой сотиб олиш бўйича эскроу тизимининг ҳуқуқий асоси яратилади

    12.12.2024, 19:50

    Ўзбекистонда фуқароларга қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш имкони берилади

    23 январ, 15:40

    Эндиликда Ўзбекистонда қурилишларга улуш киритиш фақат нотариал тасдиқланган шартнома асосида амалга оширилади

    1 феврал, 11:25

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    7 июн, 11:16

    “Яқинда кўчамиз”. Шерзод Ҳидоятов дастлаб қайси вазирликлар “Янги Тошкент”га кўчирилишини маълум қилди

    9 июн, 17:32

    Ўзбекистонда “эскроу” тизими сабаб янги уй-жойлар нархи кескин ошиши рад этилди

    26 июн, 17:08

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    29 июн, 23:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.